Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13-mavzu

тақсимланган ҳисобланади: 
у 
бутун 
дунё 
бўйлаб 
кўнгиллилар 
компьютерларида ишлайди, шундай экан, унда бузиб кириш мумкин бўлган 
маълумотлар марказий тўплами йўқ. Блокчейн оммавий: уни исталган киши 
исталган пайт кўриб чиқиши мумкин, чунки у транзакциялар аудити ва ҳисоби 
билан шуғулланадиган биронта ташкилотда эмас, тармоқда жойлашган. 
Блокчейн шифрланган: унда виртуал хавфсизликни таъминлаш учун оммавий 
ва хусусий калитлар (банк ячейкаси учун иккита калит тизими каби) 
қўлланадиган кучли шифрлаш тизими фойдаланилади. Давлат муассасаси ёки 
молиявий корпорациянинг виждонсиз ходими ёхуд супермаркетлар улкан 
тармоғининг кучсиз брандмауэрлари ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. 
Иқтисодий транзакциялар янги рақамли регистрини инсоният учун 
муҳим ва қимматли бўлган исталган ахборотни: туғилганлик ҳақида, никоҳ 
ҳақида ва ўлим ҳақида гувоҳномалар, олий маълумот ҳақида дипломлар, 
молиявий ҳисоботлар, тиббиёт карталари, суғурта тўловлари учун 
мурожаатлар, сайловлардаги овозлар, маҳсулотларнинг келиб чиқиши – код 
кўринишида тақдим этилиши мумкин бўлган исталган маълумотни сақлашга 
дастурлаб қўйиш мумкин. 
Янги платформа дунёдаги ҳамма нарса ҳақида рақамли маълумотларни 
он-лайн режимида бирлаштиришга имкон беради. Бундан ташқари яқин 
келажакда моддий дунёдаги миллиардлаб ақлли қурилмалар ўзгаришлар қабул 
қилиши ва узатиши, уларга жавоб қайтариши, ўз эҳтиёжларини таъминлаш 
учун электр энергияси харид қилиши ва муҳим ахборот тарқатиши, атроф-
муҳитни муҳофаза қилишдан тортиб бизнинг соғлиғимиз ҳақида 
қайғуришгача бўлган хилма-хил вазифаларни ўз зиммасига олиши мумкин. Бу 
“ҳамма нарса интернети”га “ҳамма нарса регистри” керак. Бизнес, савдо ва 
иқтисодиётга рақамли ҳисоблаш талаб этилади. 


Тадбиркорлик иқтисодиётнинг ривожланиши ва жамиятнинг гуллаб-
яшнаши учун жуда муҳимдир. Интернет тадбиркорларга йирик 
компанияларнинг мерос бўлиб қолган маданият, ривожланишдан тўхтаган иш 
жараёнлари ва ўтмишнинг оғир балласти каби муаммоларини эмас, балки 
имкониятлар ва воситалар тақдим этган ҳолда тадбиркорликни озод қилиши 
лозим. Бироқ ўз эгаларини миллиардерга айлантирган, овоза бўлган 
муваффақиятлари ёқимсиз бир ҳақиқатни ниқоблаб туради: кўплаб 
ривожланган иқтисодиётларда тадбиркорлик ва янги компаниялар пайдо 
бўлиши охирги ўттиз йилда кучли пасайишни ҳис қилмоқда.
Ривожланаётган мамлакатларда Интернет давлатнинг ҳалоқатга 
элтадиган бюрократиясига қарши курашишга мажбур бўлган потенциал 
тадбиркорлар учун тўсиқларни деярли пасайтирмади. Интернет миллиардлаб 
одамларга ўз ишини бошлаш учун зарур бўлган молиявий воситаларга уланиш 
имконини бермади. Албатта, тадбиркор бўлиш ҳамманинг ҳам тақдирига 
битилган эмас, лекин муносиб пул ишлаб топишга ҳаракат қилаётган, ҳатто, 
ўртача статистик инсонга ҳам молиявий операциялар йўқлиги ва давлат 
чекловлари кучайиб кетганлиги халал беради. 
Бу мураккаб муаммо, лекин блокчейн кўп жиҳатдан тадбиркорликка ва 
мос равишда, гуллаб-яшнашга куч-қувват бахш этишга қодир. Энди муҳим 
аҳамиятга эга бўлиш ҳамда ўз жамиятидан ташқарида ишбилармонлик 
фаолияти юритиш имкониятига эга бўлиш учун ривожланаётган мамлакатдаги 
ўртача статистик фуқаро интернетга уланган қурилмага эга бўлиши зарур. 
Глобал иқтисодиётга уланиш кредитлаш ва молиялаштириш манбалари, 
таъминотчилар, ҳамкорлар ва инвестициялаш учун кенг имкониятлар 
очиқлигини англатади. Ҳар қандай иқтидор, ҳар қандай ресурс, ҳатто энг 
кичик бўлса-да, блокчейнда монетизация қилиниши мумкин. 
Агар бизнес, давлат бошқаруви ва фуқаролик жамияти новаторлари 
вазифани уддалай олса, асосан, нархларни жиддий пасайтириш, ахборот 
тўплаш ва мувофиқлаштириш, қарор қабул қилиш билан мотивация қилинган 
интернетдан (бу ерда мониторинг, воситачилик ва тармоқда транзакциялар ва 
ахборотни монетизация қилиш марказда бўлади) ахлоқийлик, хавфсизлик, 
ҳамкорлик, барчарт транзакциялар, қадриятлар яратиш ва тақсимлашда 
шахсий маълумотлар дахлсизлиги марказда бўладиган, ижтимоий ва тижорат 
битимлари ишлаб чиқиш, тартибга солиш ва амалга ошириш қийматининг 
пасайиши билан мотивация қилинадиган интернетга ўтамиз. Бу эса 
стратегияни 180 градусга буриб юборади. Натижада аввалгидек тақсимланган, 
тўсиқсиз бўлган ва янги имкониятлар берадиган – шу сабабли қонуний 
саналган институтлар билан тенг ҳуқуқли қатнашчилар иқтисодиётига эга 
бўламиз. Янги платформа биз нимани ва қандай қилиб он-лайнни амалга 
оширишимиз мумкинлигини, бунда ким иштирок этишини, шу тариқа энг 
долзарб ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун технологик 
шароитлар яратишга қодир бўлганлигини фундаментал жиҳатдан белгилаб 
беради. 
Агар бу вазифани уддалашнинг имкони бўлмаса, кўп нарса ваъда 
қиладиган блокчейн технологияси чекланади ёки умуман йўқ қилинади. 
Бундан ҳам ёмони, у кучли институтлар қўлидаги қуролга айланиши мумкин 
бўлиб, унинг ёрдамида улар ўз ҳолатини сақлаб қолади ёки агар унга ҳукумат 


уланиш имконига эга бўлса, янги тотал кузатув жамияти учун айланади. 
Тақсимланган дастурий таъминот, шифрлаш, мустақил агентлар ва ҳатто, 
сунъий интеллект чамбарчас боғланган технологиялари назорат остидан 
чиқиши ва ўз яратувчиларига қарши ишлаши мумкин. 
Агарда сиз биткоин ва блокчейннинг ҳар нарсага шубҳа билан 
қарайдиган тарафдори бўлсангиз, улар сизга юзага келаётган блокчейн 
иқтисодиётида ўз ролига қайта баҳо бериш истагида бўлган менежер, инвестор 
ёки мулкдор, маслакдошлар билан ижодий ҳамкорликка интиладиган бўлғуси 
тадбиркор, ихтирочи, муҳандис, рассом ҳақидаги фикр-мулоҳазаларда керак 
бўлиб қолади. 
Ишонч жараённинг ташқи эмас, ички унсури ҳисобланади. Одоб-ахлоқ 
меъёрларига риоя қилиш ҳар бир босқичда кодлаштирилади ва битта 
қатнашчи томонидан назорат қилинмасдан, барча қатнашчилар ўртасида 
тақсимланади. Тўғридан-тўғри қадриятлар алмашиниш иккинчи томон одоб-
ахлоқ доирасида ҳаракат қилишини кутган ҳолда амалга оширилади. Шундай 
қилиб, ишбилармонлик ахлоқи қадриятлари – ишда ва сўзда ҳалоллик, 
ўзгаларнинг манфаатларини ҳисобга олиш, ўз қарорлари ва ҳаракатларининг 
оқибатлари учун жавбгарлик, қарор қабул қилиш ва ҳаракатлар шаффофлиги 
– қарор қабул қилиш ҳуқуқлари, рағбатлантириш структуралари ва 
операцияларнинг ўзида кодланади, шундай экан, одоб-ахлоқ меъёрларини 
бузишнинг имкони бўлмайди ёки бу катта вақт, пул, куч-қувват ва нуфуз 
харажатларини талаб қилади. 
Бевосита интернетда бизнес юритиш ёки транзакция амалга ошириш шу 
пайтгача оддий бир сабабга кўра имконсиз бўлганки, пул ўз табиатига кўра 
бошқа ахборот товарлари ва интеллектуал мулкдан фарқ қилади. Ҳамма 
дўстларга битта ахборотни юбориш мумкин, лекин кимгадир тўлаб бўлинган 
бир долларни дўстингизга юбора олмайсиз. Пул сизнинг ҳисоб рақамингиздан 
чиқарилиши ва дўстингизнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Пул бир 
вақтнинг ўзида иккита жойда бўла олмайди, катта миқдордаги пул ҳақида эа 
гапирмасак ҳам бўлади. Турли жойларда рақамли валюта бирлигини икки 
марта сарфлаш риски бор – шунда улардан бири тўланмаган чек каби тўлов 
учун қабул қилинмайди. Бу икки марта сарфлаш муаммоси деб аталади. 
Биткоин блокчейнида тармоқ биткоин эгаси муайян биткоинни 
сарфлаган биринчи транзакцияга белги қўяди ва бу Биткоиндан такрорий 
фойдаланишга тўсқинлик қилади, шу тариқа икки марта сарфлаш 
имкониятини бартараф қилади. Тармоқ қатнашчилари, биткоин тўлиқ 
функционал бошқарувчилари, майнерлар энг янги транзакциялар ҳақида 
маълумот тўплайди ва уларни ҳар ўн дақиқа маълумотлар блоки кўринишида 
сақлайдилар. Ҳар бир блок фақат ундан олдинги блок мавжудлигида амалий 
бўлади. Баённомаларга, шунингдек, ҳар бир узел блокчейнни тўлалигича 
сақлаши учун диск маконини регенерация қилиш усули киритилади. Ниҳоят, 
блокчейн оммавий: транзакциялар қандай ўтиши ҳаммага кўриниб туради. 
Шундай қилиб, транзакцияни яширишнинг имкони йўқ, Биткоинни кузатиш 
оддий пулни кузатишдан осонроқ. 
Майнинг жараёнлари – транзакциялар блокини йиғиш, ресурслар 
сарфлаш, масалани ҳал қилиш, муросага эришиш, ташқи регистр нусхасини 
қўллаб-қувватлаш шу қадар муҳимки, айримлар Биткоин блокчейнини худди 


интернет каби фойдали деб айтади ва уни оммавий қўллаб-қувватлашга 
чақиради. 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling