Xaritalashtirishda gat texnologiyalardan foydalanish


Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana07.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1753087
1   2   3   4   5
Bog'liq
ФарДУ конф. материал. 3

Farg‘ona vodiysida turizmni rivojlantirishning hududiy jihatlari va istiqbollari
Farg‘ona shahri, 2023-yil 22-23 sentabr 
 
261
берган, деган тахминий фикр мавжуд. Бизнингча, ушбу аҳоли масканлари ва уларнинг 
номларини юзага келишига ижтимоий омиллар билан бирга, жойнинг табиий 
хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатган.
Фарғона чўкмасидан денгизнинг чекиниши учламчи даврнинг охирида юз 
берди, палеозой эрасида тоғлар, мезазойда адирлар, тўртламчи даврда текисликлар 
қуруқликка айланди. Водийдаги тоғ ва тоғолди ҳудудларини кўтарилиши натижасида 
ер ости сувлари унинг марказий қисмига қараб ҳаракатланган, натижада ботқоқликлар 
ва шўрхоклар вужудга келган. Асосан чорвачилик ва дехқончилик билан шуғулланувчи 
водий аҳолисининг яшашлари учун қулай жойлар тепаликлар ва уларнинг атрофи 
ҳисобланган, шу ерларда аҳоли масканлари бунёд этилиб, уларга тепа термини 
қўшилган ҳолда, номлар берилган. Бундай номлар водийда 60 мартадан кўп 
такрорланади. Уларга Азизтепа, Арабтепа, Арзиктепа, Ашқолтепа, Бўритепа, 
Гўртепа, Дардоқтепа, Ёртепа, Жартепа, Зиндонтепа, Камолтепа, Китконтепа, 
Мингтепа, Мунчоқтепа, Оқтеп, Симтепа, Сочтепа, Сурхтепа, Тоштепа, Тепақўрғон, 
Учтепа, Шаҳартепа, Қизилтепа, Қоратепа, Қоровултепа, Қўрғонтепа, Қумтепа, 
Қўштепа кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, дўнг, юқори, баланд 
ёки жар, чуқур, қуйи сўзлари иштирокида яратилган географик номлар ҳам жойнинг 
табиий-экологик хусусиятларини акс эттириб, ном бериш жараёнига ушбу омилларни 
таъсирини кўрсатиб туради [11]. 
Юқорида ландшафт ёндашувнинг назарий жиҳатларида аҳолининг ҳудудий 
жойлашишига таъсир этувчи асосий омиллар Фарғона водийси шаҳарлари, шу 
жумладан Эрши шаҳри мисолида кўрсатиб ўтилди. Уларга геоморфологик, иқлим, 
тупроқ ва гидрлогик омиллар кириши ва уларни аҳолининг ҳудудий жойлашувини 
чекловчи ёки чорловчи таъсир этишини макон ва замонда ўзгариб бориши 
таъкидланди.
Албатта, юқоридаги маълумотлар ҳақида маҳаллий ва хорижий туристларга 
илмий асосланган, қизиқарли маълумотларни бериш бу ўлкада туризмни 
ривожлантиришга хисса қўшади. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling