Вопросы по оске рус
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
Зарарланиш симптомлари: периферик фалажликда тилни осилтирганда
(огиздан ташқарига чиқарганда) зарарланган томонга огиши (девиация), бундан ташқари, ўша томондаги тилнинг ярмида атрофия, фасцикуляция кузатилиши мумкин. Нутқнинг аниқмаслиги (апартрия), бузилишини (дизатрия) кузатилади. Тил ости нервининг марказий фалажида атрофия ва фасцикуляцияси кузатилмайди. Тил патологик ўчоқнинг қарама-қарши томонига огиши кузатилади. 4. Кўрув нерви (n.opticus) нинг текшириш усуллари Кўриш-бу инсоннинг энг олий сезгиси бўлиб, кўзлар орқали одам атроф муҳитдан турли маълумотлар олади. Кўрув анализатори тўрт нейрон ва ўтказувчи йўлидан иборат. Кўришнинг қуйидаги зарарланиш турлари фарқланади: кўришнинг камайиши- амблиопия; йўқколиши (кўрлик) - амавроз кўрув майдонининг ярим йўқолиши (чап ёки ўнг) - гемианопсия; кўрув майдонининг маълум бир қисмида йўқолиши-скотома дейилади. Кўрув фаолиятини текшириш усуллари: 2c. 30c. 1. Кўрув ўткирлигини текшириш, уни Сивцев, Крюков ва б.қ. жадваллар ёрдамида текширилади. ҳар бир кўз алоқида-алоқида текширилади нормалда кўрўв ўткирлиги 1,0 Д тенг. 2. Кўрув майдони периметр ёрдамида текширилади. Текширув усули: бемор стулга ўтиргизилади ва периметрнинг ўртасидаги оқ нуқтага қараб туриш сўралади. Текширув чўп учига бириктирилган иккинчи оқ нуқтани периметр ёйининг ташқи томонидан, марказга қараб сурилаётган оқ нуқта кўрина бошлайди. Шу тариқа кўрув майдонининг бир томондаги чети аниқланади. Бошқа чегаралар ҳам худди шу тартибда аниқланади. Оқ ранга нисбатан кўрув майдонининг нормал чегараси: ташқи-90°, ички-60°, пастки-70°, юқори-60°. қизил, яшил ранглар ёрдамида текширилганда бу рақамлар 10-15°га – камаяси. 3. қўл бармоги билан кўрув майдонини текшириш . Буниннг учун бемордан битта кўзни ёпиб, иккинчи кўзи билан текширувчининг бурнига қараб туриш сўралади. Текширувчи қўл бармогини беморнинг бошига ташқаридан, юқоридан ва б.қ. яқинлаштиради. Бунда бемор бармоқнинг ҳаракатини (юқоридан ва пастдан, ташқари ва ичкаридан) кўради ва бармоқ ҳаракатини кўрган жой нисбий градусланади . Бармоқ ёрдамида текшириш, кўрув майдонининг фақатгина бузилганлигини аниқлаш мумкин. 5. Уч шохли нерв (n.trigeminus) нинг текшириш усуллари V жуфт БМН (n. trigeminus) -уч шохли нерв. Сезувчи толалари юз терисини. бошнинг сочли қисмини пешона тепа соҳасини. кўз олмасини бурун бўшлиги огиз бўшлиги ва тилнинг олдинги 2\3 қисми шиллиқ қаватларини тишларни бош чаноги юз қисмининг суяк усти пардасин олдинги ва ўрта мия чуқурчаларидаги мия қаттиқ пардасини иннервация қилади. Бундан ташқари уч шохли нерв толалари чайнов, кўз ва мимика мушаклари проприорецепторларига ҳам боради. ҳаракатлантирувчи қисм.. Чайнов, медиал ва латериал қанотсимон ёноқ мушакларини, жаг тил ости мушакларини, икки қоринли мушакнинг олдинги қоринчасини ва ногора пардани таранглаштирувчи мушакни иннервация қилади. 2. ҳаракатлантирувчи қисмни текшириш усуллари. 2с,14с, Харакатлантирувчи қисм фаолиятини текшириш мушакларни кўздан кечиришдан бошланади. Атрофия ёки гипертрофия, фибрилляр ва фасцикуляр мушак қисқаришлари борлигига эътибор берилади. Пайпаслаганда эса мушаклар конфигурациясини, уларнинг таранглигини аниқлаш мумкин. Бемордан огзини очиш ва ёпиш, бир неча чайнов харакатларини бажариш сўралади. Текширувни қўлларини чайнов мускулларига қўйиб, уларнинг таранглик даражаси аниқлайди. Нормада пастки жагнинг осилиб қолиши ёки бир тарафга огиши (девиация) кузатилмайди, мушаклар иккала томонда ҳам бир хил тарангликда бўлади. Пастки жаг рефлекси: Бунда беморнинг ярим очилган огзига энгаги бўйлаб, юқоридан пастга қараб олдин бир томонлама кейин иккинчи томонлам неврологик болгача билан урилади. Ундан ташқари текширилувчининг энгагига текширувчи дисталл фалангаси бўйлаб уриб кўрса бўлади. Бу таъсирланишга жавобан чайнов мускуллари қисқаради ва пастки жаг юқорига кўтарилади. Зарарланишнинг асосий белгилари.: Огиз очилганда жаг кучсиз мушак томонга огади (девиация), шикастланган томонда чайнов мускуллари етарли таранглашмайди, атрофияланган бўлиши мумкин, пастки жаг рефлекси чақирилмайди. 1. Уч шохли нерв сезувчи қисмини текшириш усуллари. 2с.21с. Бемордан юз соҳасида огриқли ёки бошқача сезгилар (гапира олмаслик, чумоли гимирлаши) борлиги сўралади. Уч шохли нерв шохлари чиқадиган нуқталар пайпаслаб, огриқ бор ёки йўқлиги аниқланади. Учта шох инервациялайдиган соҳалар, ҳамда Зельдер соҳаси симметрик нуқталарда игна ёрдамида огриқ сезгисига, пахта ёрдамида тактил сезгига текширилади. Зарарланишнинг асосий белгилари: Сезувчи илдиз шикастланганда шикастланиш томонида юз ва бошнинг сочли қисми олдинги 1/3 қисмида анестезия ёки гипестезия бўлади. Сезишнинг ҳамма турлари зарарланади. Айрим беморларда фақат 1- ва 2- шохлар (юқори жаг ёки кўз нерви) шикастланади ва тармоқланган соҳаларида сезги бузилиши пайдо бўлади. Бу нервлар шикастланганда шох парда анестезияси бўлиб, шох парда рефлекси йўқолади. III-шох (пастки жаг нерви) шикастланганда эса бу шох инервациялайдиган соҳада сезги бузилади ва пастки жаг рефлекси йўқолади. Юзаки сезги Зельдер соҳаларига боглиқ равишда йўқолади. Пиёзсимон ядро кўприк қисми шикастланганда юзнинг медиал бўлимларида гипестезия кузатилади. Ядронинг ўрта қисми шикастланганда эса гипестезия юзнинг парамедиал бўлимларида бўлади. Ядро узунчоқ мияда шикастланганда гипестезия юзнинг латерал соҳаларида пайдо бўлади. 6. Ғалтак нерви (n.trochlearis) нинг текшириш усуллари Галтак нерви кўзнинг юқори қийшиқ мускулини (musculus obliqus superior) нерв билан таъминлаб, кўз олмасини пастга ва ташқарига ҳаракатлантиради. Текшириш усули: бемордан врач бармогига ёки неврологик болгачага ўзидан тўгрига, кейин пастга қараш сўралади. Зарарланиш симптомлари: Кўз олмаси бироз юқорига ва ичкарига қараган (strabismus convergens). Нигоҳни пастга қилганда нарсалар иккита бўлиб кўринади-диплопиянинг ва кўз ҳаракати пастга, ташқарига бироз чегараланади. 7. Узоқлаштирувчи нерв (n.abducens) нинг текшириш усуллари Узоқлаштирувчи нерв кўзнинг ташқи тўгри мускулини (m. rectus lateralis) нерв билан таъминлаб, унинг ёрдамида кўз олмаси ташқарига ҳаракатлантиради . Текшириш усули: бемордан врач бармогига ёки неврологик болгачага ўзидан тўгрига, кейин ташқарига қараш сўралади. Зарарланиш симптомлари: кўз олмаси ичкарига қараган-яқинлашган гилайлик (strabisbmus convergens). Кўз олмасининг ташқарига ҳаракати қийинлашади ёки чегараланади. Касал тарафга қаралганда нарсалар иккита бўлиб кўриланади (диплопия). 8. Ҳидлов нерви (n.olfactoris) нинг текшириш усуллари I жуфт БМН (n. olfactorius) сезувчан нервлар. Одам ќидлаш орқали турли ҳидларни (овқатнинг ҳидини, гулнинг ҳидини ва б.қ.) ажратади. ҳид билишнинг камайишига - гипосмия, ҳидлашнинг йўќолишига -аносмия, билишнинг кучайишига - гиперосмия, ҳидлашнинг бузилишига (извращение) дезосмия ёки парасмия деб аталади. ҳидлашни текшириш усуллари: ҳид билишни кучсиз хидга эга бўлган (камфора ёги, валериана суюқлиги, тиш пастаси ва б.қ.) моддалар орқали текширилади. Кучли ҳидга эга бўлган моддалардан фойдаланиб бўлмайди, чунки кучли ҳидлар ҳам уч тармоқли нервнинг, ҳидлов рецепторларини таъсирлайди. Беморнинг ҳар бир бурун тешигига кучсиз хидли моддалар исхатилиб, унинг номи сўралади. Нормал ҳолатда текширилувчи ҳидни сезиб, унинг номини айтади. Зарарланиш симптомлари: ҳид билишнинг бир томонлама йўқолиши ёки камайиши, ќидлов сугони ёки ҳидлов йўлининг (тракти) зарарланганлигидан далолат беради. 9. Юз нерви (n.fascialis) нинг текшириш усуллари Юз нерви юздаги шиллиқ қаватларни, пастки қовоқни кўтарувчи, кўзнинг ва огизнинг айлана ҳамда бошқа мимик мускулларни нерв билан таъминлайди. Булардан ташқари юз нервининг таркибида кўз ёш безини, қулоқ пардасини таранглаштирувчи мускулни, тилнинг олдинги 2/3 қисмининг сезгисини, огиз бўшлигининг сўлак безларини нерв билан таъминловчи толалари бор. Юз нервининг фаолиятини текшириш усуллари. Юқори мимик мускулларнинг фаолиятини текшириш учун беморга қуйидаги синамалар ўтказилади : 1. қошни юқорига кўтариш. Бунда пешона бурмалари бир хилда бўлиши лозим. 2. қошни чимириш . Нормал ҳолатда қош ўрта чизиқда симметрик бўлиши лозим. 3. Кўзларни чирт юмиш. Нормал ҳолатда кўзлар икки томонда бир хилда юмилиши лозим. Пастки мимик мускулларнинг фаолиятини текшириш учун, бемор қуйидаги синамаларни бажариш лозим: 1. Тишларни кўрсатиш. Нормада огиз бурчаги симметрик бўлиши лозим. 2. Тиржайиш ва лунжни шишириш. ҳаракат икки томонда бир хилда бўлиши лозим. 3. Шам пуфлаш-бунда лаблар олдинги чучайиши лозим. Тилнинг олдинги учдан икки қисмида ширин ва нордон таъмларни текшириш. Бунинг учун қанд ёки лимон сокини тилнинг ќар икки ярмига шишали таёқча ёки пипетка ёрдамида томизилади, ёки керакли суюқликка хўлланган қогоз бўлагини тилнинг текширилаётган ярмига қўйинлари. Бемор ҳар бир синамадан кейин огзини сув билан яхшилаб чайиши лозим. Зарарланганда асосий белгилари: Патологик жараён периферик нейронда бўлганида периферик фалажлик кузатилади. Бунда зарарланган томонда кўз очиқ (лагоофтальм), пешона бурмаси текисланган, пешонани тириштиришни ва кўзни юмишнинг иложи бўлмайди. Кўзни юммоқчи бўлганида кўз олмаси тепага кетиши, кўз қораси юқори қовоқнинг тагига кетиши ва кўз ёриги очиқ қолиши (Белла симптоми) кузатилади. Тишни кўрсатганда огиз соглом томонга тортилади-«унзов белгиси» симптоми. Айрим ҳолларда кўздан ёш оқиши кузатилади. Лунжни ҳаво билан тўлдирганда зарарланган тарафда ҳаво ушлаб туралмаслик – «елкан» симптоми кузатилади. Огиз бурчагидан сўлакининг оқиши, гапириш ва хуштак чалишнинг қийинлашиши, зарарланган огиз ярмидан суюқ овқатнинг оқиши кузатилади. Пўстлоқ-ядро толаси бир томонлама зарарланганда қарама-қарши тарафда пастки мимик мускулларнинг марказий фалажлиги кузатилади . Бунда огиз бурчаги пастга осилган, тишларни кўрсатганда огизнинг соглом томонга қийшайиши аниқланади. Кўз ёш безларини (n. petrosus major) иннервация қиладиган нерв зарарланганда ксерофталм бошланади, бунда кўзнинг намланмаслиги аниқланади. Агар жараён юган мускулини (n. stapedius) иннервация қилувчи нервда жойлашса, зарарланган томонда гиперакузия-эшитиш сезгисининг кучайиши, беморда оддий товушни кучлироқ, гумбирлагандек қабул қилиши кузатилади. Патологик жараён тилнинг олдинги 2/3 қисмида таъм сезишини иннервация қилувчи нервда жойлашганда (n.. chorda tympani), таъм сезишнинг йўқолиши- агевзия, ёки унинг сусайиши-гипогевзия, ёки унинг айниши-парагевзия кузатилади. 10. Кўз харакатлантирувчи нерв (n.oculоmotorius) нинг текшириш усуллари Кўзни ҳаркатлантирувчи нерв ёрдамида кўз олмаси юқорига, ичкарига, пастга, юқори ичкарига, ҳамда қошни юқорига кўтарувчи, кўз қорачигининг ёругликка, конвергенция ва аккомадация реакциялари амалга оширилади. Бу нерв кўзнинг ташқи мускулларини нерв билан таъминлайди, бу мускуллар ички тўгри, юқори тўгри, пастки тўгри, пастки қийшиқ мускуллардан иборат. Булардан ташқари, юқорги қовоқ кўтарувчи, кўз қорачигини торайтирувчи (m. sphincter pupillae) ва киприксимон мускулларни (m. ciliaris) нерв билан таъминлайди. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервни текшириш усуллари: 2c.24c. Беморга неврологик болгачага ёки врач бармогига тўгри қараб туриш сўралади. Бунда беморнинг кўз ёригига ва унинг, бир хилдалигига, юқори қовоқнинг тушмаганлигига, кўз олмасининг ташқарига тортилмаганлигига (экзофталм) ёки ичкарига тортилмаганлигига (энофтальм), ҳамда кўз олмасининг ҳолатига ва кўз қорачигининг шаклига ва кенглигига эътибор берилади. Кўз олмасининг ҳаракати текширилади, бунда бемордан тепага, ичкарига ва пастга қараш сўралади. қорачиқ реакцияларини текшириш усуллари: 1. қорачиқнинг ёругликка тўгри реакцияси. Бемор врачга қарама-қарши ўтиради, ҳамда қўли билан беморнинг кўзини беркитади, кейин врач қўлини бирданига олиб кўз қорачигининг кенглигига эътибор беради, нормада қорачиг торайиши керак. Шу усулда бошқа, иккинчи кўз қорачиги текширилади. 2. қорачигининг ёругликка ҳамкор реакцияси. Бунинг учун беморнинг битта кўзи қўл билан ёпилади. Ёпилган кўздан қўлни бирдан олганда ќар икки кўз қорачигининг торайиши кузатилади. 3. қорачигнинг конвергенцияга реакцияси. Бирон бир нарсага нигоҳ билан қаралиб, ўша нарса кўзга яқинлаштирилганда (масалан, невропатолог болгачаси) кўз қорачиглари тораяди. Ўша нарса (предмет) олинганда қорачиг кенгаяди. Кўпинча кўз қорачигининг торайиши предметни кўзга 10-15 см яқинлаштирганда кузатилади. 4. қорачигнинг аккомодацияга реакцияси. Бу реакция битта кўзни юмган ҳолда иккинчи кўзда текширилади. Нормада предметга яқинроқ қаралганда қорачиг тораяди ва узоқлаштирилганда кенгаяди. Зарарланганда кузатиладиган асосий белгилар: Птоз ва енгил экзофтальм, кўз олмасининг ташқарига тортилиши узоқлашган гилайлик (strabismus divergens). Булардан ташқари, қорачигнинг кенгайиши (мидриаз), конвергенциянинг, аккомадация ва кўз қорачигининг ёругликка реакцияларининг бузилиши. Кўз олмасининг юқорига, ташкарига ичкарига ва қисман пастга ҳаракат қила олмаслиги ёки чегараланиши. Касал тарафга қаралганда нарсалар иккита бўлиб кўрилади (диплопия). 11. Қўшимча нерв (n. accesorius)нинг текшириш усуллари Тўш-ўмров-сўргичсимон ва трапециясимон мускулларни нерв билан таъминлайди. Текшириш усуллари: Бунинг учун бемордан қуйидаги синамаларни бажариш сўралади: 1. Бошни олдинга энгаштириш; 2. Бошни турли ёнларга букиш; 3. Елкани қисиш; 4. қўлларни юқори горизонтал кўтариш; 5. Куракни умуртқага яқинлаштириш. Нормада ҳамма ҳаракатни қийинчиликсиз бажарилади. Зарарланганда асосий белгилар: бўйин ва елка усти мускулларининг атрофияси, зарарланган томонга елканинг тушиши, бошни соглом томонга букишнинг чегараланиши, елкани қисишнинг чегараланиши, қўлни горизонтал чизиққача олиб келишнинг қийинлашиши, куракнинг пастки бурчаги умуртқадан узоқлашиши кузатилади. 12. Адашган нерв (n. vagus) нинг текшириш усуллари IX, X жуфт БМНлари (n. glossopharyngeus; n. vagus) - тил халқум ва адашган нервлар - бульбар гуруҳи. Нервларнинг бу гуруҳлари ёрдамида ютиш ва нутқ фонацияси юзага келади, бундан ташқари юмшоқ танглай, томоқ, халқум, ќиқилдоқ, эшитув найи, ногора бўшлиги умумий сезгиси, тилнинг орқа 1/3 қисми таъм билиш сезгисини таъминланади. Текширув услуби: Бемордан сўралади: 1. Огизни очиш ва “а” дейиш. Бунда юмшок танглайни кискаришига ва тилчанинг жойлашувига эътибор берилади. Нормада юмшоқ танглай симметрик жойлашади, икки томонда ќам бир хил таранглашади, тилча ўрта чизиқ бўйлаб жойлашади. 2. Бир неча сўзларни овоз чиқариб айтиш. Бунда овозда бурун оҳанги бўлмаслиги керак. 3. Бир неча қултум сув ичиш; ютиш, эркин бўлиши керак. 4. Таъм билиш сезгисини текшириш (n. facialis га қаралсин). Зарарланишнинг асосий белгилари: Шикастланган томонда юмшоқ танглай осилиб қолади, товушларни талаффуз қилганда унинг харакатчанлиги чекланади, тилча сог томонга огади. Овоз мингиллаган бурун охангига эга бўлади. Халқум ва танглай рефлекслари сусаяди ёки йўқолади, ютиш бир мунча бузилади (дисфагия) ёки йўколади (афагия). ҳаракатлантирувчи соҳа. ҳаракат фаолияти мушакларни кўздан кечиришдан бошланади. Атрофия ёки гипертрофия борлигига қаралади. Трофик ўзгаришлар даражасини аниқлаш учун қўл ва оёқнинг симметрик жойларини сантиметрли тасма билан ўлчаб кўрилади. Айрим беморларни кўздан кечиришда фибрилляр ва фасцикулляр мушак қисқаришлари аниқланади. Пайпаслаганда мушакларнинг конфигурацияси ва уларнинг таранглигига эътибор берилади. 13. Кўз харакатлантирувчи нервлари (3, 4, 6 жуфт БМН) нинг текшириш усуллари 14. Уч шохли нервнинг харакат функциясини текшириш 15. Уч шохли нервнинг сезги функциясини текшириш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling