X касб-ҳунар мактаби
Download 80.89 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
- Билиши керак
- Малака талаблари
Ўқувчилар турар жойи
28-§. Тарбиячи
Лавозим вазифалари: ўқувчилар билан дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ташкиллаштириш; ўқувчилар ётоқхонасида ўқитувчи-гуруҳ раҳбари, педагогик ходимлар, ота-оналар билан маънавий-тарбиявий, маъданий-ташкилий, соғломлаштириш спорт тадбирлари, дарсдан ташқари тадбирларни режалаштириш ва ўтказаиш; ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтидан самарали фойдаланишини, дарсга, кўрик-танловларга, мусобақаларга тайёргарлигини ташкиллаштириш; ўқувчиларнинг ётоқхонасида ўзини тутиш қоидалари ва кун тартибига риоя қилишини назорат қилиш; муассасанинг ёшлар билан ишлаш директор ўринбосари билан ҳамкорликда ўқувчилар турар жойларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар ташкил этиш; ўқувчиларда меҳнатга бўлган муҳаббатни, ўз касбига бўлган ҳурматни шакллантириш, ўқувчиларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, суҳбатлар ўтказиш; секция ва тўгарак ишларига йўналтираиш, таътил вақтида ўқувчиларнинг самарали дам олишларини, экскурсияларни ташкиллаштириш. касб-ҳунар мактабининг имкониятлари, ўқувчиларнинг яшаш жойи ва минтақанинг тарихий-маданий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ўқув-тадқиқот, бадиий-ишлаб чиқариш, маданий ва ҳордиқ чиқариш каби мактабдан ташқари турли тадбирларни ташкил этиш. Билиши керак: Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини ривожлантиришнинг, Ўзбекистон Республикасида таълим фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, болалар ва ёшлар (ўспирин)ларни ўқитиш ва тарбиялашга оид меъёрий ҳужжатлар, профессионал таълимни, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат қонунчилигининг устувор йўналишларини; замонавий таълим тизими учун ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг асосий ва актуал (жуда мухим) назарияларини; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, тарбиявий, дарсдан ташқари ишлар бўйича меъёрий, услубий ва йўриқнома материалларни; тарбиявий ишлар концепциясини, тарбиявий ишлар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини; тарбиявий иш услублари асослари, фаолиятга аосланган ёндашувнинг асосий тамойиллари, замонавий педагогик технологияларнинг турлари ва усулларини; ота-оналар жамоаси билан самарали ишлашга имкон берадиган оилавий муносабатларнинг асосий қонуниятларини; педагогик, илмий-услубий ва ташкилий-бошқарув масалаларини (педагогика, психология, ёш билан боғлиқ физиология; таълим ташкилоти гигиенаси; фанни ўқитиш методикаси) ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳажмдаги умумназарий фанларнинг асосларини; педагогика, психология, ёшлар физиологиясини, жамоат ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликдаги ишларни ривожлантиришни. Малака талаблари: камида ўрта махсус касбий педагогик маълумот, иш стажи талаб этилмайди. Download 80.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling