30
кўп инсоннинг ҳаётини ўзгартирган. Мен ҳам шу бизнес билан
шуғулланаман. Сизни компаниямиз билан, касбдошларим билан ва сиз учун
янги бўлган бизнес билан таништириш учун чақирдим. Албатта бу ҳақда
ҳали кўп гаплашишимиз керак. Сизга ишни ўргатамиз ва кўпроқ маълумот
бераман. Афсуски, кўплар ишни тўғри тушунмайдилар ва бориб бу бизнес
ҳақида умуман маълумоти бўлмаган кишилар билан маслаҳат қиладилар. У
кишилар сизга ҳеч қандай тўғри йўл кўрсата олмайдилар. Аксинча нотўғри
гаплар билан сизни йўлдан урадилар.
Сизга қўшимча маълумот керак бўлса, менга ёки касбдошларимга
бемалол мурожаат қилаверинг. Сиз билан бирга интернетдан тўғри
маълумот қидирсак ҳам бўлади. Фараз қилайлик,
автомобиль олиш
ниятидасиз. Тўғри маълумот учун кимга борасиз? Автомобиль ҳақида
ҳамма нарсани биладиган кишидан ёки сиз ишонган,
лекин автомобилни
тушунмайдиган яқинларингиздан сўрармидингиз? Бизнинг ишимизда ҳам
худди шундай. Бизнесни билган, ўзи шу бизнес билан шуғулланадиган ва
ишининг тўғри йўлларини биладиган кишидан сўрашингиз керак.
Шунинг учун, дўстим, ёдингизда бўлсин, ҳеч қачон бу бизнесдан узоқ
инсонлар билан маслаҳатлашманг. Билиб қўйинг,
бугундан эътиборан
атрофингиздаги барча инсондан кўпроқ маълумотга эгасиз. Сиздан кам
биладиганлар сизга ҳеч бир маслаҳат бера олмайдилар, шунинг учун тўғри
маслаҳатни сиздан кўп маълумотга эга кишилардан сўранг.
Суҳбатдан сўнг дўстингизга карточкангизни (визиткангизни) беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: