Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


Download 492.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana24.12.2022
Hajmi492.46 Kb.
#1059322
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
13-mavzu

Блокчейн
➢ транзакциялар тарихи ўзгармас бўлган номарказлашган маълумотлар 
тўплами;
➢ ахборот гуруҳларга бирлашган транзакциялар (операциялар) 
кўринишида сақланади; 


➢ блоклар кетма-кетликларга бирлаштирилган ва ўзгаришлардан 
криптография ёрдамида ҳимоя қилинган. 
Блокчейн китоб сифатида: 
➢ блокларда транзакциялар; 
➢ блоклар (саҳифалар) кетма-кетлиги; 
➢ аввалги блок изи ва рақамланиш. 
Блокчейн афзалликлари: 
➢ ўзгармаслик – барча қатнашчиларнинг 100 % розилигисиз тузатиш 
киритиш мумкин эмас; 
➢ ишонч – провайдернинг инфратузилмани текширишига эҳтиёж йўқ; 
➢ аудитосонлиги – исталган қатнашчи аудит ўтказиши мумкин; 
➢ фойда – харажатларнинг сезиларли даражада қисқариши. 
 
13.3. Блокчейн технологиялардан
самарали фойдаланиш йўналишлари 
Энди блокчейнларнинг моҳияти ва амалий-иқтисодий аҳамияти ҳақида 
ҳам бироз тўхталиб ўтамиз. Кўпинча “блокчейн – маълумотларни сақлаш учун 
тақсимланган реестр (рўйхат)...” деб тушунтирилади. Ушбу изоҳни бир неча 
марта эшитган, бироқ ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз мумкин. Шунинг 
учун бу атаманинг классик маъносини келтириб ўтамиз: блокчейн бир-бири 
билан интернет орқали боғланган кўплаб компьютерларда бир вақтнинг ўзида 
сақланувчи тақсимланган маълумотлар базасидир. Унинг нега кераклигини 
мисол ёрдамида тушунтириш осонроқ. АҚШдаги акангизга банк жўнатмалари 
орқали 100 доллар юбордингиз, деб тасаввур қилинг. Жўнатма шаклини 
тўлдирганингиздан сўнг, банк ходими шахсий ҳисобингиздан пулни ечиб 
олиб, уни халқаро ўтказмалар учун банкнинг ягона ҳисобига ўтказади. 
Шундан сўнг, бошқа ходим бу пулларни агент банкнинг ҳисобига ўтказади, у 
эса ўз навбатида, пулларни АҚШга ўтказади. У ерда ўтказмангиз айнан шу 
тахлит акангизнинг шахсий ҳисобига тушади. Жўнатма давомида ҳеч ким 
хатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб, акангиз 97 долларни олади (барча 
банкларнинг комиссионлари олингандан сўнг, албатта). Бироқ энг 
қўрқинчлиси, шу уч кун ичида на сиз, ва на сизнинг акангиз, қолаверса, 
банкирлардан ҳеч бири айни вақтда пулларингиз қаерда эканлигини ва 
уларнинг ҳисобини ким тортаётганлигини билмайди.
Сервернинг кутилмаганда бузилиб қолиши, банк ходимининг 
инсофсизлиги ёки хакерлик ҳужуми узоқ суриштирувларнинг бошланишига 
сабаб бўлиши мумкин. Ахир бу каби ҳодисалар ҳисобдаги пуллар билан ҳам 
содир бўлиши мумкин-ку. Демак, мижоз тизимга умид қилади ва банкига 
ишонади, бу эса катта муаммо.
Ҳозирда блокчейнлар, асосан, криптовалюта жўнатмалари учун 
фойдаланилмоқда. 
Бироқ 
у 
турли 
ташкилотларнинг 
турли-туман 
мақсадларини амалга ошириш учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Блокчейннинг 
афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта 
ёки бирор-бир маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, бундай 


жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг умуман 
имкони йўқ. Чунки бу жараён бутун дунё бўйича юз минглаб компьютерлар 
томонидан тасдиқланади. Айнан ушбу компьютерларда ушбу маълумотнинг 
кўплаб нусхалари сақланади, улар билан исталган фойдаланувчи исталган 
вақтларда танишиши мумкин. Жўнатма жараёни марказлашмаган ҳолда бор-
йўғи бир неча дақиқа вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта 
арзондир. Агар пуллар ёки қандайдир маълумот блокчейнда сақланса, ушбу 
қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг 
исталган иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳволингизга ишонч 
ҳосил қилиши мумкин. Блокчейнда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи 
иштирокисиз тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик 
кафолати таъминлаб берилади. 
Ўзбекистон Республикасида блокчейн билан ишлашга Тошкент 
шаҳрида жойлашган “Мирзо Улуғбек Инновацион центр” инновация маркази 
қошидаги тақсимланган реестр технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар 
маркази масъул ташкилот ҳисобланади. Ушбу тақсимланган реестр 
технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар маркази Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сонли 
“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори 
ижросини таъминлаш мақсадида тузилган. Хусусан, 2018-2019 йилларда 
ахборот-коммуникация технологиялари тизимини тубдан такомиллаштириш 
бўйича “йўл харитаси”нинг белгиланган “Мирзо Улугбек Инновацион Центр” 
инновацион маркази қошида блокчейн технологияси имкониятларидан 
фойдаланиш шарт-шароитларини яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш 
ҳамда маҳаллий дастурчилар томонидан ушбу технологияни ўзлаштиришни 
қўллаб-қувватлаш 
мақсадида 
Тақсимланган 
реестр 
(блокчейн) 
технологиялари бўйича ваколатлар маркази яратиш кўзда тутилган. Марказ 
фаолияти бўйича ҳужжатда (концепцияда) ташкил этилаётган марказ 
фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, тамойиллари ва 
фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари батафсил баён этилган. Ушбу 
лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижрочилар бўлиб Ўзбекистон 
Республикаси 
Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлиги, Мирзо Улуғбек инновацион маркази ва бошқа 
манфаатдор идоралар ҳисобланади. Ҳужжатда (концепцияда) қуйидаги 
термин ва аниқланувлар қўлланилган:
➢ тақсимланган реестр (блокчейн) ахборотни ўзида жамлаган, муайян 
қоидаларга мувофиқ тузилган узлуксиз блоклар занжиридир (боғланган 
рўйхат, кўпинча, бундай блоклар занжири нусхалари бир-биридан мустақил 
равишда турли хил компьютерларда (қурилмаларда) сақланади;
➢ ваколатлар маркази тузилмасининг асосий вазифаси 
кино
маълум 
бир соҳадаги янги билимлар, тажриба ва ваколатларини излаш ва узатиш 
ҳамда консалтинг, сервис хизматлар ва профессионал хизматлар кўрсатишдир. 
Марказ тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсадлар сифатида 
қуйидагиларни келтириш мумкин: 


➢ тақсимланган реестр (блокчейн) технологиясининг имкониятларидан 
фойдаланиш учун шарт-шароитларни шакллантириш;
➢ тақсимланган реестр (блокчейн) технологияси соҳасида миллий 
кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
➢ ушбу технологияни ўзлаштириш учун маҳаллий ишлаб чиқувчиларни 
қўллаб-қувватлаш;
➢ давлат бошқаруви хизматларининг сифатини яхшилаш, идоралараро 
иш олиб бориш самарадорлигини ошириш, бошқа давлат ваколатлари бўйича 
хизматларни амалга ошириш учун давлат бошқарув тизимида блокчейн 
технологияларини жорий этиш.
Тақсимланган реестр технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар 
марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
➢ блокчейн технологияларидан фойдаланиш учун норматив-ҳуқуқий ва 
меъёрий базани такомиллаштириш;
➢ давлат бошқарув тизимида блокчейн технологияларидан фойдаланиш 
учун ташкилий-техник шарт-шароитларни ривожлантириш;
➢ давлат бошқаруви тизимида тақсимланган реестр технологиясини 
жорий этишга ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
➢ блокчейн соҳасидаги билимларни бошқариш тизимини ҳаётга татбиқ 
этиш;
➢ блокчейн технологияларига ихтисослашган маҳаллий экспертлар ва 
компаниялар реестрини юритиш;
➢ тақсимланган реестр соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва 
малакасини ошириш; 
➢ аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат хизматчиларининг 
тақсимланган реестр технологияси ва унинг афзалликлари ҳақидаги 
хабардорлик даражасини ошириш;
➢ давлат тизими, хусусий ва ижтимоий соҳаларда блокчейн 
технологиялардан фойдаланиш бўйича илк пилот-лойиҳаларни амалга 
ошириш;
➢ блокчейн технологиясидан фойдаланиш бўйича илғор хориж 
тажрибаларини ўрганиш ва маҳаллий шароитларга мослаштириш учун 
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Блокчейн ваколатлари марказининг асосий вазифаси ва миссияси ушбу 
соҳадаги миллий тажриба даражаси ва ваколатларни ошириш ҳамда 
Ўзбекистонда 
юқори 
технологияли 
ва 
инновацион 
иқтисодиётни 
шакллантиришни рағбатлантириш мақсадида тақсимланадиган реестр 
технологиялари соҳасидаги билимларни яратиш, янгилаш, сақлаш ва 
тарқатишнинг самарали механизмини жорий этишдан иборат. 
Ушбу миссияни амалга ошириш учун Марказ қуйидаги йўналишлар 
бўйича фаолиятни амалга оширишни режалаштирган:
1. Жамият ҳаётининг турли соҳаларида блокчейн-технологияларни 
муваффақиятли жорий қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, шу 
жумладан:


➢ глобал тенденцияларни мониторинг қилиш, технологик ўзгаришлар, 
шунингдек, блокчейнни қўллашнинг янги соҳалари, усуллари ва 
механизмларини аниқлаш учун тақсимланган реестр технологиялари бўйича 
халқаро тажрибани ўрганиш ва уни халқ хўжалиги тармоқларида тезкорлик 
билан ўзлаштириш; 
➢ Ўзбекистонда блокчейн технологияларини жорий этиш бўйича 
таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатдаги илмий-амалий 
ташкилотлар билан биргаликда амалий, илмий ва маркетинг тадқиқотларини 
ташкиллаштириш;
➢ блокчейн ва унга алоқадор технологияларни, шу жумладан, булут 
технологиялари, криптография, криптоанализ, ақлли контрактлар ва бошқа бу 
билан боғлиқ инновацион технологиялар потенциал фойдаланишни тартибга 
солувчи халқаро норматив-ҳуқуқий базаларни таҳлил қилиш ва уларни 
республика шароитларига мос равишда такомиллаштириш;
➢ мамлакат миқёсидаги блокчейн лойиҳаларни самарали равишда 
амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва техник инфратузилмани 
ривожлантириш; 
➢ блокчейн-технологияларни жорий этиш билан боғлиқ ташаббуслар, 
миллий тилдаги янги адабиётлар, тадбирлар ҳамда лойиҳаларни ахборот-
аналитик ва методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
➢ блокчейн-технологиялар бўйича олий таълим муассасалар ва 
академик ташкилотлар, олимлар ва профессор-ўқитувчилар билан 
ҳамкорликни ривожлантириш;
➢ блокчейн-технологияларни оммалаштириш бўйича илмий-амалий ва 
ўзбек тилидаги оммабоп алабиётлар яратиш ва уларни оммавий ахборот 
воситалари ёрдамида халқ оммасига кенг тарғибот қилиш;
➢ блокчейн-технологияларни амалиётга қўллаш бўйича молия-кредит 
ва банк ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан узвий алоқада 
бўлиб ишлаш.
2. Миллий блокчейн-компетенция ва ваколатларни ривожлантириш, шу 
жумладан:
➢ тақсимланган реестр технологиясидан самарали фойдаланиш учун 
давлат тузилмаларининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва 
мустаҳкамлаш;
➢ блокчейн соҳасида миллий экспертлар гуруҳини шакллантириш, бу 
билан боғлиқ бўлган муаммоларни муҳокама қилиш учун зарур бўлган 
инновацион майдончалар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш 
ҳамда амалиётда блокчейн-технологияларни қўллашнинг янги йўналишлари 
ва усулларини яратиш;
➢ иқтисодиётнинг турли соҳаларига, тадбиркорликда ва давлат 
бошқарувига 
йўналтирилган 
блокчейн 
технологиялари 
соҳасидаги 
мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
➢ тарқатилган реестр технологияларини жорий этиш билан 
шуғулланувчи 
миллий 
компаниялар 
ва 
соҳа 
мутахассисларини 
рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш;


➢ блокчайн технологияси йўналишида илмий ва амалий изланиш олиб 
борувчи олий ўқув юртлари, технопарклар, аналитик марказлар, илмий-
тадқиқот марказлари ва бошқа миллий академик ва мутахассислар 
бирлашмаларининг 
аъзоларини 
рағбатлантириш 
мақсадида 
ўзаро 
ҳамкорликни амалга ошириш;
➢ тақсимланган рўйхат технологиясини қўллаш борасида халқаро 
ҳамкорликни 
ривожлантиришга 
йўналтирилган 
анжуманларини 
ташкиллаштириш ва ўтказиш, бу борадаги халқаро тажриба ва ўзаро тажриба 
алмашишларда фаол иштирок этиш. 
3. Блокчейн инновацион технологияларини давлат бошқарув тизими ва 
миллий иқтисодиётга татбиқ этиш жараёнини мувофиқлаштириш, шу 
жумладан:
➢ блокчейн технологияларини қўллаш ва татбиқ этиш бўйича маслаҳат 
хизматларини кўрсатиш, мутахассислар хулосасини тақдим қилиш ҳамда бу 
соҳа бўйича инновацион фикр ва таклифларни бериш;
➢ давлат бошқарувида блокчейн-технологияни қўллаган ҳолда 
информацион-коммуникацион соҳага оид оптимал ечимларни яратиш ва 
татбиқ қилишда яхлит ва бир бутун технологик ёндашувни таъминлаш;
➢ давлат идоралари ва бошқа ташкилотларда тақсимланган реестр 
технологиясига асосланган умумдавлат рақамли платформаларининг 
қўлланилиши ривожланишига кўмаклашиш;
➢ блокчейн концепциясини оммага намойиш қилиш ва унинг амалга 
оширилиши мумкинлгини текшириш мақсадида давлат, хусусий ёки 
ижтимоий соҳаларда блокчейн илк лойиҳаларини амалга ошириш. 
Блокчейнни тушуниш учун, аввало, пулнинг асосий вазифаси нима 
эканлигини тушуниб оламиз. Пулнинг асосий вазифаси инсонлар орасидаги 
савдо жараёнини осонлаштиришдир. 
Агарда пулнинг жамиятдаги ҳаракатини таҳлил қилсак, жуда ҳам 
мураккаб жараёнлар кўз олдимизга келади. 
Бунда барча ҳисоб-китоблар, табиийки, бухгалтерия орқали амалга 
ошади. 
Бухгалтериядаги маълумотлар эса махфий ва уларни бошқариш 
анчагина мураккаб масаладир. Ушбу вазифани осонлаштириш учун бир қанча 
турдаги воситачилар хизматидан фойдаланиш мумкин. Масалан, банклар ва 
улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар. Бу эса ҳисоб ишларини жуда ҳам 
мураккаблаштириб юборади. Шунинг учун ҳозирги пайтда блокчейнлардан 
фойдаланган ҳолдаги тақсимланган бухгалтерия концепцияси ишлаб 
чиқилмоқда. 
Демак, блокчейн бу бир хил ҳуқуққа эга бўлган ва тармоққа P2P 
(peertopeer
усулида уланган бир қанча компьютерларга ёзилган 
маълумотлардан иборат журнал бўлиб, унда исталган турдаги ва кўринишдаги 
маълумотлар (масалан, пул операциялари, контрактлар, мижоз ҳақида 
маълумотлар, турли кўринишдаги билимлар ва ҳоказо) сақланиши мумкин. 
Блокчейнларда кўпинча ақлли контрактлар тушунчаси қўлланилади. Ақлли 
контрактларга ўтишдан аввал контракт нималигини эслатиб ўтамиз. Контракт 


бу икки ёки ундан кўп шахслар орасида қандайдир ҳуқуқ ёки 
мажбуриятларининг тузилганлиги, ўзгарганлиги ёки тугаганлигини аниқлаб 
берувчи ҳужжатдир. Унда қандайдир ҳодисанинг рўй беришига олиб келувчи 
шарт-шароитлар мажмуаси аниқлаб берилади. Ақлли контракт эса реал дунёда 
ёки рақамли оламда қандайдир ҳодисанинг рўй беришига олиб келувчи шарт-
шароитлар мажмуасини аниқлаб берадиган электрон алгоритмдир. Ақлли 
контрактларнинг амалга оширилиши учун инсоний факторни, умуман, четга 
чиқариб ташлайдиган марказлашмаган муҳит керак бўлади. Агар ақлли 
контрактда бирор-бир нарсанинг баҳосини узатиш ёки ишлатиш ёхуд 
кўрсатиш зарур бўлса, у ҳолда криптовалютани ишлатиш лозим бўлади. 
Ўзбек миллий валютаси – сўмни ҳам блокчейнга ўтказиш давлатга бир 
қанча муаммоларни ҳал қилиш имконини берар эди. Шу жумладан: 
➢ жорий банк операцияларининг шаффофлигини ошириш;
➢ давлат сектори самарадорлигини ошириш; 
➢ иккиламчи ва яширин банк секторини йўқ қилиш;
➢ давлат аппаратидаги бюрократияни енгиш;
➢ солиқлар тўлаш жараёнини мукаммаллаштириш орқали солиқ 
тўламаслик ҳолатларига қарши самарадор курашиш; 
➢ кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишига янги имкониятлар 
бериш;
➢ халқаро валюта-кредит ресурсларини Ўзбекистон иқтисодиётига кенг 
жалб қилиш;
➢ молия-кредит муассасаларининг ишини янада такомиллаштириш ва 
ҳоказо.
Бундай хатти-ҳаракатларнинг муваффақиятли равишда ривожланиши 
учун мамлакатимизда тўрт хилдаги йўналишни таклиф этиш мумкин: 
➢ биринчи сценарийда бир сўм муомалага чиқарилиши мумкин. Ўзбек 
миллий валютасини блокчейнга ва рақамли форматга ўтказиш унга бир қанча 
афзалликлар бериши мумкин, аммо бу ҳолда бир қанча муаммоларни 
қонунчилик асосида тўғри ҳал қилишга тўғри келади. Масалан, ушбу 
блокчейнни ким бошқаради ва унга давлат мақоми бериладими ёки у 
корпоратив мақомга эга бўладими. Бир сўм ички ва ташқи бозорда қандай 
ишлатилади ва ким томонидан назорат қилинади, деган саволларга ҳам 
конкрет жавоб топиш лозим бўлади;
➢ иккинчи йўналишда Ўзбекистонда давлат блокчейн тизими ташкил 
қилинади ва у ўзида турли молиявий институтларнинг функцияларини қамраб 
олади. Бундай институтлар жумласига банклар, депозитарийлар, пенсия 
фондлари, солиқ идоралари ва шу кабиларни киритиш мумкин. Бу амал солиқ 
тўлаш ва маблағларни фондларга ўтказиш ишларини автоматлаштириш 
имконини беради; 
➢ учинчи имконият эса криптовалюта алоҳида ташкилотларда ёки 
ҳудудларда ҳаётга татбиқ қилинади ва бу соҳада етарли тажриба 
тўпланганидан сўнг бу иш республика миқёсида амалга оширилади (масалан, 
Ўзбекистон Республикасидаги очиқ иқтисодий ҳудудларда ёки хорижлик 
мутахассислар ёрдамида инновацион корхоналарда); 


➢ охирги, тўртинчи имконият эса Россиядагидек Марказий банк 
томонидан рақамли криптовалюталар билан ишлашни амалга оширадиган 
пилот лойиҳани ишга туширишдир (мастерчейн лойиҳаси). Ушбу платформа 
бозор иштирокчиларининг электрон усулда ўзаро маълумот алмашиниши ва 
блокчейнларда идентификация қилиниш учун мўлжаллангандир. Бу тизим 
аста-секин критто тажриба ошиб борган сари бир қанча давлат интерактив 
хизматларининг ҳам блокчейнга ўтказилишини таъминлаши мумкин. 
Республикамизда криптовалюта бўйича малакали мутахассисларнинг 
жуда камлиги ва бу соҳадаги тажриба озлигини ҳисобга олган тарзда бу 
йўналишда малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам амалга ошириш замона 
талаби бўлиб қолмоқда. Лекин блокчейн-технологияларни ҳаётга татбиқ 
қилиш ва ўзбек криптовалютасини чиқариш инновацион ғоясини қадам-
бақадам амалга ошириш ҳозирданоқ бошлаб йўлга қўйилиши керак бўлган 
ҳаёт тақозосидир. Чунки дунёдаги кўпчилик ривожланган мамлакатлар 
ўзларининг миллий ёки корпоратив криптовалюта лойиҳаларини амалга 
оширмоқда ва улар кейинчалик барча рақамли криптопулларга эгалик қилиб, 
бошқа мамлакатларни бу жараёндан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. 
Давлатнинг монетар сиёсатидаги энг муҳим амалларидан бири пул 
эмиссиясини назорат қилиш бўлгани учун криптовалютадан воз кечиш 
мамлакатдаги молия-кредит тизимини ва унинг жаҳон молия кредит тизими 
билан алоқаларини сезиларли равишда издан чиқишига олиб келиши мумкин. 
Блокчейн технологияси исталган шахсга ўзининг ривожланиш, гуллаб-
яшнаш йўл харитасини тузишга имкон беради. Тасаввур қилиб кўринг: улкан 
миқдор учун ўз бойлиги – истиқболда миллардлаб одамлар бойлиги. 
Тўқчилик, мўл-кўлчилик воситалари. Иқтисодиётда иштирок этиш учун 
энг оддий шартлар – уяли алоқа телефони ва интернетга уланиш, одамлар 
турли қадриятлар тизимлари билан ўзаро алоқа қиладиган порталдир. 
Блокчейн технологияси илгари имкони бўлмаган, ҳар бир кишига 
иқтисодий муносабатлар қатнашчиси бўлиш имконини берадиган бизнес-
моделлар яратади. 

Download 492.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling