Xoja muhammad orif revgariy (mohitobon)


Download 61.59 Kb.
bet3/3
Sana14.03.2023
Hajmi61.59 Kb.
#1267088
1   2   3
Bog'liq
shah 2


Аюҳал Ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро чиркин кўнгил бутун аъзои баданни ҳаром қилгай! Ахир, Аллоҳнинг бизни қабул этиши ё этмаслиги айнан шу кўнгил туфайлидир!..
Шуни билгилки, солик учун бирламчи важд (завқ шавқ, ҳаяжон) лозимдурки, ул кашфнинг муқаддимаси ва кашф маърифатнинг ва маърифат мушоҳаданинг муқаддимасидур. Ва шундан сўнггина унга гайб эҳсони муяссар бўлгай! Солик кўз ўнгидан пардалар кўтарилган заҳоти унинг мушоҳадаси тиниқ кўзгуга айланур!
Ул қушки, бўйнида оғир юк осиқлик экан, қандоқ кўкка парвоз айласун? Соликким бу дунёда дилбандлиги бисёрдур, илоҳий парвоз қила олмас ва талаб водийсига қадам кўйолмагай!

Аюҳал Ориф! Шайтон лаъин ҳар саҳар ориф кишининг қалбига ваҳима солмоқ бўлиб савол бергай: «Бугун не тановул қилурсен?» Ориф дер: «Ўлимни тановул қилурмен!» Яна васваса қилурки: Либосинг йўқ қай либосни киюрсен?» Жавоб қилурки: «Бугун кафанни киюрмен!» Яна сўроқ қилур: «Қай ергаборурсен?» Жавоб қилурки: «Бугун борар ерим гўрдур!».
Аюҳал Ориф! Каломи Мажид ва ҳадиси набавий салоллоҳу алайҳи вассалламдан кейин машойихлар каломини тинглагилки, алар каломи қалбда тавфиқ ва (Аллоҳ ғазабидан) қўрқув сабабчисидир. Ва Аллоҳ таоло душманларидан нафрат этмоққа ва Аллоҳ ризоси бўлган ишлар билан машғул бўлмоққа боис бўлгай.
Аюҳал Ориф! Улуғ шайхлар демишлар: кимеки Аллоҳ таолодан бошқа зотни азиз этиб, иззат қилгай, батаҳқиқ шу иззати уни хор этгайдур!
Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл!
Авлиёлик аломати учтадир: биринчиси шуки, баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси шуки, кудрати, сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ. Учинчиси шулки, то кучи етгунча инсоф қилмоқдур.
Бировни ҳаддан ташқари мадҳ этмоқ мажусийлик белгисидур ва бу иш Аллоҳ Таолони инкор этмоқ ила баробардур.
Очлик зоҳидлар ва зикр орифлар таомидур.
Зоҳид ва комил шахс улдурки, фатволарга амал этгай, акс ҳолда у васвос жиннидур.
Қайси одамеки, тавба қилиб тағин гуноҳ ишларга қўл ургай, Аллоҳ таоло бундайларнинг тавбасини ҳаром қилгай ва аларга ҳаргиз назар ташламасдур.
«Орифнома»да қуйидаги байтлар хаттот томонидан ёзилган:
Афсус шуд пинҳон Моҳитобон ба зери хок,
Килкам сияҳпўш, жигар реш, сина чок.
Тарих баҳри реҳлати ў жустам аз қалам:
Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам.

Мазмуни: Афсус, Моҳитобон тупроқ остига пинҳон бўлди, қаламим қора кийинди, жигарим тилинди, сийнам чок бўлди. Унинг марҳум бўлган йили «қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам»дан чиқади.
Download 61.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling