Xaritalashtirishda gat texnologiyalardan foydalanish
Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ФарДУ конф. материал. 3
Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari,
Farg‘ona shahri, 2023-yil 22-23 sentabr 260 масканларида алоқалар водийда суғорма деҳқончиликнинг ривожланишига қадар сақланиб қолган. Бизнингча, Эршининг шаҳар сифатида инқирозга учрашида ҳудди унинг яратилиши каби табиий омилнинг таъсири юқори бўлган. Суғорма дехқончилик масканлари одатда серсув ландшафтларда, дарёларнинг конуссимон ёйилмаларида юзага келган. Шу ўринда Эршининг сув таъминоти у қадар юқори бўлмаганига эътибор бериш керак. Хозирги Марҳамат туманига қадимда икки дарё Аравонсой ва Абшарсой ирмоқлари оқиб кирган. Суғорма деҳқончиликни ривожланиши билан ҳар икки дарёнинг юқори қисмидаги суғоришга яроқли ерлар ўзлаштирила бошлади. Аравон дарёси ҳавзасида Новқат ботиғи, Абширсой ҳавзасида Карван-Кўкжар ботиғи ҳамда Туя-Муйин даштини ўзлаштирилиши билан бу дарёлар сувини Мархамат туманига кириб бориши кескин камайди. Сув ресурсларини етишмаслиги оқибатида бу минтақада юзага келган аҳоли масканларида аҳоли сони камайди, бир неча тармоқлар мажмуали равожланиб, ҳунармандчилик ва савдони, боғдорчиликни кўпроқ ривожланиши кузатилди. Мисол тариқасида Риштон, Исфара аҳоли масканларини ўрганиш мумкин. Адир ва чўл ландшафти оралиғида шаклланган бу марказларда кўчманчи аҳоли билан биргаликда ҳунармандчиликнинг (Риштон кулолчилиги) ва боғдорчиликнинг (Исфара ўригини етиштириш) ривожланганлиги табиий ландшафтга оғирлик туширмасдан аҳоли сонини ортириш имкониятини берган. Шунинг учун бу марказлар атрофдаги бошқа аҳоли масканларига қараганда тезроқ ривожланиб борган. Бундан ташқари Яйпан, Арсиф, Қува, Мингтепа, Аравон, Косон, Янгиқўрғон, Чортоқ, Олмос, Поп, Чуст аҳоли масканларининг ҳар бирида чорвачилик ва деҳқончиликка қўшимча равишда маълум бир ихтисослашган табиий ресурслардан фойдаланишга асосланган ҳунар тури ривожланганлигини кўришимиз мумкин. Яйпанда узумчилик, виночилик, Арсифда ёнғоқ етиштириш, Қувада анорчилик, Мингтепа ва Аравонда тандирчилик, йилқичилик, Косонда кулолчилик, Янгиқўрғонда ғайноли ва кўксултон, Чортоқда писта ва бодом етиштириш, Чустда темирчилик (Дамашқ қиличлари), дўппичилик, Олмосда олма етиштириш каби соҳа ва касблар кенг ривожланиб, сайқалланиб, тўпланган анъана, кўникма ва малакалар авлоддан-авлодга бериб борилган [10, 276 б]. Эршининг инқирозга юз тутишида яна бир табиий – экологик омилни таъсири бўлганлигини айтиш мумкин. Бу ўтган тарихий даврлардаги ер шаридаги иқлимни ритмик тебраниши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.Ер шарида эрамизнинг 400 йилидан бошлаб иқлимни анамал исиши кузатилган[11]. Бу холат ўз навбатида яйловларда ўсимлик қопламини сийраклашувига, чорвачиликни инқирозга юз тутишига сабаб бўлган. Бу ҳудудларда яйловларни, тоғ боғдорчилигида фойдаланиладиган «ўрмон-боғлар» ва лалмикор деҳқончиликдаги ерлар унумдорлиги пасайиб, деградацияга учраши кузатилган.Бошқа қурғоқчил ҳудудларда кузатилгани каби Фарғона водийсида ҳам ҳудуднинг деҳқончиликда ўзлаштирилиши ва суғориш тизимининг ривожланиши асосий аҳоли масканлари жойлашишига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Эрамизнинг 850-900 йилларидан бошлаб ер шари иқлимида намлик даври кузатилган, ёғинлар миқдорининг ортиши, дарёларда сув миқдорини олдинги холатга қайтиши кузатилган. Бу эса қадимги ўзлаштирилган ҳудудларда ёки уларга яқин жойларда янги аҳоли масканларини пайдо бўлишига олиб келган. Афроосибё яқинида Самарқанд шаҳри қад ростлагани каби, Эрши шаҳри яқинидан Мингтепа қишлоғи бунёд этилган бўлиши мумкин. Шу ўринда Мингтепа номининг табиий келиб чиқишига ҳам тўхталиб ўтиш мумкин. Рельеф шаклларидан аҳоли масканларига энг кўп қўйиладиган ном “тепа” сўзи билан боғлиқ. Қадимда аждодларимиз кўпроқ мудофаа мақсадларини кўзлаб ўз яшаш манзилгоҳларини тепалар яқинида ташкил этганлар. Мазкур ҳолат душман хавфини анча узоқдан билиш ёки бошқаларни бу ҳақда огоҳлантириш имконини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling