Xoja muhammad orif revgariy (mohitobon)


Download 61.59 Kb.
bet2/3
Sana14.03.2023
Hajmi61.59 Kb.
#1267088
1   2   3
Bog'liq
shah 2

Revgariy Xoja Orif, Mohitobon (12-asr oʻrtalari, Shofirkon tumani Revgar qishlogʻi —1259) — xojagon-naqshbandiya tariqatining yirik namoyandasi va nazariyotchilaridan biri.
Bahouddin Naqshbandnnj maʼnaviy ustozlaridan hisoblanadi. "Qutbul avliyo" (valiylar yoʻlboshchisi) unvoni bilan mashhur. Abduxoliq Gʻijduvoniydan tasavvuf taʼlimotini oʻrgangan. Tasavvufning oʻzak jihatlari va nazariy masalalari haqida bahs yuritgan "Orifnoma" risolasini yozgan. Unda tasavvufning tavba maqomiga (solikning avvalgi barcha gunohlaridan tavba kilib, kelajakda biror gunoh ishni qilmaslikka azmu qaror berishi) alohida eʼtibor karatilgan. R. tavbani "islom dinining tugʻi" deb taʼriflagan. Koʻplab shogirdlar tayyorlagan. Ular orasida eng mashhuri Xoja Mahmud Anjir Fataviydir. R. Shofirkon shahrida dafn etilgan. Qabri ustiga maqbara oʻrnatilgan. Maqbara va uning atrofidagi masjid mustaqillik yillarida taʼmirlangan. R. qabri ziyoratgoh hisoblanadi.
1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар-Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асардеб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим-ку, наҳотки сизлар уни эшитмаган бўлсангиздедилар.
Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Хожа Орифи Моҳитобон номи билан машҳурдир. Бу зоти шариф Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида тутилганлар. Шу боис Ғарбу Шарқда ар-Ревгарий номи билан ҳам танилганлар. Маълумки, «Силсилаи шариф»даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар.
Нақл этилишича, Хожа Ориф ўрта бўйли, ой юзли, катта кўзли, қошлари камон, бутун вужудларидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлган эканлар.
Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар.
Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг «Мақомати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр а.с. Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр а.с. кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Муҳаммад ар-Ревгарий Хизр а.с. суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепадилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмайди. Натижада улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўладилар. Бу ҳолни кўриб Хизр а.с. Хожа Орифга дейдилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншаоллоҳ!»Хожа Хизр а.с. нафасларинингбарокатидан бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар.
Қуйидаги нақл ҳам мазкур «Мақомот»да бор: Ҳазрат Абдулхолиқ хизматларида Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир (Калон), Хожа Сулаймон камарбаста бўлиб турганларида, ногоҳ уларнинг ҳар учовлари кўнглида: « Ажабо, бизнинг ёшимиз ҳам, даражамиз ҳам, этаётган хизматимиз ҳам Хожа Ориф ар-Ревгарийдан улуғ, лекин нега Ҳазрати пирнинг иноят назарлари Хожа Орифга баланддур?» деган фикр келади.
Ҳазрат Абдулхолиқ каромат нури ила уларнинг бу фикрини билдилар ва дедилар: «Эй фарзандларим! Хожа Орифни қидириб топинглар!» Улар излаб авлиёлар сарвари, атқиё қофиясолори Хожа Орифни топдилар. Ул зоти шариф ярим вайрона бир масжид ичида дуру гавҳар каби товланиб, зикр қилиб турардилар. Ул кишининг бошлари устида Каъба соя қилиб турарди. Бу ҳолни кўриб улар Ҳазрат Хожа Орифнинг оёқлари остига ўзларини отиб, узр сўрадилар ва Хожа Ориф даражалари баланд эканлигига иймон келтирдилар.
«Рисолаи Сиғноқий» асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дўғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қаттиқ олиб келишни буюради, Хожа Дўғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Ахмад Яссавий хузурига қаттиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дўғий: «Орифнинг ҳоли мендан устун келди»,дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.
Хожа Ориф ар-Ревгарий «Орифнома» номли асарнинг муаллифи ҳисобланадилар. Бу китоб Нур қасабасида 622 ҳижрий йилда (мелодий 1225) ёзилган экан.
Лекин биз то 1993 йилгача Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларини ҳатто номини билмасдик. Чунки қатағон замонасида кўплаб нодир асарлар қатори бу ҳам йўқотилган эди. 1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асар?» деб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим-ку, наҳотки сизлар уни эшнтмаган бўлсангиз?» дедилар. Олимлар ҳақиқий ҳолдан Шайхни воқиф этганларидан сўнг, Ҳазрат
Зулфиқор Аҳмад зудлик билан Покистонга бориб, «Орифнома» асари ксериокопиясини Ҳожи
Жонмуҳаммад Гуловга жўнатдилар.

Асар форс-тожик тилида ёзилган экан. Уни ўзбек тилига таржима қилдик. Етмиш беш минг нусхада Тошкентдаги «Наврўз» нашриётда чоп этилиб, халқимиз мулкига айланди.

«ОРИФНОМА»ДАН


 Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон (ҳижрий 560/ милодий 1166 йил — ҳижрий 660 / милодий 1263 йил, Шофиркон тумани Ревгар қишлоғи ) — хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси ва назариётчиларидан бири. Баҳоуддин Нақшбанднинг маънавий устозларидан ҳисобланади. «Қутбул авлиё» (валийлар йўлбошчиси) унвони билан машҳур. Абдухолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таълимотини ўрганган. Тасаввуфнинг ўзак жиҳатлари ва назарий масалалари ҳақида баҳс юритган «Орифнома» рисоласини ёзган. Унда тасаввуфнинг тавба мақомига (соликнинг аввалги барча гуноҳларидан тавба килиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қилмасликка азму қарор бериши) алоҳида эътибор каратилган. Хожа Ориф Ревгарий тавбани «ислом динининг туғи» деб таърифлаган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Улар орасида энг машҳури Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийдир. Хожа Ориф Ревгарий Шофиркон шаҳрида дафн этилган. Қабрлари устига мақбара тикланган ва марқадлари зиёратгоҳ ҳисобланади.

Download 61.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling