12
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.Қадимги Грециядаги халқаро холатни кўрсатади.
1.2.Қадимги Грециядаги дипломатик хизматни тахлил қилади ва шархлайди.
1.3.Қадимги Грециядаги дипломатияга баҳо беради.
2-саволнинг баѐни:
Қадимги Грецияда халқаро алоқаларнинг ва халқаро ҳуқуқнинг энг қадимий
шакли
«проксения», яъни меҳмондўстлик эди. Проксения айрим шахслар, қабилалар, қавмлар ва бутун
бир давлатлар ўртасида ҳам амалда эди. Проксенлар шу амал билан шуғулланувчилар воситасида
дипломатик
музокаралар олиб борилар эди; ва шаҳарга ташриф
буюрган элчихона вакиллари
аввалан ўзининг проксенига мурожаат қилар эди.
Проксения институти, кейинчалик бўлиб ўтадиган Қадимги Греция дунѐсидаги барча халқаро
алоқаларнинг асосига айланди.
Шунга ўхшаш қадимий халқаро алоқаларнинг
яна бир шакли бу «амфиктионлар» эди. Ўта
муҳим ва ардоғда бўлган «худолар» қароргоҳлари қошида пайдо бўлган диний иттифоқлар
шундай номланар эди. Ушбу иттифоқларга, қавму - қариндошлигидан қаттий назар, қароргоҳлар,
яъни амфиктионлар – (-атрофида истиқомат қилувчилар) атрофидагилар аъзо бўлардилар.
Қабилалар йиғилиб байрамларни нишонлайдиган вақтда урушлар ман этиларди ва «илоҳий
сулҳ»
(«иеромения») эълон қилинар эди.
Шундай қилиб, амфектионлар халқаро хусусиятга эга бўлган диний – сиѐсий
институтга
айланар эди.
Қадимий Грецияда бир неча амфиктионлар мавжуд эди. Уларнинг ичида энг қадимий ва
қудратлиси дельфий – Фермопиль амфнктион эди. У икки амфиктионлардан иборат эди:
Дельфахдаги Апполон храми қошидаги ва Диметр храми қошидаги Фермопиль амфиктионлар.
Дельфий – Фермопиль амфиктионига 12 та қабила аъзо эди.
Дельфий – Фермопиль амфиктионларнинг асосий мақсади: Апполоннинг Дельфий храмини,
унинг
ерларини, бойликларини қўриқлашдан иборат эди.
Шунинг билан биргаликда,
амфиктионларнинг барча иштирокчилари томонидан ҳурмат қилиш керак бўлган греклараро
халқаро қоидаларни ўрнатишга уриндилар.
Грецияда яна бир халқаро алоқаларнинг шакли – бу ҳарбий – сиѐсий иттифоқлар, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: