Xo‘jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalteriya hisobining umumiy tavsifi


Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва хоказолар куринишида киритилиши мумкин


Download 0.78 Mb.
bet55/75
Sana21.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1107127
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75
Bog'liq
UMUMIY KITOB (4)

Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва хоказолар куринишида киритилиши мумкин.
Мисол. Таъсис хужжатларига мувофик «Минор» АЖ устав капитали 2 ООО минг сумни ташкил этади.
Бухгалтерия утказмалари куйидагича булади:

Т/р

Хужалик операцияси мазмуни

Сумма (минг сум)

Счётлар корреспонде нцияси

Дебет

кредит

I

Устав капитали руйхатга олинди

2000

4610

8310

2

Асосий воситалар билан киритилди

1000

0100

4610

3

Материаллар билан киритилди

450

1010

4610

4

Номоддий активлар билан киритилди

200

0400

4610

5

Кимматли когозлар билан киритилди

200

0610

4610

6

Х,исоб-китоб ечётига улушлар келиб тушди

150

5110

4610

8410-«Эмиссия даромади» счёти акцияларни номинал кийматдан ошадиган нархларда дастлабки сотиш пайтида олинадиган эмиссия даромадини хисобга олиш учун мулжалланган. Бухгалтерия утказмаси куйидаги ёзув билан расмийлаштирилади:
Д-т корхонага акцияларни тулашга берилган пул маблаглари ёки бошка бойликларни хисобга олиш счётлари
К-т 8410-«Эмиссия даромади».
8500-«Резере капиталини хисобга олувчи счётлар» счёти мол-мулкни кайта бахолашда хосил буладиган резервларни, шунингдек бепул олинган мол-мулк кийматини (пул маблагларидан ташкари), корхона (акциядорлик жамияти, ширкат) мол-мулкини купайтирадиган бошка тушумларни хисобга олиш учун мулжалланган.
8500-«Резерв капиталини хисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётларнинг ташкил этилиши ва тулдирилиши 8500-счётлар гурухи кредити буйича 8710-«Х,исобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)», 0110-0190-«Асосий воситаларни хисобга олувчи счётлар», 0410-0490-«Номоддий активларни хисобга олувчи счётлар», 1010-«Хом ашё ва материаллар» счётлари ва корхона мол-мулкининг бошка счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Зарурат булганда, айрим тармокдарнинг хужалик юритувчи субъектлари Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини утказиш учун маблаглар резервини ташкил килишлари мумкин. Ушбу резервга ажратмалар «Ишлаб чикариш ахамиятидаги бошка харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кузда тутилаётган харажатлар киймати хамда асосий воситалар хар бир объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиккан холда аникланади. Резервга ажратмалар меъёри хар бир хисобот йили охирида кайта куриб чикилади ва зарурат булганда янги молия йили учун ажратмалар микдори купайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Агар капитал таъмирлашга резерв маблаглари суммаси ушбу объектни тузатишга килинган хакикий харажатлар суммасидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма буйича тузатиш (сторно) киритилиши керак; агар хакикий харажатлар резервдагидан ошиб кетса, у холда ошиб кетган сумма «Ишлаб чикариш ахамиятидаги бошка харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади.
Суммалар резервланиши 8910-«Келгуси харажатлар ва туловлар резервлари» счётининг кредитида ишлаб чикариш харажатлари (муомала чикимлари) счётлари билан корреспондентланган холда акс эттирилади.
Резервдан фойдаланиш 8910-«Келгуси харажатлар ва туловлар резервлари» счётининг дебетида 6710- «Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» счёти билан - ходимларга мехнат таътили, узок муддат давомида ишлаганлиги учун хар йилги такдирланишларни тулаш суммасига; 2310-«Ёрдамчи ишлаб чикариш» счёти билан - асосий воситаларни таъмирлаш кийматига ва бошка счётлар билан корреспондентланган холда акс эттирилади.


    1. Download 0.78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling