X касб-ҳунар мактаби
Download 80.89 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
- Билиши керак
- Малака талаблари
Ёшлар билан ишлаш бўлими
12-§. Ёшлар етакчиси
Лавозим вазифалари: ўқувчиларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиб бориш; ўқувчиларнинг маданий дам олишларига қаратилган тадбирлар ташкил этиш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш; педагог ходимлар ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини мунтазам йўлга қўйиш; оммавий, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва турли мусобақаларни ўтказиб бориш. ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, хусусан, ёшлар ҳаётига оид воқеалар, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот макони (веб-сайт, портал, форум, мессенжерлардаги каналлар ва ҳ.к.)ни яратиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш; туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларининг амалга оширилишини таъминлаш, давлат, нодавлат ва ҳомий ташкилотлари билан таълим-тарбия соҳаларида ҳамкорлик қилиш; соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш; ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган турли клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш; нотинч оила фарзандлари, тарбияси оғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда дарсларни мунтазам қолдириб келаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтаришга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш; касб-ҳунар мактаби ёшлари ўртасида ёшлар туризмини ривожлантириш, ўқувчиларнинг ҳудудга яқин жойдаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар, театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифларини уюштириш; ёшлар, айниқсa қиз болалар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва турли спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш. Билиши керак: бошқарув қобилияти, ташкилотчилик, жамоатчилик билан ишлаш ва иш юритиш бўйича билим-кўникма ҳамда муайян иш тажрибасига эга бўлиш; маданий-оммавий тадбирлар (кўрик-танловлар, оммавий ва кўнгилочар ўйинлар, дам олиш кечалари, турли муҳим саналарга бағишланган театрлаштирилган байрамлар, мусобақалар, томошалар ва бошқа тадбирлар)ни ташкил этишни; замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича малакага; ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилувчи бузғунчи ғоя ва мафкуралар, маънавий таҳдидлар, зарарли иллатлар ҳақида етарли тасаввурга; мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсати ва таълим-тарбия жараёнига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. Малака талаблари: камида ўрта махсус педагогика маълумот, иш стажи талаб этилмайди; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 80.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling