Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади
Ўзбекистонда Блокчейнни тартибга солиш – 2018 йил
Download 492.46 Kb. Pdf ko'rish
|
13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда блокчейнни жорий қилиш соҳалари
- “Рақамли ишонч” фонди блокчейн-лойиҳалари
Ўзбекистонда Блокчейнни тартибга солиш – 2018 йил:
➢ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ- 3832-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3826-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3827-сонли қарори; ➢ “блокчейн” технологияси жорий қилиш – рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича “энг муҳим вазифалар”дан бири; ➢ НАПУ блокчейн-технологияларни жорий қилиш учун муайян соҳаларни белгилаб беради; ➢ “рақамли ишонч” фонди ташкил қилиниши (ПҚ-3927); ➢ криптоактивларни тартибга солишнинг ўзига хос режими; ➢ солиққа тортишдан озод қилиш; ➢ криптобиржаларни лицензиялаш. Ўзбекистонда блокчейнни жорий қилиш соҳалари: 2021 йил 1 январдан бошлаб блокчейн жорий қилиш соҳалари: ➢ давлат органлари фаолияти; ➢ давлат харидлари; ➢ шахс ҳақида маълумотларни верификация қилиш; ➢ давлат реестрлари; ➢ корпоратив бошқарув тизими; ➢ клиринг, тўловлар, молиялаштириш ва кредитлаш. “Рақамли ишонч” фонди блокчейн-лойиҳалари: ➢ инвестиция лойиҳалари мониторинги; ➢ бюджет мувофиқлари келиб тушиши ва сарфланишини назорат қилиш; ➢ соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, таълим ва маданият соҳаларида ижтимоий хизматларни назорат қилиш; ➢ давлат органлари фаолияти; ➢ давлат кадастрлари, реестрлар, таснифлагичлар юритиш; ➢ корпоратив бошқарув; ➢ банк ва молия секторида транзакциялар мониторинги, клиринг, электрон тўловлар, суғурта, кредитлаш. Биткоин блокчейни тахминан битта вақтда амалга ошириладиган транзакциялар гуруҳи ёки блоклар узун занжирини ифодалайди. Бу занжир чексиз узоқ – тизимнинг ўзи қанчалик фаолият кўрсатса, шунча ўсади. Бундай хронологик тузилма жуда муҳим, чунки илк транзакциялар қонунийлиги кафолатланади. Асл мақсадига кўра, фойдаланувчининг бу биткоинларни кимгадир такрорий ўтказишга кейинги ҳаракатлари ноқонуний деб топилади. Ҳар бир операция вақти қайд қилинган биткоинлар олиш ва ўтказмалар Биткоин иқтисодиётининг исталган қатнашчиси учун очиқ бўлган кетма- кетлигини яратган ҳолда, тизим исталган пайт ҳар бир қатнашчининг ҳисоб рақами ҳолатини назорат қилади, шунингдек, ҳар бир Биткоин ёки унинг бир қисмига “бириктириб қўйилган”, у қаерда яратилгани, сарфлангани ёки олингани ҳақида ахборотни идентификация қилади. Агар Джеймс, масалан, Пало-Альтода бир чашка Coupа қаҳваси харид қилиш учун унинг смартфонига ўрнатилган электрон ҳамёндан фойдаланадиган бўлса, бунда тармоқ унинг электрон ҳамёнидан кафе электрон ҳамёнига 0,008 Биткоин ўтказиш сўрови ҳақида ахборот олади. Бу пайтда транзакция тасдиқлашни кутиб турган “тўхтатиб турилган операция” ҳисобланади. Лекин майнерлар янги транзакциялар блокини шакллантириш учун зарур бўлган жараёнларни амалга ошириб ва уни блокчейнга киритиб бўлгач, Джеймс транзакцияси худди ўша 10 дақиқада амалга оширилган бошқа транзакциялар билан бирга, бош журналда доимий қайд қилиб қўйилади. Мос равишда, унинг Биткоинга кофе харид қилиши аутентик ва ортга қайтарилмас операция деб ҳисобланади. Блокчейн биткоин базавий дастурий протоколи бошқаруви остида бўлади. Накамотодан бошлаб биткоин тармоғининг ҳар бир фойдаланувчиси компьютер ёки смартфонга тармоқдаги бошқа компьютерлар билан ўзаро алоқа қилиш қоидаларини хабар қиладиган дастурий йўриқномалар тўпламини у ёки бу тарзда юклайди. Блокчейн битта компьютерда ёки серверда мавжуд бўлиши мумкин эмас. Яп оролидан регистраторлар билан боғлиқ вазиятдаги каби у тармоқ узеллари ёки компьютерлар эгалари ҳамжамиятида тақсимланган кўринишда мавжуд бўлади. Бу узеллар уларга элкетрон ҳамёнлар ўрнатилган, яъни улар ёрдамида Биткоин ҳисоб рақамларидаги қолдиқни у белгилаб қўйилган блокчейн чегараланган қисмида ўзгартирган ҳолда тўлов ташаббуси билан чиқиш мумкин бўлган, компаниялар ва фойдаланувчиларга пароллар тақдим этадиган махсус дастурларга эга бўлган қурилмаларни ифодалайди. Узеллар шахсий компьютерлар ёки замонавий тушунишда, ихтисослашган майнинг марказларини ҳам ўз ичига олади, улар ёрдамида майнерлар блокчейн шакллантиради ва бунинг учун янги Биткоинлар кўринишида мукофот олади. Олдиндан белгиланган тартибда биргаликда ишлаган ҳолда бу тармоқ узеллари жамоавий равишда кафолатлайдики, бош журналнинг мазмуни қонуний бўлиб, турли ярамаслар аралашувидан ҳимояланган бўлади. Биткоин блокчейнсиз мавжуд бўла олмайди. Амалда доимий ўзгариб турадиган кирим ва чиқимларни ҳисобга олиш валютани ифодалайди. Биткоинлар ўз ҳолича мавжуд бўла олмайди ва сиз қайсидир электрон қурилмага кириб, бир нечта танга олишингиз мумкин бўлмайди. Биткоин шу сабабдан мавжудки, Биткоин-адресга – у орқали фойдаланувчилар (шахслар ва компаниялар) валюта оладиган ва жўнатадиган уникал мини-счётларга қиймат беради. Тасдиқланган транзакциялар доимий узайиб борадиган блокчейннинг яна бир муҳим жиҳати унинг ҳамма учун очиқлигидир. Бу Биткоинни ёпиқ электрон валюта тизимларидан фарқлайди. Махсус дастурий таъминот – кўпинча Лондоннинг Блокчейн компанияси томонидан ишлаб чиқилган бепул дастурдан фойдаланилади. Очиқ калитли шифрлаш тизими интернетда ва молиявий иловалар, жумладан, он-лайн-банкинг ва электрон почтада кенг фойдаланилади. У бегоналарнинг махфий ахборотга уланишига имкон бермаган ҳолда одамларга белгиланган маълумотлар алмашинишга имкон беради ва ўта махфий пароль махфий бўлмаган фойдаланувчи номи билан комбинацияланадиган банк ҳисоб рақамига интернетдан уланиш тизимини эслатиб юборади. Бу тизимнинг муҳим хусусияти шундаки, ҳозирги компьютер технологиялари даражасида очиқ калит асосида тескари математик ҳисоб-китоблар йўл билан шахсий калитни амалда топиб бўлмайди. Хеширлаш алгоритми ўзига хос “хеш”лар иерархияси тузишга имкон беради ва бу жуда фойдали ҳисобланади, чунки майнерлар бир вақтнинг ўзида бажариладиган транзакцияларни гуруҳлаши мумкин бўлган структура яратилади. Бу қуйидаги тартибда рўй беради. Майнер компьютеридаги дастурий таъминот биринчи транзакция хешини – ундаги мавжуд ахборот билан бирга – кейинги хешланмаган транзакция қайта ишланмаган ахбороти билан янги хеш яратиш учун бирлаштиради. Энди иккала транзакция ҳақида ахборот тўлиқ хеширланган бўлади. Бу жараён майнернинг компьютери қайта ишлаш учун қабул қиладиган галдаги транзакция билан такрорланади. Иккита транзакция ҳақидаги ахборот асосида ташкил қилинган хеш учинчи транзакция ҳақидаги ахборот билан бирлаштирилади ва яна битта, учинчи хеш яратилади. Бу жараён янги транзакциялар қайта ишлашга келиб тушиши билан ҳар сафар такрорланади. Бирлаштирилган хеш таркибидаги ахборотни хешлар занжири бўйлаб ортга қараб ҳаракатланган ҳолда осон текшириш мумкин бўлади. Айнан шу тариқа транзакциялар блокчейн учун қурилиш блокларига бирлаштирилади ва мос равишда блоклар деб аталади. Компьютерлар мусобақага киришиб, бир вақтда ва тезда кодлаштириш ва максимал ҳажмдаги маълумотларни янги, тўлиқ бутланган блокларга бирлаштириш ва келгусида аввалги блок ортидан блокчейнга қўшиш учун хешлар таклиф қилади. Бу мусобақада базавий Биткоин алгоритми томонидан ютуқли деб тан олинган махсус рақам эгаси ғолиб чиқади. Бу рақамни олиш жуда қийин, шу сабабли компьютерлар ютуқли рақам ҳосил бўлмагунга қадар – такрор ва такрор хешлардан иборат бўлган блоклар яратишда давом этади. Компьютер томонидан яратиладиган янги хеш-блоклар ҳар бири ундаги алоҳида маълумотларга тасодифий тарзда ҳосил қилинган (бир марталик код деб аталадиган) уникал рақам қўшиш йўли билан яратилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, улар қаторига сўнгги транзакция ҳақида хеширланган маълумотлар, шунингдек, аввалги хеш-блок ҳақида маълумотлар киритилади. Янги бир марталик код қўшиб, биз якуний хеш-блокни тўлиқ ўзгартирамиз. Таъкидлаш жоизки, бир марталик код атамаси Льюис Кэрроллдан олинган бўлиб, у frабjous (ажойиб) сўзидан фойдаланган ва бу сўзни фақат битта ҳолатга нисбатан қўлланадиган ва келгусида қўллаш учун яроқли бўлмаган “бир марталик сўз” сифатида тавсифлаган. Майнингга жалб қилинган кучли компьютер узеллари томонидан ютуқли код топиш жараёнида ишлаб чиқилган ва чиқариб ташланган миллиардлаб “бир марталик сўз”лар тақдири мана шундай. Бу виртуал рақамлар ўрмонида виртуал пароль овини эслатиб юборади. Моҳиятан, агар ҳисоблаб чиқилган тизим ресурси доимий бўлиб қолаверадиган бўлса, рақамлар тасодифий танлаб олиш математик қонуниятлари шундайки, етарли даражада узоқ вақт давомида алоҳида олинган узел у тизимда жалб қилган ҳисоблаш ресурсига пропорционал равишда Биткоинлар миқдорини ишлаб топиши лозим. Муаммо шундаки, тизимда ишлаётган якуний ҳисоблаш узеллари миқдори ва уларнинг ҳаракатларига тўлов сифатида иштирок этадиган Биткоин блоклари миқдорида кучсиз компьютер ютуқли код ҳосил қилиши ва мукофот учун 25 биткоин танга олишига қадар жуда катта вақт ўтади. Айнан шу сабабли энг йирик майнерлардан ташқари ҳамма ҳозирги пайтда биргаликда ишлаб топилган Биткоинларни барча қатнашчи узеллар ўртасида уларнинг ҳисоблаш ресурсига пропорционал равишда тақсимлаб берадиган “майнинг пуллари”га бирлашади. Бунда кучсизроқ узеллар, қоидага кўра, ойига Биткоин улушини ишлаб топади, холос. Бу математик ҳисоб-китоблар майнерларга икки сабабга кўра топширилади. Биринчидан, улар майнинг харажатларини шакллантиради, чунки улар учун талаб қилинадиган ҳисоблаш ресурси анча қиммат: унинг таннархи техника амортизацияси ва электр энергияси қийматидан иборат. Бу майнинг жараёнини тартибга солиш ҳамда биткоинлар бўш эмиссияси ва уларни олиш учун зарур бўлган ишлар ўртасида ўзаро алоқа боғлашга имкон беради. Иккинчидан, бу ғолибга транзакцияни тасдиқлаш учун зарур бўлган ишни бажаришга рағбатлантирадиган мукофот тўлаган ҳолда рақобат яратади. Масала ҳал этилгач, ғолиб-компьютерда ишлайдиган Биткоин дастури транзакциялар янги блокини хеш билан “муҳрлайди” ва унга доимий ўсиб борадиган блокчейн занжирида ўша пайтда охирги блокдан кейин келадиган блокнинг рақамини беради. Транзакциялар янги блоки яратилган ва блокчейнга улангандан кейин яна битта муҳим масала қолади: бошқа майнерлар унинг таркибидаги транзакциялар ишончли эканлигини тасдиқлаши лозим. Бундай тасдиқлашсиз қайси операциялар реал эканлигини, қайсилари эса реал эмаслигини аниқлашнинг имкони йўқ. Шундай қилиб, қайсидир нопок майнер блокка қалбаки транзакциялар киритмаганлигини бехато билиб бўлмайди. Эҳтимол, улар тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлган Биткоинларни кимгадир ўтказиш, бошқача қилиб айтганда, фирибгарлик транзакциясини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунда тизим бу транзакцияни қонуний сифатида қабул қилади. Демак, бошқа майнерлар рақобатда ғолиб чиққан майнер ишини тасдиқлаш номи остида маълум бўлган ҳолатни тасдиқлашлари лозим. Улар блокда кодлаштирилган транзакциялар бўйича маълумотларни блокчейндаги операциялар бутун занжирини таҳлил қилиш асосида уларнинг ишончлилигини текшириш учун худди шу блокдаги хеширланган маълумотлар билан таққослайди. Бир қарашда бу масала чегарадан ошириб юборилган масала бўлиб кўринади, лекин уни бажариш билан кучли компьютерлар шуғулланади. Демак, бу жараён бир марталик кодлар ишлаб чиқиш каби сермашаққат эмас ва нисбатан тез ва осон бажарилиши мумкин. Бошқа майнерлар тасдиқлаши тармоққа ва электрон ҳамёнлар эгаларига юборилади. Номаълум қолган Биткоин яратувчиси эркин бозорда рақобат тамойилига мурожаат қилган ҳолда тақсимот адолатлилиги муаммосини ҳал қилди. Бу хабардор бўлмаганлар учун мақсадсиз бўлиб кўриниши мумкин бўлган жараён хешлар тўхтовсиз рақобатининг мақсадларидан бири ҳисобланади. Қайсидир маънода кичик бир найранг. Майнерлар математик масалаларни ягона мақсад билан – пойгада ғолиб чиқиш ва мукофотга Биткоин олиш учун ечади, қўшимча натижа эса шундан иборатки, улар транзакцияларни тасдиқлайди ва блокчейнни долзарб ҳолатда сақлайди. Шундан келиб чиқиб, Биткоин протоколи ким мукофот олишга лойиқ эканлигини ҳал қилади. Янги биткоинлар майнерлар ҳаракатларини компенсация қилишнинг ягона усули эмас. Базавий дастурий таъминот ҳам жўнатувчидан транзакциялар учун комиссион тўловлар ундириш функциясидан иборат бўлади. Ҳозирда атиги бир неча хил транзакция тури ўтказганлик учун кичик мажбурий комиссион тўловлар ундирилади. Улар қаторига “чанг” транзакциялари – жуда кичик миқдорларда ўтказмалар киради; улардан комиссион тўловлар спамга қарши восита сифатида кўриб чиқилади. Бу кўп сонли маъносиз сўровлар ёки транзакциялар, шунингдек, ортиқча ахборот ҳажмига эга бўлган транзакциялар (ахборот ҳажми 10 килобайтдан ортиқ бўлган транзакциялар шундай ҳисобланади) жўнатган ҳолда тармоқни “қулатиш”га уринадиган нопок дастурчилар томонидан тармоққа ҳужумларнинг олдини олиш учун зарур. Фойдаланувчилар шу тариқа якуний тасдиқлашни кутишга кетадиган вақтни қисқартирган ҳолда майнерлар биринчи галда қайта ишлаш ва уларни блокка киритиш эҳтимолини оширишга уриниб, ўз транзакцияси суммасига кичик комиссион тўловларни киритиши мумкин. Download 492.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling