Воситачилик шартномаси бухоро шахри 25-сон
КОМИТЕНТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ ВА КОМИТЕНТНИНГ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР
3. КОМИТЕНТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Комитент шартноманинг 1.1-бандида кўзда тутилган битимларни тузиш шартлари ва хусусиятлари тўғрисида ўз вақтида Воситачини хабардор қилиши шарт. 3.2. Комитент топшириққа мувофиқ ижро этилган ҳамма нарсани Воситачидан қабул қилиб олиши, ўзи учун Воситачи томонидан сотиб олинган мол-мулкни кўздан кечириши ва ушбу мол-мулкда аниқланган камчиликлар тўғрисида дарҳол Воситачини хабардор қилиши, Воситачини воситачилик топшириғини бажариш юзасидан учинчи шахс олдида ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилиши шарт. 3.3. Топшириқ бажарилгандан сўнг Комитент Воситачига ушбу шартноманинг 4.1, 4.2-бандларида назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлаши шарт. 3.4. Комитент воситачилик ҳақидан ташқари, топшириқни бажариш учун сарф қилинган, ушбу шартноманинг 4.2 ва 4.3- бандларида назарда тутилган зарур харажатларни ҳам Воситачига тўлаши шарт. 3. ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ ВА КОМИТЕНТНИНГ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР 4.1. Мазкур шартнома бўйича топшириқни бажарганлик учун Воситачига сўм сўм миқдорда воситачилик ҳақи тўланади. Комитент олдиндан тўлов тартибида Воситачига тўланиши лозим бўлган ҳақнинг (фоизда) фоизи миқдорида аванс тўлайди ва бу сумма тарафлар ўртасида сўнгги ҳисоб-китобларни амалга ошириш пайтида ҳисобга олинади. 4.2. Воситачи учинчи шахслар билан тегишли битимларни тузиш пайти келмасдан туриб, Комитент ўзининг Воситачига берган топшириғини тўлиқ ёки қисман бекор қилган тақдирда, у Воситачига топшириқ бекор қилингунга кадар тузилган битимлар учун воситачилик ҳақини ҳамда мазкур шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, топшириқ бекор қилингунча қилган зарурий харажатларини Воситачига қоплаши шарт. 4.3. Комитент топшириқларини бажариш юзасидан Воситачининг қилган зарурий харажатлари суммасига тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар киради: комитет томонидан копланади 4.4. Воситачилик ҳақи ва Воситачи томонидан Комитент топшириғини бажариш юзасидан сарф қилган суммалар Воситачига у Комитентга топшириқни бажариш ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши шарт. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling