Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
86 Тадқиқотларда таъкидланишича, ушбу эпоснинг бахшилар хотирасида фақатгина умумий мазмуни сақланиб қолган қатор шохобчалари маълум. Булар: Гўрўғлининг ўз невараси Нуралини тарбиялагани ҳақидаги “Охтиқ қараган”, хотин-қизларнинг босқинчи Омон арабни асир олганлигини тасвирловчи “Омон араб”, Тоймосбекнинг Зулфинурбиби исмли қизни асирликдан озод қилганлиги хусусидаги “Тоймосбек”, мақтанчоқликнинг зарари ҳақидаги “Сейтак қирқма”, икки юзламачиликни қораловчи “Вали дўник”, Гўрўғлининг қонидан ҳомилали бўлган қиз ҳақидаги “Фақир қиз” ва ундан туғилган фарзанд ҳаётини тасвирловчи “Қон ўғли” ҳамда унинг давомчилари бўлган “Эр ўғли”, “Аҳмадбей” достонлари ҳақида маълумотлар бор. Бу достонлар орасида “Охтиқ қараган”, “Фақир қиз”, “Қон ўғли”, “Эр ўғли” каби достонлар наслий туркумликни давом эттирувчи шохобчалардир. Дарвоқе, “Фақир қиз” достони анча қизиқиш туғдиради. Достон номидаги “фақир” сўзи аслида “бикр”-бокира сўзининг бахшилар талаффузида ўзгарган шаклидир. Бахшиларнинг айтишича, Гўрўғлига ошиқ бўлган битта қиз умрининг охиригача ундан умидвор яшаган. Охирида Гўрўғлини излаб, унинг қонга булғанган жасади устидан чиқиб, қонини ялаган ва ҳомиладор бўлиб, туғилган фарзандига Қон ўғли деб исм қўйган, ундан Эрўғли туғилган. Ушбу достонлар орасида Авазхон биографик туркумига бевосита алоқадор шохобча Нурали билан боғлиқ “Охтиқ қараган” (Невара тарбиялаган) достонидир. “Қон ўғли” ва Эрўғли” достонлари эса бевосита Гўрўғлига алоқадордир. Айрим маълумотларга қараганда “Аҳмадбей” достони Нурали шажараси билан алоқадор бўлиб, Авазхон биографик туркумининг давомидир. Эпос билан боғлиқ ушбу тафсилотлар Хоразм “Гўрўғли” эпосида ҳам кенг доирани қамраб олувчи наслий туркумлик бўлганлигини тасдиқлайди. Хоразм “Гўрўғли” туркумидаги “Фақир қиз” ва у билан боғлиқ “Қон ўғли” достонлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Т. Мирзаевнинг ёзишича Шарқий версия достонларида “Эрўғли” шохобчаси охирги якунловчи достондир. Бинобарин, “Эрўғли” достонининг ҳар иккала версияда якунловчи достон сифатида тилга олиниши бежиз эмас. Бир вақтлари барча версияларда ушбу достонлар бахшилар репертуарида куйланган ва муайян генетик алоқадорликка эга. Кейинчалик улар айрим версияларда сақланиб, баъзиларида унутилиб кетган. Баъзи минтақаларда эса бадеҳагўйлик таъсирида айрим янги достонлар яратилган. Хоразм “Гўрўғли” туркумида илгари таъкидлаганимиздек Авазхон билан алоқадор достоннинг биринчиси олиб келиниши воқеаларига бағишланган. Аслида Гўрўғлининг фарзанд асраб олишига туртки берувчи эпизод эпоснинг дастлабки шохобчаларидаёқ эътиборни тортади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling