Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
85 Дарҳақиқат, “Гўрўғли” эпоси даставвал Кавказ ва Ўрта Осиё версияларига ажралади. Кейин эса ўзбек, туркман, тожик ва бошқа версияларга бўлинади. Ҳатто ўзбек халқининг ўзи илгари таъкидлаганимиз каби икки версияга эга. Бирорта бошқа эпоснинг бу қадар кенг ва ранг-баранг тарқалганлиги тадқиқотларда қайд қилинмаган. Шундай экан, ушбу эпосда туркумдаги шохобчаларнинг кўп бўлиши, улар ичида наслий туркумнинг шаклланиши ва тармоқларга бўлиниб кетиши ўз-ўзидан маълум. В.М. Жирмунский Гўрўғли ва унинг шажарасини ташкил этувчи ўғиллари Авазхон, Ҳасанхон, неваралари Нурали, Равшан, эвараси Жаҳонгирлар ҳақида достонлар яратилганлигини таъкидлаб, ушбу ҳодисани бахшилар ақл-заковатининг туҳфаси сифатида баҳолайди. Албатта В.М.Жирмунскийнинг ушбу фикри “Гўрўғли” эпосининг Шарқий версияси ҳақида айтилган. Шарқий версияда мавжуд бўлган наслий туркумлик жуда кенг доирада бўлиб, ушбу масала махсус тадқиқотга асос бўлганлигини қайд қилиб ўтдик. М.Мирзаева наслий туркумликни Гўрўғли-Авазхон-Нурали-Жаҳонгир ва Гўрўғли-Ҳасанхон-Равшан каби икки шохобчага бўлади. Қ.Мамашукуров эса ушбу туркумликни Ҳасан, Аваз, Нуралилар шажараси билан боғлиқ ҳолда учта шохобчага ажратади ва Нурали биографиясининг алоҳида ҳолда берилганлигига эътиборни жалб этади. М.Обидованинг тадқиқотларида тарихий туркумлик ҳақида эътиборга лойиқ фикрлар учрайди. У “Шайбонийхон” ва “Келиной” достонларини ушбу туркум сирасига киритади. Унинг таъкидлашига кўра, “Шайбонийхон”да XVI асрга оид, “Келиной”да эса XIX-XX асрларга алоқадор тарихийлик хусусиятлари ўз ифодасига эга бўлган. Бинобарин, “Гўрўғли” эпосида наслий туркумлик анъанаси ўзининг ёрқин изини қолдириб, кўплаб воқеаларни ўз ичига олган анча достонлар яратилган. “Гўрўғли” эпосини Хоразмсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Ҳатто туркман “Гўрўғли” эпосининг ҳам асосий тарқалган жойлари Тошҳовуз вилоятидир. Эпоснинг 2004 йилда нашр этилган ўн олти достони орасида саккизта достон Авазхон фаолияти билан узвий боғланган. Булар: “Аваз уйланган”, “Араб танған”, “Қирқ минглар”, “Авазнинг Ваёнгонга кетиши”, “Туҳмат ташлаган”, “Сафар маҳрам”, “Авазхон”, “Гўрўғлининг Дарбандга кетиши” достонларидир. “Гўрўғли” эпосидаги “Аваз гатирган” (“Авазнинг олиб келиниши” деб номланган достондаги воқеалар Авазхон наслий туркумининг дебочасидир. Мазкур достонни ҳисобга олганда “Гўрўғли” эпосининг Хоразмда тарқалган оғзаки версияси таркибида тўққизта шохобча Авазхон фаолияти билан узвий боғланади. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 9590-рақамли қўлёзмада ўн иккита достон бўлиб, уларнинг еттитаси Авазхонга бевосита алоқадордир. Булар: “Авазнинг келтирилиши”, “Авазнинг уйланиши”, “Араб танған”, “Қирқ минглар”, “Авазнинг Ваёнгонга кетиши”, “Аваз Моҳитобон” ва “Авазхон” шохобчаларидир. Эпос таркибидаги Авазхон билан алоқадор достонлар кўмакчи қаҳрамоннинг асранди фарзанд сифатида Ваёнгондан олиб келиниши воқеалар билан бошланиб, унинг уйланиши, дастлабки жасорати, ватан ҳимояси учун кураши, асир тушиши, озод қилиниши, аразлаб ўз элига қайтиб кетиши, отаси билан ўзаро зиддиятга бориши, кейинчалик ярашиши каби турли воқеа- ҳодисаларни ўз ичига олади. Бундай олиб қараганда ушбу достонлар ўзаро бирикиб, Авазхон биографик туркумини ташкил этади. Эпос таркиби ичидаги барча достонларни қўшган ҳолда қаралса, “Гўрўғли” эпоси билан боғлиқ ҳолда наслий туркум сифатида кўзга ташланади. Хоразм “Гўрўғли” туркумидаги “Эрҳасан” достонида тасвирланишича, Эрҳасан темирчининг ўғли бўлиб, унинг ўзи Гўрўғлини излаб келади ва у билан ота-ўғил тутинади. Туркумдаги мазкур достон унинг Арзирум шаҳридаги Таллихон исмли қизга ошиқ бўлиб, уни Чамлибелга олиб қайтиши воқеаларга бағишланган. Хоразм “Гўрўғли” туркумида Авазхон ҳақидаги достонларнинг Шарқий версиядагига нисбатан анча камлиги туркум шохобчаларининг ҳалигача тўлиқ ёзиб олинмаганлиги билан алоқадордир. С. Рўзимбоевнинг ёзишича, воҳада тарқалган мазкур туркум бир пайтлари қирқдан ошиқ достонларни ўз ичига қамраб олган. Ҳозиргача Хоразм “Гўрўғли” эпосининг 18 достони нашр қилинди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling