Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
13-mavzu

Рақамли блок. Рақамли иқтисодиёт яратган жисмоний ва рақамли 
воқелик ўртасида асосий кўприклардан бири буюмлар Интернети ёки “ҳамма 
буюмлар Интернети” ҳисобланади. Энг оддий шаклда у буюмлар (маҳсулот, 
хизмат, жой ва ҳоказо) ва одамлар ўртасида турли ўзаро боғлиқ бўлган 
платформалар ва технологиялар билан таъминланадиган ўзаро алоқалар 
сифатида белгиланиши мумкин. 
13.2-жадвал 
Дунёда блокчейн технологиясининг бажариладиган вазифаси бўйича 
жорий этилиши, 2019 йил маълумотлари
3
 
Т/р 
Соҳалар бўйича жорий этилиши 

1. 
Маълумотларни текшириш 
43 
2. 
Маълумотлардан фойдаланиш, улашиш
40 
3. 
Шахсий маълумотларни ҳимоялаш 
39 
4. 
Тўловлар 
36 
5. 
Рақамли валюталар 
35 
6. 
Назорат қилиш ва кузатиш 
34 
7. 
Сертификация 
34 
8. 
IР га уланиш 
34 
9. 
Ёзувларнинг мутаносиблигини текшириш 
33 
10. 
Активлар трансфери 
31 
11. 
Даромадларни тақсимлаш 
30 
12. 
Активларга асосланган токенлар 
27 
13. 
Токенизация қилинган капитал 
25 
14. 
Токенизация қилинган активлар 
24 
15. 
Вақтни белгилаб бориш 
24 
16. 
Сақлаш 
22 
17. 
Бошқалар 

3
Deloittes.2019 Global Blockchain Survey. https:// www. 
2.deloitte.com/content/dam/Deloitte/se/Documents/risk/DI.2019. 


Жисмоний дунёни рақамли тармоқлар билан бирлаштиришнинг 
датчиклар ва бошқа кўп сонли воситалари ҳайратланарли суръатлар билан 
ривожланмоқда.
Ҳозирда дунё бўйлаб тармоқ орқали интернетга уланган миллиардлаб 
қурилмалар, жумладан, телефонлар, планшетлар ва компьютерлар мавжуд. 
Уларнинг сони яқин йиллар ичида, айрим баҳоларга кўра, бир неча 
миллиарддан триллионгача жиддий ўсади, бу активларни оптималлаштириш 
ва мониторинг қилиш имкониятини тақдим этиб, таъминот занжирини 
бошқариш усулини, шунингдек, корхона фаолиятини энг мукаммал даражада 
тубдан ўзгартиради. Ушбу жараён доирасида бу ишлаб чиқариш ва 
инфратузилмадан тортиб соғлиқни сақлашгача бўлган саноатнинг барча 
тармоқларига ўзгартирадиган таъсир кўрсата олади. 
Рақамли инқилоб алоҳида одамлар ва муассасалар ўртасида ҳамкорлик 
ва ўзаро алоқа қилиш усулини тубдан ўзгартирадиган тамомила янги 
ёндашувлар яратади. Масалан, “тақсимланган маълумотлар тўплами” деб 
аталадиган блоклар занжири унинг доирасида компьютерлар тармоғи битимни 
рўйхатдан ўтказиш ва тасдиқлашга қадар жамоавий равишда тасдиқлайдиган 
хавфсиз протокол ҳисобланади. Блоклар занжири унга асосланган технология 
бир-бири билан нотаниш бўлган (шу тариқа бир-бирига ишониш учун асосга 
эга бўлмаган) одамларга ўзаро алоқа қилиш имкониятини берган ҳолда, 
нейтрал марказий органни, яъни банк-кастодиан ёки марказий регистрни 
айланиб ўтиб, ишонч учун асос беради. Моҳиятан блоклар занжири 
дастурлаштирилган, криптографик ҳимоя қилинган, демак, қандайдир битта 
фойдаланувчи томонидан назорат қилинмайдиган ишончли омборхонани 
ифодалайди. 
Рақамли иқтисодиёт натижасида мавжуд сиёсий, иқтисодий ва 
ижтимоий моделлар соҳасидаги ривожланиш мустақил ҳаракат қиладиган 
шахслардан уларни ўзаро алоқа қилишнинг жамоавий шаклларини назарда 
тутадиган тақсимланган ҳукумат тизимининг бир қисми деб тан олишни талаб 
қилади. 
Иқтисодий ўсиш – иқтисодиётлар фикри бир-биридан фарқ қиладиган 
масаладир. 
Бир томондан, техно-пессимистларнинг таъкидлашича, рақамли 
иқтисодиётнинг энг муҳим ҳиссаси қўшилган ва ҳозирда амалда 
унумдорликка таъсир этмайди. Мухолифатда бўлган техно-оптимистлар 
таъкидлашича, технологиялар ва инновациялар эпидемиясимон портлаш 
нуқтасида бўлади ва жуда тезда иқтисодий ўсиш ва унумдорлик 
ривожланишига олиб келади. 
Охирги йилларда компаниялар ишларни чет ташкилотларга ишларни 
бериш бўйича чора-тадбирлар доирасида иш ўринларини оптималлаштириш 
ва аниқроқ белгилаш, уларни мамлакат ташқарисига чиқариш ва масофадан 
туриб ишлаш йўлига ўтказиш (масалан, Мechаnicаl Тurk ёки Мturk сервиси, 
Аmаzon компанияси орқали – интернетда краудсорсинг жамоавий бозори) 
учун кўп куч ва маблағ киритганлиги автоматлаштиришни таъминлайдиган 
жуда муҳим омил ҳисобланади. Иш жойларини бундай оптималлаштириш 


одамларни алгоритмлар билан алмаштириш бўйича қўшимча имкониятлар 
тақдим этишни англатади, чунки дискрет, аниқ белгиланган топшириқлар 
топшириқ билан боғлиқ маълумотлар сифати юқори бўлиши ва самарали 
мониторингга олиб келади, шу тариқа унинг асосида ишларни бажариш 
алгоритмларини ишлаб чиқиш мумкин бўлган қулай база яратади. 
Амалда аксарият ҳолларда жорий ўзгаришларни таъминлайдиган 
рақамли, жисмоний ва биологик технологиялар бирлашуви когнитив фаолият 
ва инсон меҳнатини такомиллаштиришга хизмат қилади, яъни етакчилар 
кадрлар ресурсларини тайёрлаши, иш учун таълим моделларини 
ривожлантириши, шунингдек, доимий кенгаядиган имкониятларга эга бўлган 
ўзаро боғлиқ ва интеллектуал машиналар яратишига тўғри келади.
ХХI асрда, яъни рақамли даврда барча тармоқлар учун тўрт хил асосий 
оқибатлар келиб чиқади: 
➢ истеъмолчилар кутадиган натижалар ўзгаради; 
➢ активлар унумдорлигини оширадиган маълумотлар ҳисобига 
маҳсулотлар сифати такомиллашади; 
➢ янги ҳамкорликлар компанияларнинг янгича шериклик шакллари 
муҳимлигини англаб етиши билан шаклланади; 
➢ операцион моделлар янги рақамли моделларга ўзгаради. 
Жисмоний шахслар (В2С) ёки корпорациялар (В2В) ҳисобланган 
мижозлар тобора кўпроқ рақамли иқтисодиёт марказида бўлиб бормоқда, бу 
эса уларга хизмат кўрсатиш шаклларини белгилаб беради. Мижозлар 
кутадиган натижалар тажриба орттириш соҳасига ўтади. Масалан, Аpple 
компаниясига нисбатан бу биз маҳсулотдан қандай фойдаланишимизга эмас, 
балки унинг ўрови, бренди, хариди ва мижозларга хизмат кўрсатишга ҳам 
дахлдор. 
Маҳсулот ва хизматларни уларнинг қийматини оширадиган рақамли 
такомиллаштириш ёрдамида яхшилаш шунга олиб келадики, янги 
технологиялар компаниялар томонидан активларни идрок қилиш ва 
бошқаришни ўзгартиради. Масалан, Тeslа компанияси шуни намойиш 
этадики, дастурий таъминот ва уланиш имкониятларини масофадан туриб 
янгилаш вақт ўтиши билан унинг қадрсизланиши ўрнига маҳсулот 
(автомобиль) қийматини ошириш учун фойдаланилиши мумкин. 
Серғайрат рақобатчилар қиймат яратиш занжири ва анъанавий иерархик 
структуралар вайрон қилинишига сабабчи бўлади, шунингдек, воситачиларни 
корхоналар ва уларнинг мижозлари ўртасида мавжуд муносабатлардан сиқиб 
чиқаради. Янги бузғунчилар бунга улар билан рақобат қилувчи анъанавий 
фирмаларга талаб қилингандан анча камроқ сарфлаб, ўз фаолиятини тезда 
кенгайтириши мумкин. Бунда ушбу жараён давомида тармоқ ўзаро алоқалари 
самараси ҳисобига таъминланадиган тушумнинг тез ўсиши рўй беради. 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling