Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
13-mavzu

Башорат бозори. Воқеа-ҳодисалар натижаларини олдиндан айтиб 
бериш учун башорат қилиш бозорларидан фойдаланиш борасида сон-саноқсиз 
имкониятлар мавжуд. Ҳукуматлар улардан кўплаб муҳим масалаларни ҳал 
қилишда фойдаланиши мумкин. Бу кўприк қачон қурилади? 12 ойдан кейин 
ишсизлик даражаси қандай бўлади? Кейинги сайловлардан кейин бош вазир 
Миллий партиядан бўладими? Масалан, Янги Зеландияда iPredict бозорида 
шундай саволлар берилади. 
Блокчейн технологиялари бу воситаларнинг барчаси учун асос бўлиши 
мумкин. Дастлаб фуқаролар ўз истаги билан ҳамма нарсада иштирок этиши 
мумкин бўлган, бу уларни фаолроқ ҳаракат қилишга мотивациялаган. Бу 
технологиялар репрессив давлатлар учун мақсадга мувофиқ эмас, бироқ улар 
демократияга ижобий таъсир этади, чунки ҳукумат органларида фуқароларни 
назорат қилиш ва куч билан бостириш, мухолифатни кузатиш учун камроқ 
имкониятга эга бўлади. 
Платформалар. Рақамли аср ташкилотларга ёпиқ ва тарқоқ 
институтлардан кўра каттароқ бир нарса бўлишга имкон беради; улар 
шунингдек, глобал муаммоларни ҳал қилиш, инновациялар ва қиймат яратиш 
учун платформалар бўлиши мумкин. Chаnge.org каби ташкилотлар шахсларни 
инсон ҳуқуқлари ёки атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун ижтимоий 
кампаниялар ташаббуслари билан чиқишга ундайди. “Петициялар 
платформаси” миллионлаб кишиларнинг жамоавий кучидан фойдаланади ва 
узоқ муддатли даврда уларнинг хоҳиш-истакларини амалга оширади. Очиқ 
маълумотлар платформалари иқлим ўзгаришидан бошлаб блокчейнгача 
бўлган кўплаб вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланилиши мумкин. 


Истеъмол бозорларида рақамли технологиялар жорий қилиш 
буюртмалар излаб топиш ва расмийлаштириш харажатларини пасайтиришга 
имкон беради, истеъмолчи сўровларига мос келадиган маҳсулотларни 
оптимал танлаб олишга хизмат қилади, шаффофликнинг ўсишини 
таъминлайди. Фойдаланувчилар нархлар, тавсифлар, хизматлар ва товар 
ҳақидаги фикрларни таққослаши мумкин. Бундан ташқари рақамлаштириш 
рақамли технологиялар эгалари томонидан классик компанияларни бозордан 
сиқиб чиқаришга олиб келади. 
Кучли бозор позициялари жисмоний воситачилар ва активлар 
эгаларидан улар ёрдамида хизматлар истеъмолчилари ва етказиб берувчилар 
бир-бирини топадиган ва транзакцияларни тўғридан-тўғри, воситачиларсиз 
амалга оширадиган майдончаларни ифодалайдиган рақамли платформалар ва 
истеъмолчиларга ўтади. 
Ҳозирда Аirbnb, Booking.com ва Uber каби сервислар бу платформаларга 
уланган таъминотчиларга активлардан (уй-жой, такси, автомобиллар ва ҳ.к.) 
фойдаланиш коэффициентини оширишга олиб келади. Бунда ушбу рақамли 
платформаларда иштирок этмайдиган эгалари учун активларни эксплуатация 
қилиш имкониятлари жиддий равишда пасаяди. 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling