36
В. Қўрқаётганлар ва шубҳаси борларнинг саволлари. Масалан
, “мен икки
кишини қаердан топаман? Агар муваффақиятга эришмасам дадамга нима
дейман?”.
С. Салбий одамларнинг саволлари. Масалан,
“Бўлмайди, чунки бу бизнесда
ҳамма муваффақ бўлмайди-ку! Сиз миллионер бўлдингизми? Бу иш бизнинг
халқимизга тўғри келмайди, мен биламан. Сиз фақат ўз манфаатингизни
ўйлаяпсиз, мендан пул ишлаб олмоқчисиз, тўғрими?”.
4. А, В ва С турдаги саволларга жавоб қайтаринг:
А. Бу одамларнинг саволларига жавоб беришингиз учун иш жараёнларини,
компанияни, маҳсулотни ва ўз тажрибаларингизни билишингиз етарли.
В. Бундайлар ҳамма янги ишга шубҳа билан ёндошади. Ҳамма вақт
уларнинг ёнида бўлишингизни сездиринг, айтинг. “Мен ҳам, бошқа бир
қатор инсон ҳам шу шубҳа ва саволларга эга эди. Аслида бу саволингизнинг
жавоби мана бундай...” деб жавоб бериш керак. Бу инсонларнинг саволлари
жуда кўп бўлади, охирги саволларини сўраб бизнесга кирганларига қадар
чарчамай у кишини ҳар кун кўриб туринг.
С. Манфий саволларни парчаларга айириб, алоҳида жавоб беринг. Масалан,
“
пулни тўламас экан, маҳсулотларда сертификати йўқ экан” каби ёлғон
саволларга ҳам сабр билан жавоб беринг. Уларга қайтариб ушбу саволларни
беринг:
“Ким айтди? Қачон? Нимага? Кўрдингизми? Қаерда?”.
5. Ҳамма саволларга жавоб берганингизга ва тўғри тушунганларига амин
бўлинг.
6. Ҳар бир учрашувдан кейин, навбатдаги учрашув вақтини белгиланг.
Сиз ҳар қандай савол, қарши фикр, салбий
муносабат ва тушунмов-
чилик билан юзма-юз келганингизда, қўрқманг, “
FEEL – FELT – FOUND
Do'stlaringiz bilan baham: