Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади
Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими
Download 492.46 Kb. Pdf ko'rish
|
13-mavzu
13.2. Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими Блокчейн (блоклар занжири) тақсимланган маълумотлар тўплами бўлиб, унда маълумотлар сақлаш қурилмалари умумий серверга уланмаган бўлади. Бу маълумотлар тўпламида блоклар деб аталадиган тартибга солинган қайдлар доимий ўсиб борадиган рўйхати сақланади. Ҳар бир блок вақт белгисига ва бундан олдинги блокка ҳаволага эга бўлади. Шифрлашни қўллаш шуни кафолатлайдики, фойдаланувчилар нафақат уларсиз файлга ёзув киритиш имкони бўлмаган ёпиқ калитлар мавжудлиги маъносида “эгалик” қиладиган блоклар занжирлари қисминигина ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари шифрлаш барча фойдаланувчиларда блоклар тақсимланган занжирлари нусхаларини синхронлаштиришни таъминлайди. Баъзида блокчейн технологияси “қадриятлар интернети” деб аталади ва биз бу яхши метафора деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир киши интернетда ахборот жойлаштириши, сўнгра бошқа одамлар унга дунёнинг исталган нуқтасидан туриб уланиш имконига эга бўлиши мумкин. Блоклар занжирлари блокчейн файли ёки қандайдир қадриятлар очиқ бўладиган дунёнинг исталган нуқтасига ахборот жўнатишга имкон беради. Бироқ сизда фақат сиз “эгалик” қиладиган блокларга кириш имконини бериш учун криптографик алгоритм бўйича яратилган ёпиқ калит бўлиши лозим. Ёпиқ калитни кимгадир берар экансиз, моҳиятан бу шахсга блоклар занжирининг мос келувчи бўлимида сақланадиган пул маблағларини берган бўласиз. Биткоинлар ҳолатида калитлар тўғридан-тўғри молиявий қимматни ифодалайдиган валютадаги айрим суммалар сақланадиган манзилларга уланиш учун фойдаланилади. Бу билан маблағларни ўтказишни қайд қилиш функцияси амалга оширилади. Бундан ташқари яна бир муҳим функция – ишончли муносабатлар ўрнатиш ва шахснинг асллигини тасдиқлаш амалга оширилади, чунки мос келувчи калитларсиз блоклар занжирини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Бу калитлар билан тасдиқланмаган ўзгаришлар рад қилинади. Албатта, калитлар (жисмоний валюта каби) назарий жиҳатдан ўғирланиши мумкин, лекин компьютер кодининг бир нечта сатрини ҳимоя қилиш, одатда, катта харажатлар талаб қилмайди (масалан, машъум Форт-Ноксда олтин захирасини сақлаш харажатлари билан таққосланг). Download 492.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling