Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Блокчейн технологиясининг муҳимлиги нимада?


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13-mavzu

Блокчейн технологиясининг муҳимлиги нимада? Бугунги кунда биз 
марказлашган интерактив интернет платформаси орқали ахборотни 
бўлишишга кўникиб қолганмиз. Бироқ гап моддий бойликларни (пулни) 
ўтказиш ҳақида борганда, биз, одатда, марказлаштирилган молиявий 
муассасалар (банклар) хизматларидан фойдаланишга мурожаат қиламиз. Ҳа, 
амалда интернет орқали тўловлар усуллари – бу тармоқ пайдо бўлган (энг 
кўзга ташланадиган мисол – PаyPаl), бироқ улар, қоидага кўра, банк ҳисоб 
рақами ёки кредит картаси билан интеграция талаб қилади. 
Бу улкан аҳамиятга эга бўлади, чунки бутун дунёда молиявий хизматлар 
бозори бозор капиталлашуви бўйича энг катта бозордир. Бу тизимнинг, ҳеч 
бўлмаса, бир қисмини блокчейн технологиясига ўтказиш молиявий хизматлар 
соҳасида кўп сонли узилишларга олиб келади, лекин шу билан бир пайтда, 
бундай хизматлар самарадорлигини сезиларли оширишга имкон беради. 
Бу технологиянинг учинчи эҳтимолий роли (шартномалар тузиш) молия 
секторидан ташқарида ҳам жуда фойдали бўлиб чиқиши мумкин. Яна бир 
валютанинг (Биткоин) муомалага киритилиши билан блокчейн технологияси 
рақамли иқтисодиётнинг ҳар қандай турини, жумладан, компьютер кодини 
сақлаш учун фойдаланилиши мумкин. 
Бу код фрагментини шундай дастурлаш мумкинки, у иккала келишувчи 
томон ўз калитларини киритган ва шу тариқа шартнома тузишга розилик 
билдирган ҳолда бажарилади. Худди шу код ташқи маълумот оқимларидан 
ахборот олиши (акциялар нархи, метеорология маълумотлари, янгиликлар 
сарлавҳалари ва компьютер таҳлил қилиши мумкин бўлган бошқа нарсалар) 
ва маълум бир шартлар бажарилганда, автоматик равишда рўйхатдан 
ўтказиладиган шартномалар тузиши мумкин. 
Ушбу механизм “ақлли шартномалар” (смарт-шартномалар) деб аталади 
ва уни қўллаш имкониятлари амалда чекланмайди. 
Масалан, терморегуляция интеллектуал тизими энергия истеъмоли 
ҳақида маълумотларни интеллектуал электр тармоғига узатиши мумкин. 
Белгиланган миқдорда электр энергияси истеъмол қилинганда, бошқа блоклар 
занжири автоматик равишда керакли суммани сизнинг ҳисоб рақамингиздан 
энергетика компанияси ҳисоб рақамига ўтказади. Натижада ҳисоблагич иши 
автоматлаштирилади. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан, 
блокчейн технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-
хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг 
маблағларини жалб қилиш ва бирлаштириш асосий вазифалардан бири 
ҳисобланган давлат муассасаси шаклидаги “Рақамли ишонч” рақамли 
иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил 
этилди
1

1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”. // 
Халқ сўзи. 2018 йил 22 ноябрь. 


Мазкур ёндашув интеллектуал мулкдан фойдаланишни назорат қилиш 
учун ҳам тўғри келади: у фойдаланувчига неча марта ахборотга уланиш, у 
билан ўртоқлашиш ёки ундан нусха кўчиришга рухсат берилганини 
белгилаши мумкин. Ундан яна қалбакилаштиришдан ҳимоя қилинган овоз 
бериш тизими яратиш, ахборотни цензура чекловисиз тарқатиш ва ҳоказо учун 
фойдаланилиши мумкин. 
Йирик банклар ва айрим давлат тузилмалари “блокчейн”дан ёки ҳатто 
тақсимланган регистрлар сифатида оддий “блокчейн”дан ахборот сақлаш ва 
транзакциялар амалга ошириш усулини кескин ўзгартириш учун фойдаланади. 
Улар мақтовга лойиқ мақсадларни кўзлайди: тезлик ва хавфсизликни ошириш, 
қийматни пасайтириш, хатолар сонини камайтириш, ишдан чиқиш ва заифлик 
марказий нуқталарини бартараф қилиш. Бу моделлар тўловларни амалга 
ошириш учун криптовалюта қўллаши шарт эмас. 
Бироқ энг муҳим ва истиқболли блокчейнлар Сатоси блокчейни 
моделига асосланади. Улар қандай ишлайди? 
Биткоин бошқа ҳар қандай рақамли валюта каби бирон жойда файлда 
сақланмайди, у блокчейнда ёзилган транзакциялар билан ифодаланади, худди 
Биткоин бир рангдаги катта тармоқ ресурслари Биткоиндан фойдаланилган 
ҳар бир транзакцияни тасдиқлаш ва маъқуллаш учун фойдаланиладиган 
қандайдир бутунжаҳон гроссбух ёки жадвал каби. Ҳар қандай блокчейн, 
Биткоиндан 
фойдаланиши 
ёки фойдаланмаслигидан 
қатъи 
назар, 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling