Xo‘jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalteriya hisobining umumiy tavsifi


Ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш хукуки


Download 0.78 Mb.
bet38/75
Sana21.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1107127
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75
Bog'liq
UMUMIY KITOB (4)

7.Ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш хукуки. Ер ва табиий бойликлар давлат мулки хисобланиши муносабати билан, корхоналар ушбу ресурслардан фойдаланиш хукукларини давлатдан сотиб олишлари керак. Мазкур хукуклар корхонага узок муддат ичида иктисодий наф олиш имкониятини бериши сабабли уларни номоддий активлар таркибида хисобга олиш лозим.

  1. Номоддий активлар келиб тушиши хисоби

Номоддий активлар куйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:

  • ишлаб чикиш тугаганидан сунг яратилган объектни кабул килиш-топшириш;

  • олди-сотди шартномаси буйича объектни сотиб олиш;

  • устав капиталига муассислар (иштирокчилар)нинг улуши куринишида келиб тушиш;

  • текинга келиб тушиш (хадя шартномаси буйича);

  • давлат субсидиялари хисобига олиш;

  • айирбошлаш;

  • ортикча (хисобга олинмаган) номоддий активлар объектларини аниклаш ва бошка асосларга кура.

Номоддий активлар мавжудлиги ва харакати хисоби куйидаги счётларда амалга оширилади:
0410 - «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»;
0420 - «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»;
0430 - «Дастурий таъминот»;
0440 - «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуклари»;
0450 - «Ташкилий харажатлар»;
0460 - «Франчайз»;
0470 - «Муаллифлик хукуклари»;
0480 - «Гудвилл»;
0490 - «Бошка номоддий активлар».
Олди-сотди шартномалари, гувохномалар, дастурий таъминотни ишлаб чикиш буйича кабул килиш- топшириш далолатномалари, активларни киритиш турисида баённомалар ва уларни бахолаш тугрисида келишувлар ва бошкалар активларни кирим килиш учун асос булиб хисобланади. Ушбу хужжатларда объект хакидаги маълумот, унинг бошлангич киймати, фойдаланиш тартиби, эксплуатация муддати курсатилиши керак.
Кабул килишда номоддий активларни тугри бахолаш мухим ахамиятга эга, чунки хисобда ва хисоботда улар олинган таннархи ёки бошлангич киймати буйича акс эттирилади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling