Вояга етмаганлар орасида суицид ҳолатларининг барвақт олдини олиш бўйича Ғиждувон туман халқ таълими бўлимининг


Download 35.5 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1350300
Bog'liq
tuman



Вояга етмаганлар орасида суицид ҳолатларининг барвақт олдини олиш бўйича
Ғиждувон туман халқ таълими бўлимининг

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

т/р



Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар



I. Вояга етмаганлар билан ишлашга доир тадбирлар

1


Вояга етмаганлар орасида суицид ҳолатларини барвақт олдини олиш, танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича мактаб психологларидан ишчи гуруҳларини шакллантириш.

Тегишлилиги бўйича барча таълим муассасаларида ижтимоий-псиҳологик ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш.

2019 йил июнь-июль

А.Эсанов, Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева



2

Танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганлар билан ишлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш борасида методологик базани шакллантириш.

  1. Танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд методикалар, тестлар, сўровномаларни инвентаризациядан ўтказиш.

  2. Янги услубий қўлланмани (тавсияларни) ишлаб чиқиш учун малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи шакллантириш ва ишлаб чиқиш.

3. Тайёрланган услубий қўлланмани (тавсияларни) нашр қилиш ва таълим муассасаларига ва мутахассисларга етказиш.



2019 йил июнь-июль
2019 йил август-сентябрь

2019 йил сентябрь



А.Эсанов


Ф.Шамсиев,
М.Раззоқова,
М.Ходиева
'

3


Таълим муассасаларида танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича туманда психолог-тренер(коуч)ларни тайёрлаш.

  1. Танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича таълим тизимидаги психолог ва педагогларни қисқа муддатли малака ошириш курслари дастурини ишлаб чиқиш.

  2. Дастур асосида қисқа муддатли семинар-тренинг машғулотларни ташкил этиш.

2019 йил июнь-июль
2019 йил август

А.Эсанов,
Ф.Шамсиев

4


Таълим муассасаларидаги танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганларни аниқлаш ва улар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.

  1. Таълим муассасаларидаги танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаган ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, электрон базани шакллантириш, ахборот хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш.

  2. Ушбу гуруҳлар билан психологик суҳбатлар, сўровномалар ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жорий психологик ҳолати ва мойилликларини аниқлаш.

Уларни ижтимоий-психологик тоифаларга ажратиш ва гуруҳлаш.

2019 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

Ҳар чоракда янгилаб бориш



А.Эсанов,

5


Ўқувчилар орасида руҳий ҳолатида ўзгаришлар мавжуд, суицидга мойиллиги бўлганларни эрта аниқлаш ва уларнинг руҳий ҳолатига таъсир этувчи салбий омилларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўриш.

1. Психолог ва педагоглар томонидан “хавф гуруҳи” ҳамда хулқ-атворида ўзгариши бор болаларни доимий кузатиш, улардаги ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, ота-оналари билан биргаликда уларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш,
зарур ҳолатларда Республика адаптация ва реабилитация марказига ўз вақтида йўллаш чораларини кўриш.
2. Ўқувчилар орасида руҳий ҳолатида ўзгариши бўлган эрта аниқланганлар билан уларнинг руҳий ҳолатига таъсир этувчи салбий омиллар бўйича индивидуал ишлашни ташкил қилиш.
3. Айрим ҳолатларда тор мутахассисларга тавсия этиш (психиатр, психоневролог, психотерапевт, суицидолог), улар билан ҳамкорликда ёрдам кўрсатиш.

2019 йил давомида мунтазам равишда

А.Эсанов
М.Раззоқова



6

Суицидал ҳолатларга мойиллиги аниқланган вояга етмаганлар билан инновацион психологик ёндашувлар асосида коррекцион ишларни амалга ошириш.

  1. Ушбу гуруҳлар билан психологик суҳбатлар, сўровномалар ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жорий психологик ҳолати ва мойилликларини инновацион психологик ёндашувлар асосида коррекциялаш ишларини олиб бориш.

  2. Коррекцион тадбирлар олиб борилган ўқувчилар ўртасида такрорий психологик суҳбат ва сўровномалар ўтказиш.

  3. Натижалари бўйича ўқувчиларда бўлган ўзгаришларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш, мавжуд электрон базага тегишли хулосаларни киритиб бориш.

  4. Таҳлил якунида ижобий кўрсаткичлар кузатилмаган ўқувчилар билан соғлиқни сақлаш муассасаларининг мутахассислари ёрдамида аниқ йўналтирилган ишларни олиб бориш.

Коррекцион ишларнинг натижадорлигини ошириш борасида тавсиялар:

  • болаларнинг қизиқиши, иқтидори ва имкониятидан келиб чиқиб, уларни Президентимиз томонидан таклиф этилган 5 та ташаббусга, хусусан китоб ўқишга, бадиий ва техник ижодиётга, санъат ва мусиқага, спорт ва меҳнатга йўналтириш.

  • ўқувчилар билан ҳудуддаги таниқли шахслар, ижодкор ва нуронийларнинг учрашувларини ташкил этиш, уларни музей ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларини уюштириш.

  • ўқувчилар учун ўқув-техник ҳамда ижодий билимларини оширишга қаратилган қизиқарли фильмлар тайёрлаб, намойиш этиб бориш.

  • ўқувчиларда руҳий зўриқиш, депрессия, аламзадалик, ўч олиш, ожизлик, тушкунлик, иродасизлик каби суицидга олиб келувчи хулқ-атвор ўзгаришларини енгиллаштирадиган, юмшатадиган, таҳлика ва мудҳиш уй-хаёлларни унутишга ундайдиган “Бизнинг ҳис-туйғуларимиз”, “Аламзадаликнинг давоси”, “Айбдорлик ҳисси” ва “Ҳаёт қувончлари” каби илмий жиҳатдан асосланган қисқа муддатли руҳий ва жисмоний машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.


Ҳар чоракда, зарур ҳолларда дарҳол




7

Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш орқали соғлом ҳамда баркамол шахсни тарбиялаш ва ундаги салбий мойилликларнинг олдини олиш.

  1. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом вояга етмаган фарзандлари бор оилаларни аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш.

  2. Бундай оилалардаги болаларнинг яшаш шароитини ўрганиш, заруратга кўра, ижтимоий ҳимоялаш чораларини кўриш ҳамда таклифлар билан чиқиш.

3. Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда уларга мутахассис маслаҳатларини бериш.



Ҳар чоракда
Мунтазам
равишда

Мунтазам
Равишда



У.Ҳайдаров
А.Эсанов Г.Хаджаева,
М.Ходиева,

8

Руҳий ҳолатида ўзгариш содир бўлган, ўз жонига қасд (суиқасд) этиш ҳолати қайд этилган ёки танглик вазиятига тушиб қолган оилалар аъзолари (айниқса, оиладаги вояга етмаган болалар)га психологик ёрдам бериш ва уларни психологик қўллаб-қувватлаш.

  1. Руҳий ҳолатида ўзгариш содир этилган ёки танглик вазиятига тушиб қолган оилаларнинг ҳар бир аъзоси билан якка тартибда ишлаш, суҳбатлашиш, кузатиш.

  2. Ушбу тоифадаги оилалар аъзолари (айниқса, оиладаги вояга етмаган болалар)да суицидал ва эмоционал ҳолатларини аниқлаш.

  3. Ҳаёт қувончларидан баҳра олмаётганлар аниқланган ҳолларда зудлик билан коррекция ва реабилитация тадбирларини амалга ошириш.

  4. Оғир ва эмоционал ҳолат аниқланганда махсус мутахассисларни жалб этиш.

  5. Қайта такрорланадиган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида оила аъзолари (айниқса, оиладаги вояга етмаган болалар)ни узоқ муддатли кузатиш.

Мунтазам
равишда
Мунтазам
равишда,
Ҳар бир ҳолат бўйича
Дарҳол
Мунтазам
равишда

У.Ҳайдаров
А.Эсанов, Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева



II. Ташкилий чора – тадбирлар

9

Профилактик ҳисобда турган нотинч оила, хуқуқбузарликка мойил шахслар, вояга етмаганлар билан индивидуал профилактик тадбирлар тизимини самарали ташкил қилиш.

  1. Нотинч оилалар билан самарали ишлаш бўйича тавсияларни кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

  2. Маҳаллаларда нотинч оилалар ва уларнинг вояга етмаган болалари билан индивидуал ишлаш тажрибасини ўрганиш ва ижобий иш тажрибасини оммалаштириш.

2019 йил июнь-август

У.Ҳайдаров
А.Эсанов Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева



10

Маҳаллада оилалар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига танглик, стресс ҳолатларидан чиқишга кўмаклашиш ва олдини олиш бўйича тавсиялар бериш, суҳбатлар ўтказиш.

  1. Маҳаллаларга бириктирилган психологлар иштирокида суицидни олдини олиш бўйича семинар учрашувлар ўтказиш, тавсиялар бериш.

  2. Вояга етмаган қизлар ўртасида суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича таҳлил ўтказиш.

  3. Оилалар ва уларнинг ёрдамига муҳтож фарзандларига кўмаклашиш.

2019 йил давомида
Ҳар чоракда
Мунтазам
равишда

С.Рашидов, Г.Хаджаева,


М.Раззоқова,



11

Имом хатиблар орқали аҳоли орасида, хусусан вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликлар, мусибат етганда сабр қилиш, шунингдек, ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

Аҳоли ўртасида ўтказиладиган йиғинлар, тадбирлар ва бошқа шу каби маросимларда “Ҳаёт - гўзал” ва “Ҳар бир оғир ҳолатдан чиқиш йўлини топиш - инсонга берилган синовдан ўтиш” мавзусида маъруза қилиш ва бошқа тарғибот ишларини олиб бориш.

2019 йил давомида

У.Ҳайдаров
А.Эсанов

12


Ота-оналар томонидан тазйиқ ўтказиладиган вояга етмаганлар (фарзандлар, ўгай фарзандлар ва ҳоказо) туркумига кирадиган ҳамда носоғлом муҳитда эътибордан четда қолиб кетган вояга етмаганлар билан якка тартибда ва мақсадли ишларни олиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

  1. Маҳалларда ота-оналар томонидан тазйиқ ўтказиладиган вояга етмаганлар (фарзандлар, ўгай фарзандлар ва ҳоказо) рўйхатини шакллантириш.

  2. Рўйхати шакллантирилганларни спорт тўгараклари, турли конкурс ва танловларга жалб этиш орқали уларга кўмаклашиш.

  3. Зўравонлик ҳолатларига қарши позитив муносабатларни шакллантириш.

  4. Улар билан якка тартибда ишлаш ва муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш.

Мунтазам
равишда
2019 йил давомида

А.Эсанов, Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева



12


Вояга етмаганлар ўртасида депрессия ва стресс ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уни енгиш усуллари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш

  1. Вояга етмаганлар ўртасида яшашга бўлган қизиқишларини оилага, жамиятга фойдали ишлар билан машғул этиш орқали, уларни фаолияти одамларга кераклигини намоён этиш орқали ошириш.

  2. Теледастур ва радиодастурларда “Соғлом турмуш тарзи”, “Руҳий тангликдан чиқиш”, “Инсон ҳаётида стресс ҳолатлари ва

ундан чиқиш”, “Ёмон иллатлардан қутилиш” мавзуларида чиқишлар қилиш.

2019 йил давомида

А.Эсанов Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева



13

“Ўсмир болалардаги танглик ҳолатлари психологияси, танглик вазияти ва унинг оқибатлари” мавзусида семинар, репортаж, интервьюларни марказий ва маҳаллий телерадиокомпаниялар орқали ёритиш.

  1. Масъул ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида давра суҳбати, семинар ва учрашувлар ташкил қилиш;

  2. Т'ашкил қилинган учрашувлар жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёри гиш.

2019 йил давомида

А.Эсанов Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,
М.Ходиева

III. Маълумот алмашиш, ҳисобот бериш

14

Танглик вазиятига ва руҳий тушкунликка тушган, депрессив ва стресс ҳолатида бўлган вояга етмаганларни эрта аниқлаш, уларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш борасида идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ҳар бир ўз жонига қасд ва суиқасд қилган шахслар ҳақида ички ишлар органлари томонидан зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор этиш.

  1. Туман кесимида таълим муассасалари, маҳаллалардаги ҳолатларни мунтазам равишда ўрганиб бориш ва сабабларини таҳлил қилиш.

  2. Таҳлил натижаларига кўра, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

  3. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилган ҳар бир шахс ҳақида ички ишлар органлари томонидан зудлик билан психиатрия муассасаларини, шу жумладан туман тиббиёт бирлашмасини хабардор этиш.

2019 йил давомида

А.Эсанов Г.Хаджаева,
М.Раззоқова,



15

“Йўл харитаси” ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан халқ таълими бўлими (А.Эсанов)га ҳисобот бериб бориш.

1. Ҳар бир банд бўйича таълим муассасаси амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни тўплаб, ҳар чорак якуни бўйича Халқ таълими бўлимига тақдим этади.

Ҳар ойни 1-санаси

А.Эсанов








Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling