Воситачилик шартномаси бухоро шахри 25-сон
БАҲОЛАР, ТОПШИРИҚЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2 merged
5. БАҲОЛАР, ТОПШИРИҚЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
ТАРТИБИ 5.1. Воситачи Комитент томонидан белгиланган баҳолар бўйича мулкни сотиш (сотиб олиш) мажбуриятини олади. Воситачи Комитент белгилаганидан ҳам фойдалироқ шартларда битимни тузган тақдирда, қўшимча олинган фойданинг фоизи фоизи комитентга фоизда фоизи воситачига тақсимланади. 5.2. Комитент белгилаганидан пастроқ баҳода мулкни сотган Воситачи мулкни белгиланган баҳода сотиш имконияти бўлмаганлигини ва пастроқ баҳода сотиш бундан ҳам кўпроқ зарарларнинг олдини олганлигини исботлаб бера олмаса, Комитентга фарқ суммасини тўлаб бериши шарт. Агар Воситачи Комитент белгилаганидан юқорироқ баҳода мулкни сотиб олган бўлса, бундай харидни қабул қилишни истамаган Комитент бу ҳақда Воситачига учинчи шахс билан битим тузилганлиги ҳақидаги хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун ичида ёзма равишда билдириши лозим, акс ҳолда ушбу муддат ўтгандан сўнг харид Комитент томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Агар Воситачи нархлар ўртасидаги фарқни ўз зарарига олишини билдирса, Комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас. 5.3. Комитент мол-мулкини сотишдан олинган суммадан: берилган аванс суммаси; воситачилик ҳақи; Воситачи Комитент ҳисобидан қилган харажатлари суммаси чегирилган ҳолда Комитентга топшириқнинг бажарилганлиги ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида тўланиши шарт. 5.4. Воситачига Комитент ҳисобидан тушган барча суммалар ҳисобидан мазкур шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган суммани Воситачи ушлаб қолишга ҳақли. 5.5. Комитент ушбу шартнома шартларини бузган ёки узрли сабабларга кўра топшириқни бажариш имконияти бўлмаган ҳоллардан ташқари, Воситачи қабул қилинган топшириқни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас.Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортиши тўғрисида Комитентга ёзма равишда билдириши лозим. Комитент Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги билдиришномасини олган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида мазкур шартнома кучда бўлади. 5.6. Комитент истаган вақтда Воситачига берилган топшириғини мазкур шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда бекор қилишга ҳақли. 5.7. Комитент сифатида иш юритаётган юридик шахс тугатилган тақдирда, Воситачи Комитент вакилларидан тегишли кўрсатмалар келгунга қадар унга берилган топшириқни бажаришни давом эттириши шарт. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling