Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Жисмоний маданият тизимининг таълимий вазифалари қуйидагилар


Download 32.59 Kb.
bet4/12
Sana19.04.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1364377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-mavzu

Жисмоний маданият тизимининг таълимий вазифалари қуйидагилар:
-турли хил ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш ва зарур даражадагача ривожлантириш;
-ҳаракат кўникмалари малакаларини онгли равишда ўзлаштириш,жисмоний такомиллашув ва қобилиятларни саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш йўлида жисмоний машқлар билан индивидуал шуғулланиш тизимини тўзиш учун зарур билимлар тизимини ўзлаштириш;
Ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шаклланиши инсонда меҳнат,мудофаа,рекреацион ёки спорт фаолияти учун зарур ҳаракатларни ўзлаштириш қобилиятини ривожлантиради. Инсон қанчалик кўп ҳаракат кўникмаси ва малакасига эга бўлса,янги ҳаракатларни ўзлаштириш шунчалик осон бўлади.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳал этиладиган таълимий вазифалар хаетий зарур ҳаракат кўникмалари ва малакаларига ўргатишни, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги махсус маълумотлар билан шугулланувчиларни кўроллантиришни, уларни амалий фаолиятга тайерлашни кўзда тутади. Ҳаракатларга ўргатиш жисмоний таълимотнинг бир қисмидир. Бу жуда мураккаб педагогик жараёндир. Унинг моҳиятини ўз гавда ҳаракатини белгиланган дастур асосида ўзгарувчан ҳаракат фаолияти шароитига мос равишда бошқариш қобилиятини шакллантириш ташкил этади.
Педагогик жараён сифатида жисмоний тарбиянинг таълимий вазифаларига жисмоний тарбия назарияси ва услубиетининг асосларини ўрганиш ҳам киради. Амалиётда мустахкамланадиган билимлар асосида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш зарурлигига ишонч ва эътибор пайдо бўлади.
Таълимий вазифаларнинг якуний мақсади инсонга жисмоний маълумот беришдир.
Жисмоний маълумот деб – махсус шакллантрилган билимларни, жисмоний машқларни ҳамда уларни мустахкам ўзлаштириш ва хаетда фойдаланиш усулига ўргатиш жараёни ва унинг натижаси тушунилади. Бу ерда махсус билимлар деганда жисмоний тарбия қонуниятларини акс эттирувчи билимлар тушунилади. Инсон ўргатиш натижасида жисмоний маълумотга эга бўлади. Биринчи маротаба «Жисмоний маълумот » атамаси П.Ф.Лесгафтнинг илмий меҳнатларида ўзининг илмий асосини топди (7,8).

Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling