Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Download 32.59 Kb.
bet9/12
Sana19.04.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1364377
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-mavzu

Назорат саволлари:

  1. Жисмоний тарбия тизимининг тамоилларини санаб кўрсатинг.

  2. Шахсни ҳар томонлама ва гармоник ривожлантириш тамоилига тавсиф беринг.

  3. Ушбу тамоилни амалга ошириш учун қандай талабларга риоя қилиниши керак?

  4. Жисмоний тарбия тизимининг соғлом лаштириш йўналишидаги тамоилига тавсиф беринг.

  5. Ушбу тамоилни амалга ошириш учун қандай талабларга риоя қилиниши керак?

  6. Жисмоний тарбия тизимининг меҳнат ва ҳар бий амалиёт билан боғлиқлик тамоилига тавсиф беринг.

  7. Ушбу тамоилни амалга ошириш учун қандай талабларга риоя қилиниш керак?



4– асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларни Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асослари тўғрисидаги махсус билимлар билан кўроллантириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асосларини санаб кўрсатади.

  2. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асосларига тавсиф беради.

4-асосий саволнинг баёни:
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асослари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ижтимоий – иктисодий асослар;
Ҳуқуқий асослар;
Услубий асослар;
Дастурий – меъёрий асослар;
Ташкилий асослар;
Ижтимоий – иктисодий асослар.(5)
Жисмоний тарбия тизими жамиятнинг иктисодиет, сиесат, фан ва маданият каби бошқа иктисодий – ижтимоий тизимлари билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Жамият муносабатлари пайдо бўлишининг бир тармоги сифатида у ушбу тизимларда бўлаетган ўзгаришлар асосида ривожланади.
Бу боғлиқликларнинг объектив асоси бўлиб жисмоний тарбия тизимининг жамият ишлаб чикаришидаги иштироки ҳисобланади. Лекин, у жамият ишлаб чикаришига бевосита таъсир кўрсатмайди. Лекин, у бу тармокка ишлаб чикариш муносабатларининг субъекти бўлган – инсон оркали билвосита таъсир кўрсатади.
Ўзининг турли кўринишлари билан жисмоний тарбия тизими инсоннинг барча асосий ижтимоий фаолиятларида иштирок этади. У инсоннинг нафақат ҳаракатларга бўлган биологик эхтиежини балким ижтимоий - шахсни шакллантиришдаги, жамият муносабатларини такомиллаштиришдаги эхтиежини ҳам кондиради.
Албатта, инсоннинг жисмоний ривожланиши биологик қонуниятларга мос равишда, табиий ҳолда ҳам амалга ошиши мумкин. Лекин, замонавий инсоннинг ҳаракат фаолллиги даражаси унинг жисмоний имкониятларини зарур даражада таъминлаш учун етарли эмас. Ўзининг сепесифик функцияларини амалга ошириш билан жисмоний тарбия тизими билан инсонларнинг ҳаракат фаоллигига бўлган эхтиежларини тулалигича кондиради ва юкори соғлик даражасини ҳамда иш қобилиятини таъминлайди.
Ўзининг тарбиявий – педагогик функцияларини амалга ошириш билан жисмоний тарбия тизими аҳлоқий , нафосат, меҳнат ва интеллектуаль ривожланиш вазифаларини ҳал қилади. Шунинг билан биргаликда жамиятнинг ижтимоий, иктисодий ва маънавий хаети билан боғлиқ барча ҳолатлар жисмоний тарбия тизимининг ўзида аксини топади. Жамиятнинг ижтимоий – иктисодий ривожланганлик даражаси қанчалик баланд бўлса, унинг фукаролари хает тарзида жисмоний тарбиянинг аҳамияти шунчалик туларок намоен бўлади, жисмоний тарбия мақсадларига сарфланадиган миллий фойда хажми шунчалик кўп бўлади, инсонларнинг соглиги мустахкамланади, умри ўзаяди.
Жисмоний тарбиянинг инсонни ҳар томонлама ривожлантириш ишидаги мухим аҳамиятини тўғри англаган хукуматимиз рахбарияти мустақил ликка эришган дастлабки йилламизданок бу масалаларга мурожаат этиб келмокда. (1992,1993,1997,2000 йилларда қабул қилинган Қонун ва карорлар).
Жисмоний тарбия тизими иктисодий муносабатларнинг ривожланган тармоги ҳисобланади. Ўзининг ташкилий тузилишига кўра мураккаб бўлган бу тизим келиб чиқишига кўра турлича бўлган молиявий ва моддий - техник таъминот маанбаларига эга: давлат бюджети, жамоатчилик фондлари, касаба уюшмалари ташкилотларининг маблаглари.
Ҳуқуқий асослар: Ўзбекистон жисмоний тарбия тизими ўзининг фаолиятини тартиблаштириб турувчи аниқ норматив хужжатларнинг хужжатларнинг йиғиндисига асосланади. Бу хужжатлар турли хил юридик кучга эга. (Қонунлар, карорлар, кўрсатмалар) Бўларнинг ичида энг асосий урини Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси эгаллайди. Конститутцияда Ўзбекистон фукароларининг жисмоний тарбия бўйича ҳуқуқлари кўрсатиб утилган. Бундан ташкари фукаролар жисмоний тарбиясини амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолиятларини аниқловчи бир қанча бошқа меъёрий хужжатлар ҳам мавжуд. (болалар богчаси,мактаблар,касб – хунар лицейлари, олий ўқув юртлари ва хакозо.)
Услубий асослар: Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг услубий асослари жисмоний тарбиянинг қонуниятларидан ва уларга мос равишда таълим ва тарбия тамоилларини амалга ошириш бўйича берилган тавсияларда ҳамда ахолининг ҳар бир ижтимоий гурухи билан ўтказиладиган машғулот шакллари,усуллари ва воситаларида очиб берилган.
Услубий асосларда Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимига хос бўлган асосий хусусият- унинг илмийлиги намоен бўлади. дастлабки назарий фикрлар ва уларни амалга ошириш усуллари фундаментал фанларга (фалсафа, социология, педагогика, психология, биология ва хакозо) асосланиб ишлаб чиқилади.
Дастурий-меъёрий асослар: Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг дастурий – меъёрий асослари фукароларнинг жисмоний маълумоти ва ривожланганлиги даражасига куйиладиган уч босқичли ўзаро боғлиқ меъёрий талабларда намоен бўлади:

  1. Жисмоний тарбия бўйича ягона давлат дастурлари болалар богчасида, умумтаълим мактабларида, академик ва касб – хунар лицейларида, олий ўқув юртларида амалга ошириладиган жисмоний тарбиянинг мажбурий минимумини белгилаб беради. Бу дастурларда жисмоний тарбиянинг асосий воситалари ва еш, жинс ва ўқув юртининг типидан келиб чиккан ҳолда жисмоний ривожланганлик ва жисмоний маълумот даражасига куйиладиган талаблар келтирилган.

  2. «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тест синовлари ўқувчилар, талабалар, ешлар ва катта ешдагилар ахолининг жисмоний тайергарлигига куйиладиган дастурий – меъёрий талабларнинг асоси ҳисобланади. «Алпомиш» тестлари эркаклар учун «Барчиной»тестлари хотин – кизлар учун мўлжалланган.

  3. Ягона спорт классификацияси Ўзбекистон жисмоний тарбия тизими дастурий – меъёрий асосларининг энг олий якуний босқичи ҳисобланади.

Бу классификацияда мамлакатдаги барча спорт ташкилотлари учун спорт разрядлари ва унвонларини бериш бўйича бир хил бўлган коида ва тамоиллар берилган.Ягона спорт классификациясининг мақсади спортни оммавийлаштиришга, спортчиларни ҳар томонлама тарбиялашга, уларни тайерлаш жараёнини сифатини оширишга ва шу асосида юкори спорт натижаларига эришишга кумаклашишдир. Спорт разрядлари ва унвонлари фақат гина расмий мусобака коидалари ва тавкимларига эга бўлган спорт турлари учун урнатилади.
Ташкилий асослар: Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг ташкилий асослари ўзида бошқарувнинг давлат ва жамоатчилик, кунгилли шаклларининг органиқ бирлигини намоен қилади. Бу бирлик жисмоний тарбия тизимининг ягона мақсадига, унинг вазифаларига, тамоилларига ва асосларига таянади.
Ўзбекистон фукаролари жисмоний тарбиясини ташкил этишнинг икки хил шакли мавжуд:
А) давлат шакли;
Б) кунгилли – жамоатчилик шакли;
Жисмоний тарбияни ташкил этишнинг давлат шакли мажбурий ҳисобланади. У туғрукхоналарда, болалар богчасида, мактабларда, лицейларда, олий ўқув юртларида, Қуролли кучлар сафида амалга оширилади.
Жисмоний тарбияни ташкил этишнинг кунгилли - жамоатчилик шаклининг асосий хусусияти – у кунгилли равишда ташкил этилади.
Назорат саволлари:

  1. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асослари қайсилар?

  2. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг ижтимоий – иктисодий асосига тавсиф беринг.

  3. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг дастурий – меъёрий асосларига тавсиф беринг.

  4. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг ҳуқуқий асослари қандай хужжатлари берилган?

  5. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг услубий асосларига тавсиф беринг.

  6. Жисмоний тарбия тизимининг ташкилий асослари қайсилар?


Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling