Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Жисмоний маданият тизимининг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлик тамойили


Download 32.59 Kb.
bet8/12
Sana19.04.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1364377
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-mavzu

3. Жисмоний маданият тизимининг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлик тамойили.
Жисмоний маданият тизимининг ушбу тамойили унинг жамиятдаги амалий функциясини белгилайди. Бу тамойил жамият аъзоларини ишлаб чиқриш соҳасидаги фаолиятга,зарурият туғилса,ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга тайёрлашни шунингдек,инсонга атроф-муҳитда хавфсиз фаолият кўрсатиши учун шароит яратишни кўзда тутади.
Бу тамоил жисмоний тарбиянинг жамиятдаги амалий функциясини намоен этиб, инсонларни меҳнатга ва Ватан химоясига тайерлашга йўналтирилган. Қуйидаги ҳолатлар бу тамоилнинг мазмунини очиб беради:
А) жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида организмда инсоннинг меҳнат, укиш ва бошқа фаолиятларига таъсир кўрсатувчи ўзгаришлар юз беради. Меҳнат ва мудофаа амалиёти жисмоний тарбиядан шундай фойдаланишни талаб қиладики,у инсонни меҳнатга ва Ватан химоясига тайерлашда энг кўп амалий самара беради. Бу ердаги ушбу тамоилнинг биринчи талаби келиб чиқади: яъни жисмоний тарбиядан фойдаланишда максимал амалий самарани таъминлаш керак.
Б) жисмоний тарбиянинг амалий самараси фойдаланилаетган воситаларга боғлиқ. Улар ўз мазмуни ва тузилишига кўра аниқ меҳнат, ҳар бий еки бошқа фаолият билан боғлиқ бўлиши керак. Шунинг учун ҳам меҳнат ва ҳар бий амалиёт билан боғлиқлик тамоилининг иккинчи талаби қуйидагича бўлади: жисмоний тарбиянинг амалий аҳамиятини ошириш мақсадида кўпрок устунликни асосий мускул, мускул гурухи, орган ва системаларни меҳнат еки бошқа фаолият билан мос равишда ишга солувчи воситаларга бериш керак.
В) жисмоний тарбиянинг амалий самарасини алоҳида орган ва системаларнинг функционал имкониятлари даражасини ошириш билан чегараланиб куймаслик керак. Бу ердан ушбу тамоилнинг учинчи талаби келиб чиқади, яъни жисмоний тарбиянинг максимал амалий самарасини таъминлаш билан ҳаракат фаолиятининг янги шаклларини ўзлаштиришга замин яратиш.
Ушбу тамойилни амалга оширишда қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиниши шарт:
-энг аввало юриш,югуриш,сакраш,сузиш каби ҳаётий зарур ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш зарур;
-инсонга турли хил меҳнат ва ҳарбий ҳаракатларни ўзлаштиришга имкон берувчи ҳар томонлама жисмоний тайёргарликнитаъминлаш;
-жисмоний машқлардан меҳнат ва ватанпарварлик тарбиясида максимал фойдаланиш.

Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling