Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи
Download 32.59 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар Ўзбекистон фуқаролари жисмоний тарбиясини ташкил этиш ва бошқаришнинг асослари. 1 – савол бўйича дарснинг мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 1 – асосий саволнинг баёни
- Тизим (Система)
- Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг мақсади
2-МАВЗУ: “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ” Режа: Жисмоний тарбия тизими ва унинг мақсади. Жисмоний тарбия тизимининг вазифалари. Жисмоний тарбия тизимининг тамоиллари. Жисмоний тарбия тизимининг асослари. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Жисмоний тарбия тизими, гармоник ривожланган шахс, соғлом лаштириш, таълимий, тарбиявий вазифалар, шахсни ҳар томонлама ва гармоник ривожлантириш, соғлом лаштириш, меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлик тамоили, илмий – услубий, ташкилий, ҳуқуқий, дастурий – меъёрий асослар. Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар Ўзбекистон фуқаролари жисмоний тарбиясини ташкил этиш ва бошқаришнинг асослари. 1 – савол бўйича дарснинг мақсади: Жисмоний тарбия тизимининг шаклланиши ва унинг мақсади ҳақида талабаларга тушунча бериш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Жисмоний тарбия тизими ҳақида тушунчага эга бўлади. 1.2. Унинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақида гапириб беради. 1.3. Жисмоний тарбия тизимининг мақсадини еритиб беради. 1 – асосий саволнинг баёни: Мамалакатимиз мустақил икка эришганидан сўнг Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимига асос солинди. Ўзбекистон Жисмоний тарбия тизими- бутун тарбия тизимининг ажралмас бир қисми бўлиб, мафкуравий, илмий – услубий, дастурий – меъёрий асослар, шунингдек мамлакат фукароларининг жисмоний тарбиясини амалга оширадиган ва назорат қиладиган ташкилот ва муассасаларнинг йиғиндисидан иборатдир(5) Тизим (Система)-фалсафий маънода-жамият ва табиат тўғрисидаги бир-бири билан қонунан боғлиқ элементлар,предметлар,ҳодисалар ва шунингдек билимларнинг объектив бирлигидир (7,8). Инсонларнинг турли ҳил талабларини амалга ошириш мақсадида давлат тегишли тизимларни яратади ва бу тизимлар ижтимоий ҳамда шахсий эҳтиёжларни қондиришга имкон беради. Масалан,мамлакатда таълим-тарбия мақсадида мактабгача таълим,халқ таълими,ўрта махсус касб-ҳунар таълими,олий ва олий таълимдан кейинги таълим тизимлари фаолият кўрсатади,фуқароларнинг саломатлигини соғлиқни сақлаш тизими назорат қилади ва х.к. Жисмоний тарбия тизимининг шаклланишида П.Ф. Лесгафтнинг хизматлари беқиёс эди. ХХ асрнинг бошларида буржуазия ишчиларни сиесий курашлардан чалгитишга интилиб, уларни спорт клублари ва тугаракларига жалб қила бошлади. Бироқ, спорт ашёларининг нархи баландлиги туфайли меҳнаткашлар, кенг ўқувчи ешларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари қийин эди. Ҳалк орасидан фақат энтўзиаст, фидойи кишиларгина спорт билан шугулланар ва юкори натижаларга эришар эдилар. Чунончи, Н.Струнников конькида югуриш бўйича Оврупа ва Жаҳон чемпиони (1910 – 1911 й), курашчи И.Поддубний 6 марта жаҳон чемпиони (1905-1920 й) эди. Н.Панин-Қоломенкин 1908 йилда Лондонда бўлиб утган 4 –Олимпиада ўйинларида биринчи рус олимпия чемпиони бўлган эди.(фигурали учиш). Бироқ чор Россияда Жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши пастлигича қолаверган. ХХ асрнинг бошларидаг эксплуататор синфларнинг имтиезлари бекор қилинди ва ҳал кни жисмоний тарбиялаш иши давлат аҳамиятидаги ишга айлантирилди. 1917 йилда маъориф бўйича Давлат комиссияси тўзилди, унинг вазифасига жисмоний тарбияга рахбарлик қилиш кирар эди. Физқўльтура ва спорт бўйича педагог- мутахассислар тайерлашга катта эътибор берила бошлади. 1919 йилда П.Ф.Лесгафт номидаги Петроград физқўльтура институти, 1920 йилда эса Москва Давлат Марказий физқўльтура институти ташкил этилди. П.Ф.Лесгафт ва В.В.Гориневскийларнинг илмий ишларидан ташкил топган дастурлар, ўқув қўлланмалари ишлаб чикилди. 1930 йилдан Олий ўқув юртлари ўқув режасига «Жисмоний тарбия» предмети киритилди. 1931 йилда ГТО комплекси ва 1935 йилда Ягона Бутуниттифок спорт классификацияси яратилди. Немис фашистлари билан бўлган уруш даврида кўплаб жангчи – спортчилар юксак мукофатларга сазовар бўлдилар. 1956 – 1970 йилларда собиқ СССРда жисмоний тарбия ва спортга эътибор янада ошди. Собиқ СССР жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси ташкил топди.1955 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти ташкил топди. 1980 йилда Москвада ХХ11 Олимпиада ўйинлари ўтказилди. Совринли спортчилар орасида Ўзбекистонлик Э.Шагаев, А.Панфилов, В.Шинлар ҳам бор эдилар. Ўзбекистон Республикамиз мустақиликка эришганидан сўнг ахолининг жисмоний камолоти масаласи давлат аҳамияти даражасига кўтарилди. 1992 йил «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди.2000 ва 2015 йилларда ушбу Қонунга ўзгартиришлар киритилди. 1993 - 1996 йиллар давомида Вазирлар Махкамасининг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича махсус Қарорлари қабул килинди. 2002 йил 24 октябда “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилди.2017 йил 15 феврал куни Президентимизнинг ПҚ-2779-сонли Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ташкил этилди.2017 йил 3 июль куни мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”г ПҚ-3031-сонли Қарори қабул қилинди. Бу саъйи ҳаракатларнинг негизида ёшларни янада кўпрок жисмоний тарбия ва спорт билан дустлашишга жалб қилиш, уларни жамиятнинг фаол иштирокчилари килиб тарбиялаш ётади. Жисмоний тарбия тизимининг мақсади жамиятнинг эхтиежларидан келиб чиқади. Шунга кўра Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг мақсади рухий бойликка, аҳлоқий покликка, маънавий етукликка ва жисмоний камолотга эга, кўп йиллик ижодий меҳнатга ва Ватан химоясига тайер гармоник ривожланган ешларни шакллантиришдан иборатдир. Ёшларнинг ҳар томонлама етук бўлиши учун барча шароитлар яратилмокда. Замонавий спорт иншоатлари ва малакали мутахассислар улар хизматидадир. Download 32.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling