Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
13-mavzu

Блокчейн қўлланиши. Блокчейн технологияси тизимда тобора кўпроқ 
аҳамиятга эга бўла бошлагач, манфаатдор томонлар маълумотлар тўплаши ва 
уларни батафсил текширишига тўғри келади. Биткоин блокчейни тубдан очиқ 
ва транспарент бўлиши мумкин, бироқ молия хизматларидан тортиб буюмлар 
интернетигача фойдаланиладиган ёпиқ блокчейнлар бундай ҳисобланмаслиги 
мумкин. Фуқароларга маълумотлар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш билан 
шуғулланишга имкон берадиган платформани тасаввур қилинг. Бу энергиядан 
нооқилона 
фойдаланиш, 
ҳукуматнинг 
аралашуви 
ва 
блокчейнни 
масштаблаштириш муаммосини ҳал қилишнинг муҳим усули бўлади. Улар 
туфайли биз институтлар ва корпорацияларни ўз ҳаракатлари учун кўпроқ 
жавобгар бўлишга, улар ўртасида ва ўзаро конструктив диалог олиб боришга 
мажбур қилган бўларди. 
Блокчейнни бошқариш тармоғи ушбу глобал ресурслар келажаги учун 
ўта муҳим аҳамият касб этади. Бироқ биз қандай қилиб интернетнинг келгуси 
авлоди ундан қилинган умидларни оқлашига эришишимиз мумкин? 
Рақамли даврнинг кейинги босқичи чекланмаган имкониятлар манбаи 
бўлади, жиддий хавф-хатарлар, номаълум тўсиқлар, кучли даъватлар ва 
мутлақо ноаниқ келажак сабаби бўлади. Технология, айниқса, бундай 
тақсимланган турдаги технология ҳар бир киши учун имкониятлар яратади, 
бироқ фақат одамларгина қандай натижага олиб келишини ҳал қилиши 
мумкин.
Бундан олдинги муҳим ўзгаришлар даврида инсонлар жамияти янги 
қонунлар қўллаш ва янги институтлар ташкил қилиш учун янгича тушуниш 
даражасига чиқишга ҳаракатлар амалга оширган. Бу тамаддуний ўзгаришлар 
маълум вақт, қоидага кўра, бир неча аср талаб қилган, кўпинча улар учун 
инқилоб ва давлат тўнтаришлари хос бўлган. 


Бугун эса вазият умуман бошқача. Ўзгаришлар жуда тез рўй бермоқда. 
Янада муҳими, Мур қонуни шуни кўрсатадики, ўзгаришлар тезлиги геометрик 
прогрессияда ўсмоқда. 
“Шахмат тахтасининг иккинчи қисми”га яқинлашган сари экспоненциал 
ўсиш омили шундай кўрсаткичларга олиб келадики, уларни англаб етиш 
қийин бўлади. Асосий ғоя шундаки, бизнинг тартибга солиш 
инфратузилмамиз ва сиёсатимиз бу тезкор ўзгаришларга мутлақо мос 
келмайди, рақамли аср талабларига жуда секин мослашади ёки умуман 
мослашмайди. Ҳозирги кунда тараққиёт шу қадар тез олға қараб ҳаракат 
қилмоқдаки, одамлар ва институтлар унинг ортидан қувиб ета олмаяпти, унинг 
оқибатларини бартараф қилиш ҳақида индамай қўя қоламиз. Демократик 
институтлар ва воситалар саноатлашган аср учун яратилган – моҳиятан улар 
айнан аграр феодал жамиятдан саноати ривожланган бозор давлатларига ўтиш 
вақтида вужудга келган. 
Технологик инновациялар ва инқилоблардан ортда қолмаслик учун 
зарур бўлган инсонлар жамияти ўзгаришини қандай қилиб тезлатиш мумкин? 
Ижтимоий йўналишда хато фикрга келишни ёки бошқа яна бир зарарли 
таъсирдан қандай қутилиб қолиш мумкин? Бизни технологик детерминизмда 
ёки утопия тарафдорлигида айбламасликлари учун шуни айтиб ўтишни 
истардикки, рақамли аср учун янгича ижтимоий шартномалар вақти етиб 
келди. Ҳукуматлар, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва шахслар янгича 
ўзаро тушунишни йўлга қўйиш учун ҳамкорлик қилишлари лозим. 
Интернетнинг иккинчи авлодига қадам қўйишда шуни айтиш жоизки, 
Рақамли давр манифести вақти етиб келди. Уни бир-бирига боғлиқлик 
Декларацияси деб атаймиз. Рақамли аср фуқаролари ҳуқуқларга – рақамли 
инфратузилмага уланиш ҳуқуқига эга, уларга тиббий саводхонликка эга, бутун 
ҳаёти давомида ўқиши ва нималар ўйлаётгани ҳақида уларни кузатаётгани 
ҳақида хавотирланмасдан он-лайн гапириши мумкин. 
Рақамли иқтисодиёт ва жамият тамойилга мувофиқ бошқарилиши 
лозим. Албатта, ишлаётганлар улар яратадиган фаровонликка эришиш 
имконига эга бўлиши лозим. Агар компьютерлар қандайдир ишни бажариши 
мумкин бўлса, иш ҳафтаси қисқариши мумкин, лекин турмуш даражаси 
пасаймаслиги лозим. Моҳиятан, Сатоси томонидан эълон қилинган блокчейн 
инқилобининг яширин тамойиллари, бизга мос келиши лозим – бизга 
ҳалоллик, хавфсизлик, шахсий маълумотлар сақланганлиги, очиқлик, 
ҳуқуқларни ҳимоя қилишга амал қиладиган ва ҳукумат тақсимлаган 
институтлар керак. Моддий бойликлар анъанавий синфий тузилмалар 
томонидан ишлаб чиқарилганидан сўнг уларни қайта тақсимлаш ўрнига 
имкониятлар ва иқтисодий гуллаб-яшнашни энг бошида тақсимлаб олайлик. 
Блокчейн технологияси ҳукумат харажатларини, шунингдек, унинг 
ҳажмини қисқартириши мумкин, лекин бизга барибир кўплаб соҳаларда янги 
қонунлар керак. Муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк муаммоларини 
ҳал қилиш учун технологик ва бизнес-моделлар мавжуд. Шу сабабли 
патентларнинг ортиқча ҳимоя қилиниши туфайли инновацияларни нобуд 
қиладиган эски қонунларни қайта ёзиш ёки улардан умуман воз кечиш зарур. 


Пухта ўйлаб чиқилган трестларга қарши қонунлар ҳеч ким, айтайлик, базавий 
интернет ёки молиявий хизматлар учун ортиқча пул тўламаслиги учун 
монопол тенденцияларни таг-туги билан бартараф қилиши лозим. 
Америкаликларнинг саксон фоизи интернет провайдерлари топиш ҳақида гап 
кетганда, танлов имконига эга эмас, бу интернет тезлиги ривожланаётган 
мамлакатлар билан таққослаганда, энг қиммат ва секин эканлиги билан 
изоҳланади. 
Бизга ҳамма жойда институцион ўзгаришлар талаб қилинади. Марказий 
банклар валюта ва пул-кредит сиёсатини бошқаришдаги ролини ўзгартириши, 
шунингдек, жамият ва иқтисодиётнинг кўп сонли ўйинчилари билан 
ҳамкорликни бошлаши зарур. Бизга диққат марказидан дарсликлар ўрин 
оладиган мактаб ва университетлар керак, улар блокчейнда ахборотга эга 
бўлишда ёрдам беради, ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам кичик гуруҳлар 
таркибида лойиҳа ва муҳокамаларда қатнашишга имкон яратади. Бизга ўз 
соғлиғимизни бошқаришни яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими сифатини 
ошириш учун блокчейнда беморлар ҳақида маълумотлар универсал қайдлари 
зарур. Биз соғлиқни сақлаш тизими “ҳудуди”га тушганда, бизга зиён етказиши 
мумкин бўлган билимсиз шифокорларнинг дори ёзиб беришларидан ёки 
уларнинг таъсири далил-исботлар билан тасдиқланмаган дори-дармонлардан 
азият чекмаслигимиз лозим. Сиёсатчилар ақлли шартномалар уларнинг 
сайловчилар олдида ҳисобот беришини кафолатлайдиган шаффоф дунёда 
яшашга мослашишларига тўғри келади. Рақамли валюталар қиймати 500 млрд. 
доллар бўлган мигрантларнинг пул ўтказмалари бозорини оёғини осмондан 
қилиб юборгандан кейин бу инқилобни қандай бошқаришимиз мумкин? 
Блокчейн технологияси томонлар ўртасида янгича ҳамжиҳатлик ва янги 
ҳамкорлар вужудга келишини талаб қиладиган янги жисмоний 
инфратузилмалар яратишга хизмат қилиши мумкин. Агар янги даврда ишидан 
ажраладиган бўлсак, миллионлаб Uber ҳайдовчиларининг ҳоли не кечади? 
2025 йилга келиб, фуқаролар транспорт интеллектуал тизимлари ҳақида 
ижобий ўйлашлари учун шаҳарлар нима қилиши керак? Уй эгалари энергия 
истеъмолчиси бўлибгина қолмасдан, тармоққа ўз ҳиссасини қўшадиган 
блокчейн асосидаги энергетика тизимига қандай қилиб самарали ўтиш 
мумкин? Блокчейн асосида заҳарли газлар чиқарилишига квоталар сотиш 
шахсий тизимини амалга ошириш учун етакчиларни қаердан топамиз? 
Кутилмоқдаки, блокчейн нафақат виртуал пуллар билан операциялар 
амалга ошириш технологиясига, балки асосий бизнес архитектурасига 
айланади. Блокчейн технологияси маълумот ўғирлаш, фирибгарлик ва ҳ.к.ни 
истисно қиладиган ахборотга уланиш ва транзакциялар занжири ташкил 
қилиш қоидалари билан аниқ структураланган маълумотлар тўпламини 
ифодалайди. Ушбу технологияни келажакда оммавийлик кутмоқда. 
Рақамли иқтисодиёт компаниялар фаолиятига бир қатор жиддий 
ўзгаришлар киритди: 
1. Муҳим ресурсга айланган ахборот ишлаб чиқариш омили пайдо 
бўлиши. 


2. Ишлаб чиқариш харажатларини ошириш, чунки ахборот ҳам, товар ва 
омил ҳам баҳога эга. 
3. АКТ фойдаланиш ҳисобига транзакция харажатлари пасайиши. АКТ 
ҳисобига транзакция харажатлари туфайли ундан фойдаланиш керак. 
4. Инсон омилининг ўсиши сифатида ИК фойдаланувчилар ўсишига 
зарар кўрсатади. 
5. Ахборот ресурсларидан фаол фойдаланиш масалалари. 
Анъанавий иқтисодиётда ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги 
муносабатларда бош ролни ишлаб чиқарувчи ўйнайди, чунки маҳсулот 
ғоясиини ишлаб чиқиш унга тегишли. Харидор ишлаб чиқарилган ва ишлаб 
чиқаришга таклиф этилган неъматлар рўйхатидан танлаб олади. 
Рақамли иқтисодиёт шароитларида замонавий харидор янги истеъмол 
қийматини яратиш жараёнида иштирок этиш, янги маҳсулотлар ва хизматлар 
учун ғоялар яратиш учун имкониятга эга бўлади. 
Истеъмолчи билан янада яқинроқ ишлашга йўналтирилган ҳаракат 
бизнес муҳитидаги ўзгаришлар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг 
мантиқий босқичи сифатида тавсифланиши мумкин. Ишлаб чиқариш 
корхоналари тобора истеъмолчи билан ҳамкорлик қила бошлади (маҳсулот 
дизайни яратиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, янги маҳсулотнинг 
функционал ривожланиши ва ҳоказо). 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling