15-§.Электрон кутубхоналар кутубхоначиси
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
109
|
Электрон кутубхоналар кутубхоначиси
|
2432
|
бошқарув
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
АКТнинг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда электрон-кутубхона фаолиятини ислоҳ қилиш;
ўқувчиларга аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича ижтимоий кафолатларни сифатли таъминлаш ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхонани ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
ўқувчиларга ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш;
кутубхона фаолиятининг самарадорлигини ва ўқувчиларга хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатиш интернет-ресурсларни кенгайтириш;
кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш;
ўқувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Билиши керак:
давлатимизнинг таълим тизимига оид, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
ахборот-кутубхона назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
давлатимиз ва хориж давлатлар илм-фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараёнлари технологиясини;
библиография ва информатика соҳасидаги методик материалларни;
муассаса фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни.
Малака талаблари:
олий маълумот, амалий иш стажи талаб этилмайди.
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |