Xалқаро муносабатлар тарихи


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/52
Sana20.07.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1661343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.

«симмахлар» тўғрисидаги шартномалар. Уларнинг ичида энг эътиборлилари Лакедемон ва 
Афина (Делосс) симмахиялари эди. 
Лакедемон симмахияси милоддан аввалги VI асрда Пелопоннес ва шаҳарлар иттифоқи 
сифатида пайдо бўлди. Унинг бошида Спарта турар эди. 
Эллин шаҳарларининг яна бир йирик иттифоқи афина бошқарган Афина ва Делосс иттифоқи 
эди ва у Персларга қарши уруш жараѐнида пайдо бўлган. Вақт ўтиб Делосс симмахияси Афина 
давлатига (архэ) айланди. 
Икки симмахия ўртасидаги муносабатлар мураккаб эди. Ва натижада, бу холат милоддан 
аввалги V асрнинг иккинчи ярмида, бутун Грецияни ўз ичига олган Пелопоннес урушига олиб 
келди (милоддан аввалги 431-404 йиллар). Пелопоннес уруши жараѐнида, Афинани 404 йилдаги 
мағлубиятидан сўнг, Афина симмахияси барбод қилинди. Бироқ, бироз вақтдан кейин, милоддан 
аввалги 355 йилда барбод бўлган иккинчи Афина денгиз иттифоқини туздилар. 
Милоддан аввалги IV асрда Фива ва Эталия қишлоқ жамоалари иттифоқи бошчилигида 
биотий шаҳарлар альянси ташкил топди ва милоддан аввалги III аср бошларида ахей шаҳарлари 
иттифоқи тузилди. Олдинги симмахиялардан фарқли ўлароқ Этали ва Ахей иттифоқлари битта 
жамоа томонидан бошқарилмас эди: унинг таркибига кирган қишлоқлар ва полислар (шаҳарлар) 
умумиттифоқ ҳукуматни сайлар эдилар. 
Жамоалар ва полислар ўртасида пайдо бўлган низолар махсус вакиллар ѐки элчилар 
томонидан хал қилинар эди; улар милоддан аввалги XVII – VIII асрларда вестниклар (керюкс, 
ангелос), ва VIII – IV асрларда эса – оқсоқоллар (пресбейс) деб номланар эди. 
Элчихоналар аъзолари сони ҳар хил бўлар эди: у жараѐн шароити билан белгиланар эди. 


13 
Элчихона мақсади, элчиларга топшириладиган йўриқномада белгиланган эди. Йўриқнома 
белгиланган шаклда расмийлаштирилар эди: ѐрлиқ иккита тахланган тахтачадан (дипломата) 
иборат эди. «Дипломатия» атамаси ҳам шундан олинган. 
Қадимий Грек тарихининг муҳим сахифаларидан бири грек – форс урушлари эди.
Милоддан аввалги VI асрнинг охирларида кескин ижтимоий – сиѐсий жараѐнлар билан 
кузатилган грек полисларининг шакланиши якун топди. 
Лекин, милоддан аввалги VI асрнинг охирига келиб грек полисларига қўшни Ахмонийлар 
буюк давлати томонидан хатар пайдо бўлди. 
Кичик Осиѐда жойлашган грек шаҳарларини ва Эгей денгизининг шарқий қисмидаги 
оролларни қўлга киритиб, Эрон ҳукмдорлари Болқон Грецияси полисларини ҳам забт этиш 
мақсадида эдилар. 
Грек полислари аҳолиси зич, юқори маданиятли ва саноати ҳамда тижорати ривожланган 
шаҳарларга айланган эди, шунинг учун ҳам форс хазинасига катта фойда олиб келиши мумкин 
эди. Бунга қўшимча, стратегик маънода Болқон Грециясини қўлга олиш жуда муҳим эди, чунки 
буюк подшоҳ қўлига Шарқий Ўртаер денгизини топширар эди. 
Болқон полислари учун форс хавфи уларнинг ўзлари учун ўта хавфли эди. Грек–форс 
урушлари жараѐнида грек полисларининг тақдири хал бўлар эди. 
Милоддан аввалги 500-449 йиллардаги грек – форс урушлари жаҳон тарихида энг давомли 
ҳарбий тўқнашувларидан бўлди. Грек – форс урушидаги ҳарбий ҳаракатлар узлуксиз олиб 
борилмади, улар бир қатор ҳарбий компанияларга бўлиниб кетди. Ниҳоятда кучли душман 
устидан қозонган ғалаба Қадимий грекларнинг ижтимоий – иқтисодий, сиѐсий ва маданий 
ҳаѐтининг ҳамма жабҳаларини ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатди, ва милоддан аввалги 
V – IV асрларда қадимий Грек цивилизациясининг гуллаб – яшнашига восита ролини ўйнади. 
Милоддан аввалги IV аср Македониянинг юксалиши билан белгиланади. Македонияни 
юксалишида, унинг грек оламида энг кучли давлатга айланишида машҳур сиѐсатчи, дипломат
македон подшоси Филипп II (359-336 й м.а.) ниҳоятда катта роль ўйнади. 
Филипп II бир қатор реформаларни амалга ошириб Македонияни нафақат грек дунѐсидаги энг 
кучли давлатга, балки форс давлатининг рақибига ҳам айлантирди. 
Филипп II нинг дипломатик ва ҳарбий амаллари натижасида Грецияда Македония 
гегемонияси ўрнатилди; унинг юридик тасдиқи милоддан аввалги 337 йили Коринфда бўлиб 
ўтган умумгрек конгрессида ўз тасдиқини топди. 
Коринф конгрессининг энг муҳим қарорларидан бири – бу Форс монархиясига қарши 
муқаддас урушни эълон қилиш эди. 336 йили Филипп II Кичик Осиѐга ўн минглик армияни 
юборди, аммо кўп вақт ўтмай у сарой амалдорларининг бири томонидан ўлдирилди. Македония 
подшоси деб унинг ўғли Александр эълон қилинди ва у айни вақтда Эллин иттифоқининг 
гегемони ҳам бўлди. Александр Македонский номи ва фаолияти Форс монархиясининг барбод 
бўлиши ва буюк давлатни барпо этилиши билан боғлиқ ва айнан Александр Македонскийнинг 
ҳарбий юришлари билан эллинизм номини олган грек тарихининг янги даври бошланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling