X касб-ҳунар мактаби
Download 80.89 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси
- Лавозим вазифалари
- Малака талаблари
25-§. Бухгалтер
Лавозим вазифалари: юридик ва жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш ҳамда харидларни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар ҳисобини юритиш; товар-моддий бойликлар ҳаракати ва ҳисобдан чиқарилишини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш; ишончнома бериш ва унинг назоратини олиб бориш, ҳисоб-фактуралар бўйича бажарилган ишларнинг ҳисобини юритиш ва солиштирма далолатномалар тузиш; хўжалик шартномалари ҳисобини юритиш, бюджет, пенсия жамғармаси ва илмий лойиҳаларни бажариш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар сарфланишининг ҳаракатини олиб боради; ойлик иш хакини ўз вақтида хисобланиши ва тўланишини таъминлаш; дебитор ва кредитор қарздорликларни муддатини назорат қилиш хамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш; солик инспекциясига ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳаки тўғрисида маълумотни тақдим этиб бориш; ходимларнинг ойлик иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузиш ва банкка тақдим этиш; шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузиш ва Ҳалқ банкига тақдим этиб бориш; асосий воситалар ва буюмларнинг яроқлилик даражасини мавжуд меъёрларга асосан, махсус кўрсатмалардан келиб чиқиб аниқлаш,уларнинг ҳисобини олиш ва назорат ўрнатишни ташкил этиш мақсадида ҳар бир буюмга инвентар рақами белгилаш; Билиши керак: Ўзбекистон Республикаси меҳнат, молиявий, солиқ қонунчилиги асослари, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик; бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузишга оид, шунингдек муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган услубий ва ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларни; касб-ҳунар мактабида бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, уларни юритиш тартиби,бошқа корхона-ташкилотлар билан молиявий муомала ва муносабатларни расмийлаштиришни; молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби,муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, ички хўжалик заҳираларини аниқлаш; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва бошқа қимматли маҳсулотларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини; жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш шартлари,камомадларни бухгалтерлик назорати ҳисобидан чиқариш тартиби, дебиторлик қарзлари ва бошқазарарлар,пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳамда бошқа қимматли маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини; иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади. Малака талаблари: молиявий-иқтисодий олий маълумот, иш стажиталабэтилмайди; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 80.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling