Winlife global muvaffaqiyat kalitining 8 qirrasi


– ГУРУҲ:Сиздан каттароқ ёшда ёки баландроқ лавозимда


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/32
Sana25.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1119613
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
8-qirra. Mamajonov O\'rmonjon (1)

2 – ГУРУҲ:Сиздан каттароқ ёшда ёки баландроқ лавозимда 
бўлишса. 
Агар дўстларингиз ва қариндошларингиз сиздан катта ёшда, 
бадавлатроқ ёки баландроқ лавозимда бўлсалар ушбу суҳбат мақсадга 
мувофиқ бўлади:


25 
“Яқинда бир бизнес билан танишдим. Менимча мароқли ва даромадли 
иш. Шахсан мен бу ишдан баҳра оламан. Аммо бу ишда янада кўпроқ 
муваффақиятга эришиш учун ўзимдан каттароқ бир кишининг маслаҳати 
фойдали бўларди. Менга 1-2 соат вақт ажратинг, сизга каталог ва керакли 
ҳужжатлар ёрдамида тўлиқ маълумот берай. Менга сизнинг маслаҳатингиз 
зарур”. 
Таклиф қилиш жараёнида унумли натижаларга эришиш учун 
қуйидаги усулларга аҳамият қилинг:
1. 
Бизнесга таклифда кишиларга нисбатан самимий ва чин юракдан 
ёндашинг. Фақат тил ва гап етарли эмас. Инсонлар янги ишдан кўра 
сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз ва самимиятлигингизга диққат қилишади. 
Улар сизнинг ҳиссиётингизни кўришни хоҳлашади. Бизнесга бўлган 
ишончингизни баҳолашади. Ишингизга қанчалик кўп ишонсангиз ва ҳурмат 
билан тилга олсангиз, таклиф қилиш жараёни осон кечади. 
2. 
Сизда ўзингизда ишончнинг кучайиши учун ва одамлар билан 
жиддий суҳбатга тайёр ҳолга келишингиз учун дўстларингизни бизнесга 
таклиф қилишдан олдин лидерингиз билан машқ қилинг, экспериментлар 
ўтказинг. Таклиф қилиш вақтида шошилманг ва ёлғон гапирманг. Шуни 
билинг-ки, дўст ва қариндошларингиз сизнинг энг яқин кишиларингиздир. 
Улар сизга 2соатларини ажратишга тайёрлар. Презентациядан кейин ҳам 
улар билан яқин ва самимий алоқаларни давом эттиринг ва уларни 
кузатинг.
3. 
Ҳеч қачон ишнинг тафсилотлари ҳақида гапирманг. Компания ва 
унинг даромадлари ҳақида гап очманг. Сиз берган нотўғри маълумотлар 
уларнинг сизга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.
4. 
Агар дўст ва қариндошларингиз иш ҳақида ҳаддан ташқари кўп 
қизиқувчанлик билан сизни саволлар ёмғирига тутишса, шундай жавоб 
беринг: 
-Шошилманг, 2соат вақт ажратиш билан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Энг 
муҳими-иш ҳақида тўлиқ маълумот. Сизга ишни тушунтиришим учун қачон 
вақтажратасиз? Масалан, эртага соат 10:00 дами, Якшанба куни 15:00 дами? 
5. 
Агар шу саволни сўрашса: “Бу бизнесда муваффақиятга эриши-
шимга кафолат берасизми?”, шунда сиз мана бундай жавоб беришингиз 
мумкин: 
-Шубҳасиз кафолат бераман, фақат бир шартим бор:Мен билан 
елкама-елка ишласангиз,масъулиятларни (вазифаларни) бажарсангиз ва ҳар 
бир масалани жиддийқабул қилсангиз, албатта биргаликда муваффақиятга 
эришамиз. Агар айтганларимни қилмасангиз, ҳеч нарсага кафолат 
бермайман. 


26 
6. Дўстингизнинг Тармоқли Маркетинг,Доимий Харидорлар Тизими 
(САП), “BEVERLee-club”ва бошқакомпаниялар ҳақида маълумоти бўлиши 
ва ҳатто бу ишга салбий муносабатда бўлишимумкин. Ҳатто сиздан 
“парашок ёки шампунь сотиш керакми?” дебсўраши мумкин. Бу ҳолда 
жавобингиз шундай бўлсин: “Ҳеч алоқаси йўқ. Тармоқли Маркетинг эмас. 
Шошилманг, 2соат ажратинг, бизнес ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз”.
Ёлғон гапирмаяпсиз, дўстингиз Доимий Харидорлар Тизими (САП)
ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Кам маълумот нотўғри хулоса 
чиқаришга сабаб бўлади. 
7. Агар дўстингиз ўта ғурурли бўлса, бу бизнесни билишини айтса ва 
сизнинг гапларингизга қаршилик кўрсатса, ёдингизда бўлсин, у киши бу 
бизнес ҳақида бирор нарса билмайди ёки унга бизнес ҳақида етарли эмас ва 
нотўғри маълумот берилган. 
Агар дўстингиз яқин дўстидан тўғри маълумотни олган бўлса эди, 
аллақачон бу бизнесда ишлаётган бўлар эди. Унга ўзингизга ишонган ҳолда 
ва қатъий тарзда шундай денг: “Азиз дўстим, сендаги маълумот етарли эмас 
ва нотўғри.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling