Xonalarni yoritish, quyosh nurlaridan himoyalash, shamollatish, ularga quyosh nurlari tushurish haqida ma’lumot bering ?


Download 414.63 Kb.
bet1/4
Sana03.02.2023
Hajmi414.63 Kb.
#1152352
  1   2   3   4
Bog'liq
Xonalarni yoritish


  1. Xonalarni yoritish, quyosh nurlaridan himoyalash, shamollatish, ularga quyosh nurlari tushurish haqida ma’lumot bering ?

Turar-joy binolarini loyihalash ishlarini amalga oshirishda sanitariya-gigiena talablari, yoritilganlik, insolyasiya va shamollatish ishlarini amalga oshirishda qo‘yiladigan talablar ishlab chiqilgan va tasdiqlangan bo‘lib, turar-joy binolarini qurish va rekonstruksiyalash ishlarini amalga oshirishda O‘zbekiston Respublkasi xududida amal qilayotgan qurilish normalari va qoidalari talablari asosida bajarilgan loyihalar bo‘yicha amalga oshirilishi, turar-joy binolarini loyihalashda odamlarning sog‘ligi va hayotini hamda atrof-muxitni saqlash, uzoq vaqtga chidamlilik, ta’mirlashga yaroqlik, energiyatejamkorligini ta’minlovchi choralar va boshqa talablar amal qilayotgan me’yoriy xujjatlarga asoslanish lozimligi bo‘yicha ko‘rsatmalar berilgan.
O‘zbekiston Respublikasida yangidan quriladigan va rekonstruksiya qilinadigan barcha bino va inshootlarning, tashqi yoritish ishlari amalga oshiriladigan obektlarning, shuningdek qishloq xo‘jalik va sanoat obektlarining hamda temir yo‘llar obektlarida tabiiy va suniy yoritish ishlari O‘zbekiston Respublikasi arxitektura va qurilish qo‘mitasi tomonidan tasdiqlangan 2.01.05-98 “Tabiiy va suniy yoritish” QMQ da keltirilgan talablar asosida amalga oshiriladi.
QMQ da qo‘llanilgan asosiy terminlar:
- osveщenie – yoritish;
- yon tomondan tabiiy yoritish (bokovoe estestvennoe osveщenie)- tashqi devorlarda o‘rnatilgan yorug‘lik yoriqlari orqali tabiiy yoritish;
- yuqoridan tabiiy yoritish(verxnee estestvennoe osveщenie) – bino va inshootlarning yuqori qismida o‘rnatilgan fonarlar, devorlardagi yorug‘lik yoriqlari, bino balandligida mavjud bo‘lgan farqlardagi yorug‘lik yoriqlari orqali tabiiy yoritish;
- navbatchi yoritish (dejurnoe osveщenie) – ish vaqtidan tashqari yoritish;
- tabiiy yoritish (estestvennoe osveщenie) – bino xonalarini tashqi devorlarda o‘rnatilgan yorug‘lik yoriqlari orqali o‘tuvchi osmon yorug‘ligi nurlari bilan (to‘g‘ridan to‘g‘ri yoki qaytgan nurlar) tabiiy yoritish;
- aralash tabiiy yoritish (kombinirovannoe estestvennoe osveщenie) – yon tomonlama va yuqorigi tabiiy yoritishni birlashtirish yoki ular yordamida bir vaqtning o‘zida yoritish;
- aralash yoritish (kombinirovannoe osveщenie) – bino xonalarini yoritishda umumiy yoritish manbalari bilan birgalikda maxalliy yoritish manbalaridan foydalanish;
- suniy yoritish (isksstvennnoe osveщenie) - bino xonalarini uning ichiga o‘rnatilgan suniy nurlar bilan (to‘g‘ridan to‘g‘ri yoki qaytgan nurlar) tabiiy yoritish;
- maxalliy yoritish (mestnoe osveщenie) – turli xil suniy qurilmalar orqali ish joylarini qo‘shimcha yoritish;
- birlashgan yoritish (sovmeщennoe osveщenie) – tabiiy yoritilganlik miqdori me’yorlar bo‘yicha etarli bo‘lmaganda suniy qurilmalar orqali yoritilganlik miqdorini to‘ldirish;
- evakuatsion yoritish (evakuatsionnoe osveщenie) – avariya holatlarida me’yorlangan yoritish o‘chirilgan holatlarda odamlarni evakuatsiya qilish yo‘llarida yaratiladigan yortish;
- deraza maydoni (ploshad okon) So – tashqi devorlarda joylashgan barcha yorug‘lik qurilmalarining maydoni (kv.m);
- fonar maydoni (ploshad fonarey) SF – tomlar yoki bino ustida joylashgan barcha yorug‘lik qurilmalarining maydoni (kv.m);
- umumiy yoritish (obshie osveщenie) – yoritish uchun suniy qurilmalarni bino shiftida teng taqsimlangan yoki talab lokal joylashtirish orqali yoritish;
- ishchi maydon (rabochaya ploshad)– yorug‘lik me’yorlanadigan yoki o‘lchanadigan ish maydoni;
- ishchi yoritish (rabochee osveщenie) – binolarda yoki tashqi ishlab chiqarish maydonlarida me’yorlangan yoritish shartlarini taminlanishi;
- yorug‘lik iqlimi (svetovoy klimat) – quyoshning gorizontdan o‘tishi, quyosh nurlarining tushishiga nisbatan bino, inshoot yoki ochiq ishlab chiqarish maydonlari va inshootlari joylashgan hudud
- rang uzatish indeksi (indeks svetoperedachi) - aniq kuzatish shartlarida tabiiy va standart qurilmalar orqali yoritilgan rangli ko‘rish obektini ko‘rishni o‘zlashtirish me’yori;
-tabiiy yoritilganlikning geometrik koeffitsenti (geometricheskiy koeffitsient estestvennoy osveщennosti (KEO)) - % da hisoblanib, bu, tashqi devorlardagi yorug‘lik yoriqlarida ko‘rinadigan osmon bo‘lagining xona ichida qaraladigan maydonda joylashgan nuqta tabiiy yoritilganligining bir vaqtning o‘zida qaraladigan osmon gumbazi ostida bo‘lgan tashqi gorizontal yoritilganlikka nisbatiga tengdir.
Qanday funksional yoki texnologik jaroayonlarni olib borishga mo‘ljallanganidan qatiy nazar barcha asosiy, yordamchi, xizmat ko‘rsatuvchi va kommunikatsion xonalar tabiiy yoritilgan bo‘lishi shart.
Tabiiy yoritilmaganlik holatida loyihalanishi mumkin bo‘lgan xonalar ro‘yxati va turlari SHNQ va QMQ larida maxsus ko‘rsatmalar orqali aniqlanadi.

  1. Evakuatsiya maqsadida foyda-laniladigan zina va zina kataklari to’g’risida nimalarni bilasiz ?

Эвакуация мақсадида фойда-ланиладиган зина ва зина катаклари, қуйидаги зиналар турига бўлинади; 1 -ички зина катакларида; 2 -ички, очиқ; 3 -ташқи, очиқ Оддий зина катаклари турлари: Л1 - ҳар бир каватдаги ташқи де-ворда ойнавандли ёки очиқ туйнук би-лан; Л2 - ойнаванд ёки очиқ туйнук ор- қали табиий ёритиладиган Тутун қопламайдиган зина ка-таклари турлари: Н1 - ташқи ҳаво зонаси орқали очиқ ўтиш имкоци бўлган қаватдан зина катагига кириш, бунда ҳаво ШНҚ 2.01.02-04 10-бет зонаси оркали утиш тутун қопламасига таъминланган бўлиши лозим; Н2 - ёнғин вактида ҳаво босими мавжуд зина катагига; Н3 - қаватдан зина катагига ҳаво босими мавжуд тамбур-шлюз орқали кириш билан. 4.16. Ўт ўчириш ва қутқариш ишларини таъминлаш учун ёнғин зиналари турлари назарда тутилади: П1 -тип; П2 -қиялиги 6:1 дан кўп бўлмаган зинапоя.

3.Funksional yong‘in xavfi buyicha binolar qanday tasniflari mavjud ? Функционал ёнғин хавфи буйича бинолар таснифи. Бино ва бино қисми – хонасининг қисми ёки хона гуруҳлари функционал ёнғин хавфи буйича бир бирига боғлиқ ҳолда ва уларни кўллаш усулига кўра ҳамда улардаги одамларни хавфсизлигига таҳдид солувчи холатлар, яъни уларни ёшини, жисмоний ҳолатини, уйқу вақтидалигини асосий функционал контингент тури ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда синфларга бўлинади: Ф 1. Одамларни доимий яшаши ва вақтинчалик (шу жумладан кечаю-кундуз) бўлиши учун (бу бино


ШНҚ 2.01.02-04 12-бет лар хоналаридан, одатда кечаю-кундуз фойдаланилади, булардаги одамлар контингенти турли ёшда ва жисмоний холатда бўлишлари мумкин, бу биноларга ётоқхоналари бўлиши хос). Ф 1.1. Болалар мактабгача муассасалари, қариялар ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ёток бинолари ва болалар муассасалари. Ф 1.2. Меҳмонхоналар, ётокхоналар, санаторий ва умумий турдаги дам олиш уйлари, кемпинглар, отеллар ва пансионатлар ёток корпуслари. Ф 1.3. Кўп хонадонли яшаш жойлар. Ф 1.4. Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган яшаш жойлар. Ф 2. Томоша ва маданий-маърифий муассалари (бу биноларда асосий хоналар, маълум вақт давомида ташриф қилувчиларининг оммавий келиб кетиши билан ўзига хос). Ф 2.1. Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллар, клублар, истирохат боғлари, спорт иғгшоатлари минбарлари билан, кутубхоналар ва бошқа муассасалар, ёпиқ биноларда ташриф буюрувчилар учун хисобли ўриндиқлар сони билан . Ф 2.2. Музейлар, кўргазмалар, рақс заллари ва бошқа шунга ўхшаш ёпиқ хоналардаги муассасалар. Ф 2.3. Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода. Ф 2.4. Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода. Ф 3. Аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари (бу корхоналарнинг хоналарида ишловчиларга караганда келувчилар сони кўплиги билан ўзига хос). Ф 3.1. Савдо корхоналари.
Ф 3.2. Умумий овқатланиш корхоналари. Ф 3.3. Вокзаллар, аэропортлар, Ф 3.4. Шифохона ва амбулаторияяар. Ф 3.5. Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари, транспорт агентликлари, хукуқий маслахатхоналари, нотариал идоралар, кир ювиш, тикув ательелари, пойафзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва бошқа шунга ўхшаш, шу жумладан ретуал ва диний муассасалар)га ташриф этувчилар учун ўриндиқлар сони ҳисобланмаган ҳолда. Ф 3.6. Томошабинлар учун минбарлар, маиший хоналар ва хаммоми мавжуд бўлмаган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда спорт машғулотларини ўтказиш муассасалари. Ф 4. Ўқув юртлари, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари, бошқарув муассасалари (бу бинолар хоналари бир кеча-кундузнинг маълум вақт давомида фойдаланилади ва уларда, одатда, доимий равишда махаллий шароитларга кўниккан белгиланган ёшдаги ва жисмоний холатдаги контингент одамлар бўлади). Ф 4.1. Мактаблар, мактабгача ёшдаги муассасалар, махсус ўрта ўқув юртлар, коллежлар, лицейлар. Ф 4.2. Олий ўқув юртлари, малака ошириш муассасалари, мактабгача ёшдаги муассасалари. Ф 4.3. Бошқарув органлари муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари. ахборот ва тахририятнашр ташкилотлари, илмий-қидирув ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар, Ф 4.4. Ёнғин ўчириш депоси. Ф 5. Ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, иншоатлари ва хоналари (бу турдаги хоналар учун ишловчилар контингенти доимий равишда мавжудлиги билан тавсифланади, шу жумладан кеча-кундуз давомида). Ф 5.1. Ишлаб чиқариш бино ва корхоналари, ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналар. Ф 5.2. Омборхона бино ва иншоатлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган автомобилларнинг турар жойлари, архивлар, омборхона бинолари. Ф 5.3. Қишлоқ хўжалик бинолари.
5. Seysmik ta’sirlarga hisoblashda qanday ishlar amalga oshiriladi ?
СЕЙСМИК ТАЪСИРЛАРГА ҲИСОБЛАШ
Сейсмик ҳудудлар учун лойиҳаланадиган бино (иншоот) ларнинг конструкциялари ва асослари сейсмик таъсирларни эътиборга олган ҳолда, юкларнинг асосий ва махсус бирикмаларига ҳисобланади. Юк ва таъсирларнинг асосий бирикмаси ҚMҚ “Юклар ва таъсирлар”нинг талабларига мувофиқ, махсус бирикмаси эса сейсмик таъсирларни ҳисобга олинган ҳолда мазкур ҳужжат асосида аниқланади. Бунда махсус бирикманинг ҳисобий юк қийматларини 2.1-жадвалда келтирилган Ψi бирикма коэффициентига кўпайтирилади.
Юк тури-Бирикма коэффициенти, Ψi
Доимий 0,9; Узоқ муддатли муваққат 0,8; Қисқа муддатли (ораёпма ва том ёпмасига) 0,5.
Юкларнинг махсус бирикмасига ҳисоблашда эгилувчан илгакларга осилган массалардан ҳосил бўладиган горизонтал сейсмик юклар, ҳароратиқлим таъсирлари, шамол юклари, асбоб-ускуналар ва транспорт ҳаракатидан вужудга келадиган динамик таъсирлар, краннинг ҳаракатидан тормозланиш ва ён томон зўриқишлари эътиборга олинмайди. Вертикал сейсмик юкларни аниқлашда кран ва аравача вазни, шунингдек, краннинг юк кўтариш қобилиятини 0,3 коэффициенти билан олинган юк вазни ҳисобга олиниши лозим. Кранларнинг кўприги ва аравачасидан ҳосил бўладиган горизонтал сейсмик юклар кран ости йўлининг ўқига перпендикуляр йўналишда ҳисобга олиниши лозим. 2.2. Бино (иншоот)лар сейсмик таъсирларни эътиборга олиб ҳисоблашда, бутун объект иккита чегаравий ҳолат бўйича қаралиши шарт: - юк кўтариш қобилияти бўйича (ЧҲ-1); - эксплуатацияга яроқлилиги бўйича (ЧҲ-2). 2.3. Бино (иншоот) лар чегаравий ҳолатлар ЧҲ-1 бўйича ҳисоб - маълум қурилиш майдончаси учун содир бўлиши мумкин бўлган максимал интенсивликка мос келувчи ҳисобий сейсмик таъсирига бажарилиши лозим. Бино (иншоот) ларни чегаравий ҳолатлар ЧҲ-2 бўйича ҳисоблашда зилзиланинг такрорийлик даври бинонинг ҳисобий эксплуатация муддатидан кичик бўлса, ҳисоб сейсмик юкларнинг максимал таъсирларига бажарилади. Агар бинонинг ҳисобий эксплуатация муддати маълум бўлмаса ёки 1 иловага кўра аниқланадиган зилзиланинг минимал такрорланиш даври бино (иншоот) эксплуатация муддатидан катта бўлса, чегаравий ҳолат ЧҲ-2 вужудга келмаслик шарти ҳисобий сейсмикликдан 1 балл паст бўлган сейсмик таъсирларга текширилади. Объектнинг ҳисобий эксплуатация муддати
ҚМҚ 2.01.03-19 13-бет лойиҳалаш учун берилган топшириқда кўрсатилиши лозим. Қурилиш майдончаси учун 1 иловага мувофиқ аниқланадиган максимал интенсивликдаги зилзиланинг такрорланиш даври объектнинг ҳисобий эксплуатация муддатидан кичик бўлса, чегаравий ҳолат ЧҲ-1 вужудга келмаслиги бўйича текширишда ҳисобий интенсивликдаги сейсмик таъсирларнинг миқдори 20% га оширилади. Сейсмиклиги >9 ва 9* балли майдончаларда қурилиши мўлжалланган бино (иншоот) лар чегаравий ҳолатнинг иккинчи гуруҳи ЧҲ-2 бўйича ҳисобланмайди.

6.Antiseysmik choklar haqida ma’lumot bering.


Биноларнинг ҳажмий-тарҳий ва конструктив ечимлари 3.1.1 банд талабларига жавоб бермаса ёки бинонинг тарҳдаги ўлчамлари 3.1-жадвалда келтирилган ўлчамлардан катта бўлса, уни антисейсмик чоклар ёрдамида
ҚМҚ 2.01.03-19 35-бет
бўлмаларга ажратиш лозим. Антисейсмик чоклар бинони баландлиги бўйлаб ажратиши лозим. Антисейсмик чок билан чўкиш чоки устма-уст тушмаса, пойдеворларда антисейсмик чоклар ҳосил қилинмасликка рухсат этилади.
Антисейсмик чоклар қўш деворлар, ёки қўш рамалар, ёки рамалар ва деворларни барпо этиш йўли билан ҳосил қилинади. Антисейсмик чок кенглиги 2.13 банд бўйича ҳисоблаб топиладиган юк таъсирларида икки ёндош бўлма горизонтал кўчишларининг йиғиндисидан, шунингдек, минимал қийматдан ҳам кам бўлмаслиги керак. Бунда чокнинг энг кичик қиймати сифатида баландлиги 5 м гача бўлган бинолар учун 30 мм деб қабул қилинади ва баландлик ҳар 5 м ошиши билан 20 мм қўшиб борилади. Пойдеворларни ажратиб турувчи (қозиқ пойдеворлардан ташқари) антисейсмик чокларнинг кенглигини 10 мм қабул қилишга рухсат этилади. Доимий яшаш ёки узоқ муддат фаолият кўрсатиш учун мўлжалланган хоналарнининг ичида антисейсмик чоклар ҳосил қилишга рухсат этилмайди. Бино ёнма-ён турган участкаларининг баландликлари бўйича фарқини тарҳда симметрик қабул қилиш тавсия этилади. Бино (бўлма)нинг ёнма-ён
ҚМҚ 2.01.03-19 36-бет жойлашган ораёпма участкалари, асосан, бир сатҳда жойлаштирилгани маъқул.
7. Yig‘ma temirbetonli orayopma va tom yopmalarning bikirligi va mustahkamligi qanday ta’minlanadi ?
Йиғма темирбетонли ораёпма ва том ёпмаларнинг бикирлиги ва мустаҳкамлиги қуйидагича таъминланади: а) плиталар (панеллар) орасидаги чокларни цемент-қумли қоришма билан тўлдириш орқали; б) плиталар орасидаги чокларда вужудга келадиган зўриқишларни қабул қила оладиган боғламлар (бўйлама қирралари бўйлаб қирқилишни ва плиталарнинг нотекис юкланиши туфайли вертикал қирқилишни қабул қилиши учун бўйлама ўқлар бўйлаб плиталарни ўзаро бирлаштирадиган) қўйилиши орқали; в) бир бирига нисбатан ораларини очиб ўрнатилган ораёпма плиталарининг орасини яхлит темирбетон билан тўлдириш орқали; г) ораёпма устидан яхлит темирбетондан қатлам ҳосил қилиш йўли билан; д) ячейкадаги четки плиталарни бўйлама ўқ бўйлаб деворларга ёки антисейсмик камарларга боғлаш орқали; е) эгувчи момент ва қирқувчи кучларни деворга қистириб маҳкамлаш ҳисобидан плитанинг четки қисқа томони бўйича қабул қилинишини таъминланлаш орқали. Келтирилган усуллар қўлланилганда, ишлатилган плиталарнинг конструкциялари ораёпма плитасига таъсир этувчи барча зўриқишларни қабул қилишини таъминлаши шарт. Равоғи 6,5 м гача бўлган ёғоч ёки металл прогонларнинг тош-ғишт деворларга таяниши 120 мм дан; равоғи 6,5 м дан катта бўлганда - 150 мм дан кам бўлмаслиги керак. Том ёпмаларнинг ёғоч тўсинлари антисейсмик камарларга анкерланиши ва унинг устидан диагонал тўшама ётқизилиши керак. Ечилмайдиган қолип сифатида профилланган пўлат тўшамалардан фойдаланиб, яхлит темирбетон ораёпма тайёрланганда, яхлит ораёпма остидаги таянч билан, масалан, сейсмокамар билан ишончли боғланишини таъминлаш зарур. Горизонтал зўриқишларни фақат профилланган тўшаманинг ҳар бир тўлқинида ўрнатиладиган “самонарез” болтлари ёрдамида узатиш тақиқланади. Профилланган тўшаманинг таяниши 80 мм дан кам бўлмаслиги керак.
8-9. Orayopma plitalarining tayanishi yuk ko‘taruvchi konstruksiyalar turiga qarab, qanday o’lchamlardan kam bo’lmasligi kerak.
Ораёпма плиталарининг таяниши юк кўтарувчи конструкциялар турига қараб, қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим: - тош-ғишт деворлар учун – 120 мм дан; - йирик панелли деворлар учун: панеллари атрофи бўйича таянганда – 60 мм, тўсин каби таянганда – 70 мм дан; - бетон блокдан тикланган деворлар учун – 100 мм дан; - йиғма темирбетон ва металл ригеллар учун – 80 мм дан; - яхлит темирбетон деворлар (диафрагма) учун – 70 мм дан. Зинапоя майдончалари деворларга анкерланиши зарур. Тош-ғиштдан тикланадиган биноларда девор теримига камида 250 мм киритилиши зарур. Зинапоялар, косоурлар ёки йиғма маршларни майдончаларга ҳамда улар ўзаро пайванд орқали бириктирилиши лозим.
10. Karkasli binolarda seysmik yuklarni qabul qilish uchun qanday ishlar amalga oshirilishi mumkin?
Каркасли биноларда сейсмик юкларни қабул қилиш учун қуйидагилар қўлланилиши мумкин: - бўйлама ва кўндаланг йўналишда вертикал, горизонтал ҳамда сейсмик юкларни қабул қилувчи рама тугунлари бикир бўлган фазовий каркас; - тўлдирувчиси сейсмик юкларнинг бир қисмини ўзига қабул қиладиган тўлдирувчили фазовий каркас; - тўлдирувчиси сейсмик юкларни қабул қилишга мўлжалланмаган тўлдирувчили фазовий каркас; - вертикал боғламлар ва икки ортогонал йўналишда бикирлик диафрагмаларига эга фазовий каркас. Вертикал юклар, одатда, каркасга узатилади; горизонтал сейсмик юкларни, асосан, диафрагмалар ва боғламлар, қисман, рамалар қабул қилади; - сейсмик юкларни қабул қилувчи бикирлик ядросига эга фазовий каркас. Вертикал юкларни, одатда, каркаслар қабул қилади. Қаватлараро ёпмалар, одатда, яхлит темирбетондан барпо этилиши, бикирлик ядроси билан ишончли боғланиши ҳамда бутун тизимнинг биргаликда ишлашини таъминлаши керак.
11. Bir qavatli binolarning karkaslari qanday konstruktiv sxemalar bo‘yicha loyihalanishi mumkin?
Бир қаватли биноларнинг каркаслари қуйидаги конструктив схемалар бўйича лойиҳаланиши мумкин: - бир йўналишда рамали, иккинчи йўналишда эса боғламли схема қабул қилинган аралаш (комбинацияланган) кўринишда; - устунлари пойдеворга бикир қилиб, стропил ва равоқ конструкциялари билан эса шарнирли ёки бикир бириктирилган кўринишда; - пойдеворга шарнирли маҳкамланган фазовий рама конструкциялари кўринишида. Бўйлама йўналишдаги каркаслар устунлар орасига боғламларни киритиш орқали лойиҳаланади. Том ёпма бикирлиги - ферма ва тўсинлар орасида горизонтал ва вертикал боғламларни ўрнатиш, равоқ конструкцияларига том ёпма плиталарини ва профилланган тўшамаларни ишончли маҳкамлаш орқали таъминланади. Каркасли биноларнинг конструктив схемасини танлашда биринчи навбатда, каркаснинг горизонтал элемент (ригел, тўсин) ларида пластик зоналар ҳосил бўладиган схемалар афзал ҳисобланади.
12. Karkasli binolarning tashqi to‘siq devorlari sifatida, odatda, 13. qanday konstruksiyalar qo‘llaniladi?
Каркасли биноларнинг ташқи тўсиқ деворлари сифатида, одатда, қуйидаги конструкциялар қўлланилади: - зилзила пайтида каркаснинг деформацияланишига тўсқинлик қилмайдиган енгиллаштирилган осма панеллар;
ҚМҚ 2.01.03-19 44-бет - юк кўтарувчи каркас конструкцияларига эгилувчан боғламлар билан маҳкамланган ўз юкини кўтариб турувчи темирбетонли ёки тош-ғиштли деворлар (3.5.4. банд бўйича).
Сейсмиклиги 9 баллгача ва 9 балл бўлган ҳудудларда сейсмик юкларни қабул қилишда иштирок этадиган ёки иштирок этмайдиган ғиштли ёки тошли тўлдирувчиларидан фойдаланишга рухсат этилади. Агар тўлдирувчилар каркас ишида иштирок этадиган бўлса, улар диафрагмалар каби ҳисобланади ва лойиҳаланади; бу ҳолатда тўлдирувчилар устунлар оралиғига терилиши ва устун ригель билан ишончли боғланиши керак. Шу билан бирга деворлар, шу жумладан, ўз юкини кўтарувчи деворлар, одатда, зичлиги 125 кг/м³ дан катта бўлмаган самарадор иссиқлик сақловчи материаллар билан қопланиши ва юк кўтарувчи деворларга ишончли маҳкамланиши керак.
Тўлдирувчиларнинг устуворлиги ва мустаҳкамлиги уларнинг ўз текислигидан силжишига тўсқинлик қилиши теримни (горизонтал ва вертикал) арматуралаш, қамровчи (ўзак) элементларни қўллаш, боғламлар қўйиш билан таъминланиши керак. Сейсмиклиги >9 ва 9* балли ҳудудларда каркас тўлдирувчиси сифатида кучайтирилмаган тош-ғишт теримни қўллашга рухсат этилмайди. Теримни горизонтал арматуралаш, темирбетон ўзаклар билан жиҳозлаш ҳамда 9* балли ҳудудларда – деворнинг бир ёки икки томонлама арматураланган цементли қоришма ёки торкретбетон қатлами билан кучайтириш тавсия этилади. 3.2.6. Сейсмиклиги 9 баллгача ва 9 балли ҳудудларда устун қадами 6 м дан ортиқ бўлмаган ҳолларда ўз юкини кўтарувчи деворлар учун сиқилишга мустаҳкамлиги 5 МПа (50 кгк/см2) дан кам бўлмаган блоклар, тошлар ва ғиштларни ишлатишга рухсат этилади. Юк кўтарувчи устунлар қадами 6 м дан катта бўлса, уларнинг орасига қадами 6 м дан катта бўлмаган қўшимча (фахверк) устунлар ўрнатилади. Ўз юкини кўтарувчи тош-ғиштли деворларнинг эркин баландлиги, қават (бино) баландлигидан катта бўлмаслиги ва сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли майдончаларда мос равишда бинонинг умумий баландлиги 18, 16 ва 9 м дан юқори бўлмаганда, деворлар баландлиги 9, 6 ва 4,2 м дан ортмаслиги керак.

14. Hisobiy seysmiklik 9 balldan yuqori bo‘lganda, qo‘lda teriladigan 15. devorlar qanday usullar bilan kuchaytiriladi ?


Ҳисобий сейсмиклик 9 баллдан юқори бўлганда, қўлда териладиган деворлар қуйидаги усулларнинг бири билан кучайтирилади: - горизонтал арматуралаш ва темирбетон ўзаклар киритиш йўли билан; - горизонтал арматуралаш ва темирбетон ўзаклар киритиб, деворларнинг ўзаро кесишадиган жойларини зич жойлаштириладиган тўрлар билан арматуралаш йўли билан; - вертикал йўналишда бир ёки икки томонлама арматураланган цементли қоришма ёки бетон билан қоплаш. Ҳисобий сейсмиклик 9* балл бўлганда эса қуйидаги усуллар қўлланилади: - зич жойлаштириладиган горизонтал арматуралаш ва темирбетон ўзаклар киритиб, деворларнинг ўзаро кесишиш зоналарини зич жойлаштириладиган тўрлар билан арматуралаш; - вертикал йўналишда икки томонлама арматураланган цементли қоришма ёки бетон билан қоплаш. 3.5.2. Ҳисобий сейсмиклиги 9 ва ундан юқори бўлган ҳолларда, юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи ғишт ёки тош (шунингдек, арматураланган ёки
ҚМҚ 2.01.03-19 50-бет темирбетон ўзак билан кучайтирилган) теримларини манфий ҳароратда қўлда бажариш тақиқланади. Ҳисобий сейсмиклик 9 баллдан паст бўлганда қоришманинг манфий ҳароратда қотишини таъминлаовчи қўшимчалар қўшиш орқали қиш мавсумида теримни қўлда бажаришга рухсат этилади.
16. Akustik hisoblash qanday ketma-ketlikda amalga oshirilishi lozim?
Акустик ҳисоблаш қуйидаги изчилликда (кетма-кетликда) амалга оширилиши лозим: ➢ шовқин манбаларини ва уларнинг шовқин тавсифларини аниқлаш; ➢ хоналар ва ҳудудларда улар учун ҳисоблашларни ўтказиш зарур бўладиган нуқталарни (ҳисоблаш нуқталарини) танлаш; ➢ унинг манбаси (лари) дан ҳисоблаш нуқтасигача шовқиннинг тарқалиш йўлларини ва ҳар бир йўл бўйича товуш энергиясининг йўқолишларини (масофа, экранлаш, товуш изоляцияси, тўсувчи конструкциялар, товушнинг ютилиши ва ҳоказолар ҳисобига пасайишни) аниқлаш; ➢ ҳисоблаш нуқталарида шовқиннинг кутиладиган даражаларини аниқлаш; ➢ кутиладиган шовқин даражаларини йўл қўйиладиган шовқин даражалари билан таққослаш асосида талаб қилинадиган шовқинни пасайтириш даражасини аниқлаш; ➢ талаб қилинадиган шовқинни пасайтириш даражасини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш, объект ёки ҳудудни шовқиндан ҳимоялаш бўйича танланган тадбирларнинг етарлилигини ҳисобий текшириш.
4.6 Лойиҳада шовқиндан ҳимоялаш бўйича қабул қилинган техник ечимларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари белгиланган бўлиши лозим. 4.7 Лойиҳаларда фойдаланиладиган товушни изоляциялайдиган, товушни ютадиган ва вибрацияни демпфирлайдиган материаллар ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган бўлиши лозим. 4.8 Акустик ҳисоблашлар тегишли меъёрий ҳужжатларда келтирилган услубиятлар бўйича бажарилиши лозим.
17. Loyiha smeta hujjatlarini tayyorlash necha bosqichda amalga oshiriladi va bu bosqichlar haqida nimalarni bilasiz ? Loyiha smeta hujjatlarini tayyorlash ikki bosqichli tarzda amalga oshiriladi: bir bosqichli va ikki bosqichli.

Download 414.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling