Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади
Download 492.46 Kb. Pdf ko'rish
|
13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 13.1. “Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти ва ривожланиши
XIII боб. САНОАТДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ. “САНОАТ-4.0” КОНЦЕПЦИЯСИ Ўқув мақсади: “Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти ва ривожланиши, блокчейн технологиялар, биткоин тўлов тизимлари ва саноатда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўлларини ўрганишдан иборат. Таянч иборалар: “Саноат-4.0” концепцияси, блокчейн технология, биткоин тўлов, харажатларни бошқариш, сотиш тизими, товарнинг ҳаёт даври. 13.1. “Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти ва ривожланиши Буюмлар интернети компанияларни ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолати ҳақида ишончли маълумотлар тўплаш янги воситалари билан таъминлайди ҳамда инсон омили билан боғлиқ бўлган мониторингни энг кичик харажатлар ва рисклар билан амалга оширишга имкон беради. Ишлаб чиқариш моделларининг ўзгаришига роботлаштириш ҳамда виртуал ва қўшимча реаллик технологиялари энг кучли таъсир кўрсатади. 3D-принтерлар ишлаб чиқарувчини истеъмолчига яқинлаштиради ва қисқа муддатда маҳсулотни кичик партия билан ишлаб чиқаришга имкон беради. Рақамлаштириш натижасида глобал иқтисодиётда инқилоб рўй бермоқда. Саноат корхоналари учун рақамли иқтисодиёт воситаларини жорий қилиш товарларни бозорга кириш вақтини камайтириши, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини яхшилаши ва янги бизнес моделларидан фойдаланиши имкониятини беради. Саноатда рақамли иқтисодиётнинг воситалари деганда, корхонанинг барча жисмоний активларини рақамлаштириш ва уларни корхонанинг бизнес шериклари маълумотлари билан рақамли экотизимларга бирлаштириш воситаси тушунилади. Амалда бундай воситалар қўлланиладиган янги технологияларнинг жуда кенг доирасини англатади (13.1-расм). 13.1-расмдан кўриниб турганидек, саноат тармоғида рақамли иқтисодиёт воситаларини уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) вертикал ва горизонтал қиймат занжирларини рақамлаштириш ва бирлаштириш учун воситалар; 2) рақамли бизнес моделини яратиш учун ишлатиладиган воситалар, унинг ишлаши ва мижозлар киришини таъминлайдиган воситалар; 3) саноат корхоналари товарлари ва хизматлари таклифларини рақамлаштириш учун воситалар. Саноат корхонасининг рақамли иқтисодиётга интеграциялашувининг зарур шарти ишлаб чиқаришга ягона ахборот маконини киритишдир, унинг ёрдамида корхоналарни бошқариш тизимлари ва саноат ускуналари маълумотлари ўз вақтида алмашиниши мумкин. Download 492.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling