X касб-ҳунар мактаби
Download 105.22 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси
- Лавозим вазифалари
Бухгалтерия
24-§. Бош бухгалтер
Лавозим вазифалари: бухгалтерия ҳисобини амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритиш, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш; бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини таъминлаш; касб-ҳунар мактабининг йиллик сметасини тузиш, Давлат ғазначилиги орқали юритиладиган ва махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг мақсадли ва қатъий қонун доирасида ишлатилишини таъминлаш; пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш; моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш; шартномалар тузиш, чиқиш-кириш маблағларини расмийлаштириш, ходимларни ойлик маош билан таъминлаш, барча молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш ва топшириш; бирламчи ва ҳисоб-китобга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига риоя қилиниши, иш ҳақи жамғармасининг сарфланиши устидан назорат ўрнатиш; моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини амалга ошириш; асосий воситалар ҳамда бошка моддий қимматликларни, бухгалтерия ҳужжатларининг, ҳисоб регистрларининг, шунингдек харажатлар сметаларининг сақланишини таъминлаш; баланс тузилиши, маблағлар кирим-чиқими тўғрисидаги зарур йиғма ҳисоботлар, бюджетдан фойдаланиш, бошқа ҳисоб-китоб ва статистик ҳисоботлар тайёрланиши, уларни ўрнатилган тартибда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш; бюджет маблағларининг, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш; бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича сервис хизмати фаолиятини ривожлантириш; касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш; Билиши керак: Ўзбекистон Республикаси меҳнат, молиявий, солиқ қонунчилиги асослари, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик; бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузишга оид, шунингдек муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган услубий ва ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларни; касб-ҳунар мактабида бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, уларни юритиш тартиби,бошқа корхона-ташкилотлар билан молиявий муомала ва муносабатларни расмийлаштиришни; молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби,муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, ички хўжалик заҳираларини аниқлаш; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва бошқа қимматли маҳсулотларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини; жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш шартлари,камомадларни бухгалтерлик назорати ҳисобидан чиқариш тартиби, дебиторлик қарзлари ва бошқазарарлар,пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳамда бошқа қимматли маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини; иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади. Малака талаблари: молиявий-иқтисодий олий маълумот,молиявий-ҳисобчилик иши бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 105.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling