Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Жисмоний маданият тизимининг соғломлаштирувчи вазифалари қуйидагилар


Download 32.59 Kb.
bet3/12
Sana19.04.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1364377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-mavzu

Жисмоний маданият тизимининг соғломлаштирувчи вазифалари қуйидагилар:
Соғломлаштирувчи вазифалар бўлиб, соғликни мустахкамлаш, организмни чиниктириш, унинг ташқи мухитнинг ноқўлай ҳолатларига чидамлиликни ошириш, тўғри кадди – коматни шакллантириш, морфо – функционал имкониятларни ошириш ҳисобланади. Соғломлаштирувчи вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши жисмоний тарбиянинг соғлом лаштириш тамоили талабларига амал қилишга боғлиқдир.
Жисмоний тарбия машғулотларида шугулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши билан боғлиқ бошқа вазифалар ҳам ҳал этилади. Жисмоний тарбия назариясида жисмоний ривожланиш дейилганда инсон организми шакл ва функцияларининг шаклланиши ҳамда ривожланиш жараёни тушунилади. У ирсий ҳамда хает шароити, шунингдек тарбиянинг, асосан жисмоний тарбиянинг таъсири остида амалга ошади. Жисмоний тарбия жисмоний ривожланишга ижтимоий таъсир этувчи омиллардан биридир.
Инсоннинг жисмоний ривожланишига қуйидаги уч гурух омиллар таъсир кўрсатади:

  1. Биологик омиллар гурухини ирсий омиллар ташкил қилади. Масалан, ота – онанинг бўйларига кўра фарзанднинг келажакдаги бўйи узунлиги тўғрисида тахминан хулоса қилиш мумкин. Бу омиллар натижасида инсоннинг жисмоний ривожланиши табиат қонунларига бўйсунади, яъни инсон организми аста – секин унинг еш хусусиятларига кўра ўзгариб боради.

  2. Иклимий – географик омиллар гурухини мамлакатнинг у еки бу зонасига хос бўлган иклимий ва метеорологик омиллар ташкил этади. Масалан: Шимолда кундўз кунлари еруглик вақти жуда киска ва кучли совуқ бўлса, Ўрта Осиенинг чекка туманларида ҳаво ҳарорати жуда баланд ва намлик жуда паст бўлиши мумкин.

  3. Ижтимоий омиллар гурухига моддий хает шароити, меҳнат ва ўқув фаолияти, тарбиянинг шу жумладан жисмоний тарбиянинг ҳам мазмуни киради. Барча ижтимоий омилларнинг ҳаракати тулалигича мамлакатнинг ижтимоий – иктисодий ривожланишига буйсунади. Ўз ўрнида ижтимоий омиллар биологик ва иклимий- географик омилларнинг ҳаракатига ҳам сезиларли таъсир ўтказади. Масалан: моддий хает тарзининг яхшиланиши буйнинг усиши ва гавданинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатса, махсус танлаб олинган жисмоний машқлар ноқўлай иклимий шароит таъсирида юзага келган тезкорлик, куч ва чидамлиликдаги камиликларни йўқотишга ёрдам беради.

  4. Жисмоний тарбия ёрдамида инсоннинг жисмоний ва рухий функцияларига таъсир кўрсатиш билан рекреация ва реабилитация вазифаларини ҳам ҳал этиш мумкин. Рекреация деганда фаол дам олиш ва ҳар хил кунгилочар ўйинлар тушунилади. Реабилитация деганда эса сарф бўлган кучни тиклаш ва кучсизланган функцияларни мустахкамлаш тушунилади(7 ,8,9,10).


Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling