Xалқаро муносабатлар тарихи
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.
«халқлар ҳуқуқи» (jus gentium) пайдо бўлди.
Антик Рим дипломатик органларининг ташкилий ва таркибий кўриниши унинг сиѐсий тизимини ифодалайди. Римнинг классик даврида халқ мажлиси фақат уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш масалаларини ҳал қилар эди, лекин ташқи сиѐсатнинг умумий раҳбари – бу Сенат эди. Рим тарихининг энг қадимий (подшоҳлик) даврида элчилик миссиясини юбориш фақат подшоҳ ваколатига кирар эди. Элчилар эса фециаллардан коҳинлар – жрецлар ташкил топарди. Республик даврида бу ҳуқуқ Сенатга ўтди. Элчилар легатлар ва ораторлар деб номланардилар. Элчи шахсияти одат ва қонун билан мухофазаланган эди. Элчихонанинг мақсади турлича бўлиши мумкин эди: уруш эълон қилиш ва сулх тузиш, шартномаларни имзолаш, босиб олинган вилоятларда тартиб ўрнатиш, низо ва диний бахсларда қозилик қилиш ва хоказо. Сенат ваколатига нафақат элчихоналарни юбориш, уларни қабул қилиш ҳам кирар эди. Римга келган чет эллик элчихоналар икки тоифага бўлинарди: 1.Душманлик муносабатларда бўлган давлатлар элчихоналари; 2.Дўстлик муносабатларда бўлган давлатлар элчихоналари. Халқаро муносабатлар тизимининг антик даври хусусиятлари – бу ички дипломатиянинг мавжудлиги. Ўзининг ривожланишидаги энг юқори чўққига ички дипломатия, Рим империяси даврида эришди. Рим империясининг айрим худудлари ва марказ ўртасидаги муносабатларнинг ноаниқлиги унинг ички ва ташқи сиѐсати ҳамда дипломатияси ўртасидаги аниқ фарқни аниқлаш қийин. Рим давлат ҳуқуқи нуқтаи – назаридан ҳар бир шаҳар (муниципий) ва ундан ҳам кичик бўлган маъмурий бўлинма мустақил сиѐсий субъект, яъни давлат ичидаги давлат сифатида қабул қилинар эди. Ана шу мустақилликнинг ифодаси сифатида элчихона ҳуқуқи (jus legations) намоѐн бўлар эди. Юқорида номлари келтирилган ҳар бир ташкилот (вилоят, муниципия, иттифоқ, корпорация) марказга элчихона юбориш, ҳамсоялар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга эди ва бир сўз билан айтганда мустақил, юридик субъект сифатида иш юритишга ҳақли эди. Империя даврида давлатнинг тўла бошқарув тизими император қўлига ўтди. Сенат ҳам фаолият кўрсатар эди, лекин республика давридаги раҳбар органидан император қошидаги кенгаш вазифасини бажарувчи органга айланиб қолди. 15 Шу тартибда ташқи сиѐсат ва дипломатияни бошқариш ҳам ўзгарди. Императорлик даврида барча ташқи сиѐсат масалалари император (принцепс) ваколатига кирар эди. Дипломатия, император маъмурларининг функциясига айланди. Империя даврида элчилар барча маъмурлар сингари сайланмас эдилар аксинча тайинланар эдилар. Клавдий давридан бошлаб (I аср ўрталари) элчихона ишлари билан император котиби бошчилигидаги императорнинг шахсий идораси машғул эди. Шу билан биргаликда ушбу идора империянинг энг олий маъмурий органи ҳисобланар эди. Хорижий давлатлар элчиларига нисбатан ҳуқуқий ҳолат империя даврида ҳам республика давридагидай сақланиб қолган эди. Қадимий Римнинг халқаро муносабатлари тарихида энг мушкул давр – бу унинг Карфаген билан рақобатлик даври эди. Милоддан аввалги 264 йилга қадар Рим ва Карфаген тинчлик муносабатларда эди. Тижорат ва денгиз ҳаракталари махсус шартномалар асосида тартибга солинган эди. Милоддан аввалги 280 нчи йилдаги шартнома Рим ва Карфаген ўртасидаги нафақат савдо балки сиѐсий муносабатларни ҳам ўз ичига олар эди. То Рим Аппенин ярим оролини, Карфаген Шимолий Африкани забт этиш билан банд даврида уларнинг манфаатлари тўқнашмас эди. Лекин, римликларни Жанубий Италияга кириб бориши билан аҳвол ўзгарди. Рим республикаси нафақат Аппенин ярим оролига, қўшни ҳудудларга ва биринчи навбатда Ўртаер денгизидаги катта оролларга, хусусан бой Сицилияга даъвогар қудратли давлатга айланди. Ушбу даъволар Римни қудратли саросимага тушган Карфаген билан тўқнашувларга олиб келар эди. Таъсир доираси учун кураш Пуни номини олган қонли ва давомли урушларга олиб келди. Уч Пуни урушлари натижасида (1-нчиси м.а.264-241 йиллар, 2-нчиси м.а. 218-201 йиллар, 3-нчиси м.а. 149-146 йиллар) – Карфаген мағлуб ва тўла барбод бўлди. Пуни урушларидаги ғалаба жуда катта халқаро аҳамият касб этди. Ғарбий Ўртаер денгизида ҳукмдор бўлиб, Рим Ўртаер денгиз ҳудуди, ўша даврнинг энг кучли давлатига айланди. Аппенин ярим оролидан ташқарида Рим жуда кўп янги ҳудудларга эга бўлди: Сицилия, Сардиния ва Корсика, римликлар Испания деб қайта номланган Карфагеннинг Иберия ўлкалари, Шимолий Италия ва бошқалар. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling