Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Бу блокчейн иқтисодиёти учун нимани англатади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13-mavzu

Бу блокчейн иқтисодиёти учун нимани англатади? Одамлар шахсини 
тасдиқлаш ва уларнинг доғ тушмаган номига кафиллик беришни йирик 
компаниялар ва давлат муассасаларига ишониб топшириш ўрнига бу 
функцияларни тармоққа ишонамиз. Бутун тарих давомида биринчи марта 
транзакцияларга ва иккинчи томон ҳаракатларидан қатъи назар ёзилган 
ахборотларнинг катта қисмига ишончни таъминлайдиган платформа очиқдир. 
Тизим ҳокимлик қилишни ягона назорат маркази бўлмаган бир рангдаги 
тармоқ бўйича тақсимлайди. Биронта томон тизимни бузишга қодир эмас. 
Агар биронта ҳукумат органи битта қатнашчи ёки қатнашчилар гуруҳини узиб 
қўйиш ёки алоҳида ажратишга эриша оладиган бўлса, тизим ишлашда давом 
этади. Агар тармоқнинг катта қисми унинг устидан назоратни қўлга 
киритадиган бўлса, нима рўй бераётганини ҳамма кўриб туради. 
13.1-жадвал 
Жаҳонда блокчейн технологиясининг иқтисодиёт соҳалари бўйича 
тақсимланиши, 2019 йил маълумотлари
2
 
Т/р 
Соҳалар бўйича тақсимланиши 

1. 
Технологиялар, медиа ва 
телекоммуникациялар 
26 
2. 
Молиявий хизматлар 
15 
3. 
Савдо 

4. 
Касбий хизматлар 

5. 
Саноат ва қурилиш 

6. 
Энергия ва ресурслар 

7. 
Соғлиқни сақлаш 

8. 
Истеъмол товарлари 

9. 
Автомобилсозлик 

10. Туризм 

11. Олий таълим 

12. Давлат хизматлари 

13. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари 

14. Аэрокосмик ва мудофаа соҳаси 

15. Бошқалар 

16. Жами 
100,0 
Интернет пайдо бўлган пайтда ходимлар, фуқаролар, мижозлар ёки 
бошқа ташкилотлардан иборат катта фойдаланувчилар базасига эга бўлган 
биронта йирик институт ўзининг ижтимоий мажбуриятлари ҳақида 
ўйламасди. Марказлашган ҳукумат органлари мунтазам равишда бу ҳақида 
хабардор қилмасдан, фойдаланувчилар фикрига зид равишда ҳаракат қилиш, 
уларнинг маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, уларни давлат талаби 
бўйича тақдим этиш, фойдаланувчилар розилигисиз кенг кўламли ўзгаришлар 
жорий қилишга тайёрлиги ва қодирлигини намойиш этиб келди. 
2
Deloittes. 
2019 
Global 
Blockchain 
Survey. 
https:// 
www. 
2. 
deloitte.com/content/dam/Deloitte/se/Documents/ risk/DI.2019. 


Биткоин блокчейнини назорат қилишга уриниш харажатлари олиниши 
мумкин бўлган молиявий фойдадан анча катта бўлиши мумкин. Сатоси 
фойдаланувчидан тармоқни ҳимоя қилиш ва янги Биткоинлар ишлаб чиқариш 
учун катта ҳисоблаш қувватлари (демак, кўп электр энергияси) сарфлашни 
талаб қиладиган ишни исботлаш усулини жорий қилди. 
Шу сабабли воситачиларга эҳтиёж юзага келади. Блокчейн фаолияти энг 
яхши намоён бўлишдаги оммавий ҳамкорликдир. Ҳар бир киши ўз ахбороти, 
ўз мулки ва ўзининг иштирок этиш даражаси устидан ҳукмронлик қилади. 
Тақсимланган ҳисоблаш қувватлари тақсимланган жамоавий ҳукуматга имкон 
беради. 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling