Вставка увертюра талаба


НОМУС- Бўлмаса йиғла! Ҳеч бўлмаса енгил тортасан. Дод солиб йиғла! ҚИЗ -


Download 32.92 Kb.
bet4/7
Sana07.03.2023
Hajmi32.92 Kb.
#1245976
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ

НОМУС- Бўлмаса йиғла! Ҳеч бўлмаса енгил тортасан. Дод солиб йиғла!
ҚИЗ - Йўқ! Йиғламайман. Тўғрироғи йиғлай олмайман.
НОМУС- Бу нима деганинг?
ҚИЗ- Бу деганим- унутдим,....
НОМУС - Нимани унутдинг?
ҚИЗ - Унутдим мен йиғлашни кулганим йўқ одамлар,
Ким дўст, ким душман, ҳануз билганим йўқ одамлар.
Ҳаёт тегирмон тоши- эзиб турар елкамдан,
Душманим кулмасин деб ўлганим йўқ, одамлар!
Бошим омон, таним соғ, ғийбатлардан кўнглим доғ,
Куйдим беармон бироқ, ўлганим йўқ одамлар.
Бир девона одамман, девонадир кўнглим ҳам,
Шунчалар девонаман-қўрқитолмас ўлим ҳам.
Ўлим нима, бир уйқу, юмилса бас шу кўзлар,
Фақат ўксик кўнглимни ўкситаверманг дўстлар! Ахир....
Сиз кулсангиз кулай деб, Сизга хамдард бўлай деб,
Ўлсам, сиз-чун ўлай деб, Ўлганим йўқ одамлар!!! ЎЛМАЙМАН ҲАМ!


НОМУС- Илойим ўлма!!! Тентаккинам,... Умринг узоқ бўлсин.
Талаба- Ҳеч ким мени тушунмайди. Сен билмайсан, улар ҳаммаси бир бўлиб,... мени беобрў қилишмоқчи, ўзлари тўқиган ёлғонга ўзгаларни ишонтиришмоқчи...
НОМУС- Ҳаммасини биламан. Жиннивой! Сен телбасан!
Мен биламан қандайлигингни, Телбаларга яшаш осонмас.
Унга душман керакмас, ўзи, Ўзи билан яшар қасдма-қасд.
Сени умринг жангдан иборат, Душманларинг ҳур фикрларинг.
Толейинг ҳам, бахтсизлигинг ҳам,
Бошқаларга ўхшамаганинг!
Мени асраганинг учун раҳмат. Ҳақиқатга элтувчи йўлни бирга излаймиз.
ҲАСАД - Ҳақиқатни излаган, зулмат аро дайдиб юради.
Донишмандлик - Ҳақиқатга элтувчи йўлнинг чироғи-фалсафадир. Шунинг учун сен
фалсафа билан шуғуллан. Фалсафа билан шуғулланмоқ-ўзни ўлимга тайёрламоқ демакдир. Бахт қасрига элтар йўлинг қанчалар олис ёки яқинлиги фақатгина Яратганга аён.
ОРЗУ - Аммо орзу истаклари йўлида таслим бўлмаган, орзусини мақсадга айлантира олган инсонлар учун Тангни ўз марҳаматини аямайди. Чунки Унинг карами кенг. (Қизни қўлидан тутиб) Мендан узоқлашма, лекин менга ёпишиб ҳам олма, мени мақсадга айлантир...
ДОНИШМАНДЛИК- ЙЎЛЛАРИНГ ҚАНЧАЛАР БЎЛМАСИН УЗУН,
ҚАЕРГА УЧМАГИЛ МИСОДЛИ ҒУБОР.
МУҲАББАТИНГ БОРМИ, ДЕМАККИ БИЛГИН,
БАХТИЁР БЎЛИШГА ИМКОНИЯТ БОР.
ДАРВЕШ- Бахтиёр бўлиш имконини берувчи муҳаббатга эришиш учун қалбинг
Хасталикни ихтиёр этмоғи даркор. Чунки,.. Қалб хасталиги-бу Севги!
Севги бу - Муҳаббат!

Download 32.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling