Тарбиячи болаларни диққатини ўсимликларнинг чиройли гуллашига, баргларининг шакли ва тусига, аквариумдаги балиқларнинг чиройли кўринишига ва чаққон ҳаракатига жалб этади. Натижада болалар бу гўзалликдан қувонишга ўрганадилар ҳамда уларнинг эстетик диди ўсади. Болалар табиат бурчагидаги ўсимлик ва ҳайвонларни тарбиячи раҳбарлигида системали равишда кузатиб, парвариш қилиб боришлари натижасида маълум малака ва кўникмаларни ҳам эгаллаб борадилар, уларга нисбатан барқарор қизиқиш ва ғамхўрлик ҳисси уйғонади. Болаларнинг табиатга меҳр-мухаббатини ўсимликлар ва ҳайвонларни парвариш қилиш, уларни асраб-авайлаш бўйича меҳнат фаолиятларини ташкил этиш билан бирга қўшиб олиб бориш керак. Тарбиячи болаларни табиат билан таништириш ишини уларининг ёш хусусиятлари, педагогик, физиологик имкониятларини эътиборга олган ҳолда ташкил этади. Назорат учун саволлар: 1. Экологик билим – экологик маданият деганда нимани тушунасиз, улар ўртасидаги боғлиқликни ифодаланг. 2. «Дунёда чанг ва тутун бўлмаганида инсоният минг йил умр кўрарди» - бу хикматли сўзнинг мазмунини ёритинг, мактабгача ёшдаги болаларга қўллашни ифодаланг. 3. Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништириш йўллари қайсилар? 4. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга экологик тарбия беришда қандай усуллардан фойдаланилади? Foydalanilgan adabiyotlar: 1. F.Qodirova, Sh.Toshpo‘latova, N.Qayumova, M.A’zamova Maktabgacha pedagogika. T. 2019 “Tafakkur” nashriyoti 300-310- betlar. 2. N.Qayumova Maktabgacha pedagogika (ўқув қўлланма) T. 2011 Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |