Xaritalashtirishda gat texnologiyalardan foydalanish


Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana07.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1753087
1   2   3   4   5
Bog'liq
ФарДУ конф. материал. 3

Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari
Farg‘ona shahri, 2023-yil 22-23 sentabr 
 
259
бўлишидаги тарихий-географик омиллардан табиий, иқтисодий ва этнологик 
шартларни ўрганишга ҳаракат қилдик. 
Аҳоли масканларининг ҳудудий жойлашишида ер юзасининг кишилар 
томонидан ўзлаштирилиши жуда узоқ вақт давом этадиган тарихий жараён 
ҳисобланиб, у ҳудуднинг ўзлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир. Шундан келиб 
чиқиб, Фарғона водийсидаги аҳоли масканлари юзага келишида ҳам табиий омиллар 
таъсирини кузатиш мумкин. Ўзлаштириш дастлаб, водийнинг юқори, учинчи қисман 
тўртинчи, баландлак минтақаларида чорвачилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ҳамда, 
лалмикор деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли томонидан бошланганлиги 
адабиётларда таъкидланади [2]. 
Табиий-экологик нуқтаи-назардан ёндашилганда, бундай аҳоли масканларининг 
иккита, айрим ҳолатларда учта ландшафт минтақаси чегарасида юзага келиши ҳақидаги 
Л.Н.Гумилев [3] томонидан олдинга сурилган этноэкологик қонуният Фарғона 
водийсида ҳам тўлиқ ўз ифодасини топганлигини кўриш мумкин.
Тадқиқ этилаётган даврда юзага келган аҳоли масканлари адир, тоғ, чўл 
ландшафтлари туташган жойларида шакллана бошлаган. Энг қадимги Хитой ёзма 
манбаларида Фарғонада 70 та «шаҳар» мавжуд бўлиб, уларда, 60 минг оила ёки 300 
минг аҳоли яшаганлиги қайд этилади [4]. Фарғона водийсидаги дастлабки аҳоли 
масканлари геоморфологик жиҳатидан қулай бўлган тоғ олди –адирлак минтақасида 
пайдо бўлган. Водийнинг марказий қисми у даврларда кўл,ботқоқлик ва 
чакалакзорлардан иборат бўлган. Бу минтақада дастлабки Воруҳ, Исфара, Боткент, 
Шоҳимардон, Сўх, Новқат, Чодак, Чоркесар, Сефедбулон, Косон, Ахси, Ўш, Аравон, 
Эрши, Қува, Ўзган, Поп каби аҳоли масканлари пайдо бўлганлиги қайд этилади [5].
Бундай турли ландшафт зоналари жойлашган аҳоли масканларидан бири бўлган 
Эршида ҳам аҳоли сонини ортиши билан табиатга тушадиган антропоген босимнинг 
миқдорини меъёрлаштириш эътиборга олинган. Бу ҳудудлардан яйлов, тоғ 
боғдорчилиги ва лалмикор деҳқончиликда фойдаланиш имконияти юқори бўлган.
Чорвачилик асосан атрофдаги тоғларда жойлашган яйловлардан фойдаланишга 
асосланган. Чорвачилик билан шуғулланувчи Оқбўра-Аравон дарёси хавзвсидаги аҳоли 
ёзда чорвани Олой тоғларидаги яйловларга хайдаб кетган ва қишда қайтиб водийга 
тушган [6]. Аҳолининг ярим ўтроқ ҳаёт кечирувчи ҳолити кузатила бошлагандан сўнг, 
уларни водийнинг қуйи қисмларига тушиб, қишлов учун ўзларига алоҳида жой 
ҳозирлаганликлари кузатилган.
Бундай аҳоли масканларида аҳолининг қўрғонлар шаклидаги яшаш жойлари 
шаклланган. Уларнинг номларида ҳам кўпроқ «қўрғон» сўзи қатнашганлигини 
кузатамиз [7]. Бундай «қўрғонлар» қиш ойларида гавжум, савдо, ҳунармандчилик 
ривожланган қишлоқлар кўринишида бўлса, бошқа ойларда аҳолининг асосий қисмини 
тоғли яйловларига кўчиб кетиши кузатилган. Фарғона водийсининг тоғ, адир, чўл 
ландшафтлари туташган минтақасида олиб борилган топонимик тадқиқотларимизда 
“қўрғон”, “қўрғонча” сўзлари қатнашган 100дан ортиқ жой номлари қайд этилди. Бу 
номларнинг аксарият қисми уни ташкил этган уруғ ёки уруғ оқсоқолининг номи билан 
аталиши С.С.Губаева[8,9]томонида асослаб берилган.Тадқиқотларда Нўғайқўрғон, 
Қипчоққўрғон, Қирғизқўрғон, Қозоққўрғон каби этнонимларни, Тўрақўрғон, 
Хонқўрғон, Хўжақўрғон, Юсуфқўрғонча, Сўфиқўрғон каби антропонимларни водийда 
кўплиги аниқланади. Шунингдек, Фарғона водийсида Қизилқўрғон, Ўртақўрғон, 
Қозиқўрғон топонимлари 2 мартадан, Қорақўрғон, Тепақўрғон топонимлари 3 
мартадан, Учқўрғон, Тошқўрғон топонимлари 4 мартадан, Янгиқўрғон, Қўрғонтепа 
топонимлари 5 мартадан, Қўрғонча топоними эса 12 марта топоним сифатида аҳоли 
масканларига қўйилганлиги юқоридаги фикрларни асослайди.
Бу аҳоли масканларида иқтисодий алоқалар вертикал шаклда бўлиб, Фарғона 
водийсидаги юқорида келтириб ўтилган баландлик поғоналаридаги аҳоли 



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling