"Maktabgacha ta'lim” yo’nalishi ’’Axborot kommunikatsiya texnologiyalari” fanidan
Xalqaro Nordik universiteti
Bajardi: 5-MMT-22 guruh talabasi
Abdullayeva Munisa Tolibjon qizi
Qabul qildi: Malaydinov Farxod Murotovich
Maktabgacha yoshdagi bolalarni ekologik tarbiyasi
Maktabgacha yoshdagi bolalarni ekologik tarbiyasi 1. Bolalarga ekologik tarbiya berishning nazariy asoslari 2. Bolalarda tabiatga munosabat odobini tarbiyalash. 3. Maktabgacha yoshdagi bolalarni tabiat bilan tanishtirish yo‘llari. 4. Tabiat burchagidagi ishlar. Экологик тарбия беришнинг назарий асослари Бугунги кунда инсониятни хавф остида қолдираётган ҳодислардан бири экологик вазият ҳисобланади. Жамиятнинг атроф-муҳит билан ўзаро бузилган алоқаси кенг жамоатчилик ўратсида катта ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, 55-моддасида эса “Ер ости бойликлари, сув, ўсимлик, ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат мухофазасидадир” дейилган. Ер юзида экология кескин бузилмоқда. Дарахтларнинг кесиб юборилиши, қуш ва ҳайвонларнинг шавқатсизлик билан овлаб йўқ қилиниши табиат мувозанати қонунларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Инсоннинг табиий бойликлардан ҳаддан ташқари ошиқча фойдаланиши оқибатида сайёрамизнинг қиёфаси ўзгариб бормоқда. Яшил ўрмонлар сийраклашиб, ўсимлик ва ҳайвонот турлари камаймоқда, фойдали қазилма бойликлари тугаб бормоқда. Сув хавзалари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, чиқинди моддаларнинг ортиб бориши натижасида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш, энергия ва чучук сув муаммолари борган сари мураккаблашмоқда. Оқибатда, миллион-миллион йиллар давомида турғун бўлган табиий ҳолатга путур етмоқда. Экологик билим - бу тирик табиатнинг тузилиши, ривожланиши, ўзгариши, ер юзидаги тирик жонзотларнинг ҳолати, уларнинг бир-бирлари ва атроф-муҳит ўртасида бўлиб турадиган муносабатларни, табиий бойликларнинг сон ва сифатини, хажмини, хилларини ҳамда уларни сақлаш ва тежамкорлик билан фойдаланиш йўлларини ўзлаштиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |