Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади
Download 492.46 Kb. Pdf ko'rish
|
13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорликни демократлаштириш
Барқарор айнан ўхшашлик. Электрон профилдан ижтимоий
тармоқларга қўшилиш ёки молиявий транзакциялар учун нуфузни ошириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Тўловни амалга ошириш, моддий бойликлар сақлаш ва транзакциялар амалга оширишнинг янги усуллари янги ҳудудларни очиб беради. Дарҳақиқат, молиявий жиҳатдан бир-бирига қўшилганлик ривожланаётган мамлакатларда ҳам, риожланган мамлакатларда ҳам янги корхоналар ташкил қилишни енгиллаштиради. Бу тўлов механизмини фаоллаштиришдан тортиб моддий бойликларни ишончли сақлаш ва блокчейн дастурий таъминотидан молиявий ҳужжатларни бошқариш учун фойдаланишгача бўлган ҳамма нарсани қамраб олади. Тадбиркорликни демократлаштириш. Қулай шароитларда тадбиркорлар жамиятдаги иқтисодий ўсишни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Улар бозорга янги ғоялар олиб киради ва бозор иқтисодиётини ривожлантиришга олиб келадиган ижодий ўзгаришларни озиқлантиради. Блокчейн технологияси хусусий шахсларга ва майда корхоналарга бутун дунё бўйлаб йирик ташкилотлар имконини беради. Блокчейн асосида регистрлар ва смарт-шартномалар компания очиш ва монеликсиз рўйхатдан ўтиш йўлидаги тўсиқларни пасайтиради, рўйхатдан ўтказиш уч марта кўп вақт талаб қиладиган ва беш баравар қимматга тушадиган ривожланаётган мамлакатларда бюрократик тўсиқларни бартараф қилади. Блокчейн компания яратишнинг учта таркибий қисми – ташкил қилиш, молиялаштириш ва илгари суришни автоматлаштириш, соддалаштириш ва сезиларли даражада такомиллаштиришга қодир. Компанияни ташкил қилиш қиймати сезиларли пасаяди, чунки блокчейн корхонани рўйхатдан ўтказишнинг машҳур ва ишончли усули ҳисобланади. Мулк ҳамма учун кўринарли, қайдлар юритиш осон, бу, айниқса, қонунчилик билан тартибга солиш ўрнига эга бўлмаган соҳаларда фойдали. Жаҳон миқёсида қарз капитали ва ўз капиталидан фойдаланиш имкони мавжуд, умумий ўлчам, масалан, Биткоиндан фойдаланиш эса валюталар курси ва айирбошлаш учун комиссия тўловлари ҳақида қайғуришга имкон бермайдиган ҳолларда компанияни молиялаштириш осон бўлади. Маркетинг ва сотувлар интернетга уланган қурилмаларга эга бўлган одамлар билан мулоқотга киришишга бориб тақалади. Харидордан кредит картаси ҳам, маҳаллий валюта ҳам, банкдаги ҳисоб рақами ҳам талаб қилинмайди. Ишончли ва ўзгармас регистрлар туфайли тадбиркорлар ўз корхоналарини ва корпоратив активларга эгалик қилишни рўйхатдан ўтказиши, товар захиралари ва мажбуриятларини бошқариши, шунингдек, уч карралик бухгалтерия ҳисоби ёки блокчейндаги бошқа иловалар учун дастурий таъминот ёрдамида бошқа молиявий кўрсаткичлардан фойда олиши мумкин, бу эса аудиторлар, солиққа тортиш бўйича мутахассислар ва кичик корхоналар олдида устун турадиган бошқа хизматлар таъминотчиларига эҳтиёжни пасайтиради. Тартибга солиш органлари кичик бизнесга уч карралик бухгалтерия ҳисобига ўтишда талабчанликни бўшаштириши мумкин. Бу соф фойда кўпроқ ва вақт харажатлари камроқ деганидир. Компания ўсиши билан корпоратив ҳаракатлар ва ҳужжатлаштиришни бирлаштириш янада соддалаштирилади. Смарт-шартномалар туфайли тадбиркор компания фаолиятининг кўплаб жиҳатларини автоматлаштириши мумкин, чунончи: харидлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, кредит бўйича фоиз, реал вақт режимида молиявий аудит. Якка тартибдаги тадбиркорликнинг иккита янги модели кучга киради: ➢ ортиқча нарсаларни тозаланган тарзда ижарага олиш ва ижарага бериш. Биргаликда истеъмол марказлаштирилган иқтисодиётидан тақсимланган ҳисоб иқтисодиётигача бўлган ҳар бир киши ухлаш ўринлари, аравалар, буқалар, бошқа моддий ва номоддий активларни уларнинг нуфўзидан қатъи назар бошқа тармоқ қатнашчиларига ижарага бериши мумкин. Блокчейн Wi-Fi, қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган электр энергияси, Netflix га обуна, уяли алоқа телефони ва уй техникасида фойдаланиладиган ҳисоблаш қувватларини – микротўловлар ва смарт- шартномалар орқали ижарага бериш каби илгари очиқ бўлмаган даромадларни олишга имкон беради. Блокчейн хусусий шахсларга ноанъанавий қиймат яратиш ва даромад олишга имкон беради; ➢ маълумотларни микромонеталаштириш. Декрет таътилидаги ота-она ва кичкина болалар ёки кекса ота-онага қараш билан банд бўлган бошқа оила аъзолари ниҳоят ўз уй меҳнатини монеталаштириши ва улар ҳар соат яратадиган қиймат учун эътирофга эга бўлиши мумкин. Бу имконият фақат ривожланган мамлакатлардагина мавжуд эмас. Йирик компаниялар учинчи дунё мамлакатлари аҳолисига маркетингни йўналтириш усулларини излайди, лекин кўпинча бизнес-қарорлар қабул қилиш учун зарур ахборотга эга бўлмайди. Шартномалар тузиш ва шахсий маълумотларни лицензиялаш янги акциядорлик блокчейни ишга тушираётган ёш тадбиркорга янги фойда оқими қўшиш учун ажойиб имконият бериши мумкин. Ҳозир FаceBook ва Google каби улкан рақамли конгломератлар миллиардлаб фойдаланувчилар ҳақида петабайтлаб ахборот тўпламоқда. Блокчейн истеъмолчиларни “саноат истеъмолчилари”га айлантиради. Nike компанияси учун сизнинг нонуштага нима истеъмол қилишингиз, қанчалик тез-тез югуришга чиқишингиз ва янги спорт кийими харид қилиш истагингиз қизиқтириши мумкин. Нима учун бу маълумотларни Nike баллари ёки реал пулга алмаштириш учун шартнома тузиш керак эмас? Бундан ҳам илгарилаб кетамиз: суғурта компаниялари актуар ҳисоб-китоблар учун аниқ ахборотлардан манфаатдор. Сизнинг ўз маълумотларингиз: спорт билан қанчалик тез-тез шуғулланиш, тамаки чекиш, қандай овқатланиш ҳақида маълумотлар улар учун катта қийматга эга бўлади. Унга кўра, ҳар сафар сизнинг маълумотларингиз актуар ҳисоб-китобларда фойдаланилганда ва янги маҳсулот нархи шакллантирилганда, сиз микротўлов оладиган лицензия битими тузинг. Ишончли, лекин шахсий ҳаёт ҳуқуқини бузмайдиган ва мотивация қилишга қодир глобал, тақсимланган ва дастурлаштириладиган реестр бўлган ҳолда, блокчейн технологияси қуйидаги каби янги демократия воситаларини ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин: ➢ рақамли “ақлий ҳужум”. Муаммолар ёки эҳтиёжларни аниқлаш мақсадида реал вақт режимида давлат амалдорлари ва оддий фуқаролар модерация қилинадиган он-лайн-сессиялар ташкил қилиш. Битимга жиддий мунозараларга сабабчи бўладиган ва қоидабузарлар, провокаторлар ва зараркунандалар учун бутун жараёнга қандайдир зиён етказишни имконсиз қилиб қўядиган “битта одам – битта овоз” он-лайн овоз бериш тизими орқали эришилади; ➢ чақирувлар. Ҳакамлар иштирокида он-лайн-мусобақалар ташкил қилиш. Блокчейндан олдинги моделларни – Goldcorp Chаllenge (у ҳақида гапириб ўтгандик) ва Х Prize ёки ғарб мамлакатлари ҳукуматлари охирги йилларда ўз фуқаролари олдига қўйган кўп сонли мураккаб вазифаларни ёдга олинг. Бу чақирувларнинг мақсади фуқароларни инновацион жараёнга жалб қилиш ва ижтимоий қиймат яратиш ҳисобланади; ➢ қасамёд қилган он-лайн ҳакамлар ва оддий фуқаролардан иборат баҳс- мунозаралар қатнашчилари. Фуқаролар турли мавзулар бўйича масалаларни ҳал қилиш учун ҳакамлар ва маслаҳатчилар сифатида ишлаш учун тасодифий усул билан танлаб олинади. Ҳакамлар ахборот билан ўртоқлашиш, саволлар бериш, муаммоларни муҳокама қилиш, далил-исботларни билиб олиш учун Интернетдан фойдаланади. Блокчейн нуфуз тизимлари мунозара қатнашчилари ва ҳакамлар нуфузи ҳақида маълумотлар ва уларнинг таржимаи ҳолини билиб олишга ёрдам беради. Қарорлар ва муҳокамалар блокчейнда қайд қилинади; ➢ делибератив сўровлар. Бу восита фуқароларга муаммолар ҳақида билиб олиш ва улар борасида ўз фикрини билдиришга имкон беради. Бундай сўровлар интернетда тасодифий тарзда танлаб олинган бир нечта олимлар билан кичик гуруҳларда муҳокамалар ташкил қилишни кўзда тутади. Буларнинг барчаси фуқароларни сиёсий вазифаларни ҳал қилишга жалб қилиш мақсадида амалга оширилади ва бу ерда натижа доимий сўровлар билан таққослаганда, самаралироқ бўлади; ➢ сценарийларни моделлаштириш. Иқтисодиётнинг келажакдаги эҳтиёжларини ифодалаш ва қарорларнинг узоқ муддатли оқибатларини тушуниш учун моделлаштириш дастурий воситалари ёрдамида сценарийлар тузиш. Сиёсатчилар, амалдорлар ва фуқаролар соғлиқдан бошлаб атроф-муҳит ва иқтисодиётгача бўлган бир қатор омиллар потенциал таъсирини баҳолаши мумкин. Download 492.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling