Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020  
84
киритилган. Бундан ташқари хоразмийча сўзлик киритилган ўринлари ҳам учрайди [2:6]. 
Қўлёзма 760/1359 йили кўчирилган. 
«Муқаддамату-л-адаб» нинг Хоразмга оид қўлёзмалари Францияда ҳам мавжуд. Париж 
миллий кутубхонасида Anquetil 34 рақамли қўлёзма (Paris Supplement turk 287) «Муқаддамату-л-
адаб» нинг қадимий, нодир қўлёзмаларидан бири сақланади. Арабий-туркий сўзлик киритилган 
икки тилли бу қўлёзмага асарнинг иккинчи – феъллар қисми киритилган. Арабий сўзлик матни 
ўртача катталикдаги насх хатида битилган. Қўлёзма таркибидаги туркий сўзликка келсак, у 
асарнинг Тошкент нусхаларидаги туркий сўзликка жуда яқин келади. Масалан, Тошкент 
нусхаларидаги арабий 
اذك لعفي أشنأ
анша’а йафъалу каза: ибораси 
ىنشيا نلاف رودلايق ىقناي
– 
йанқи қиладур фалан ишни
وليق شيا نلاف ىدلاشب
– башлади фалан иш қилу,
ىنشيا لوا ىدلاشب وليق
қилу башлади ул ишни, Париж нусхасида 
لاف ىدلاشب وليق
ىناسريان ن
қилу башлади фалан на 
эрсани, Ёзгат нусхасида 
ب وليق
ىدلاش
ىنشيا نلاف
қилу башлади фалан ишни тарзида берилган. 
Нусханинг ҳар саҳифасига 9 қатордан матн киритилган. Қўлёзма хатининг қадимийлиги, ундаги 
туркий сўзликнинг китобат хусусиятларига кўра, бу нусха XII–XIII асрларда Хоразмда китобат 
этилган, деб ҳисоблаш мумкин. Мазкур қўлёзма «Муқаддамату-л-адаб»нинг муҳим 
манбаларидан бири бўлиб, йиғма туркий сўзлик матнини тузишда қимматли маълумотлар 
беради.
Умуман, «Муқаддамату-л-адаб»нинг Хоразм қўлёзмаларининг барчаси бир-биридан 
муҳим, нодир манбалар ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур қўлёзмаларнинг туркий 
сўзлиги ўзининг қадимийлиги билан ажралиб туради. Уларнинг юртимизга олиб келиниши, 
тадқиқ этилиши маданиятимиз, тилимиз, фанимиз тарихи, маънавий меросимиз сарчашмаларини 
аниқлаш, уларни тадқиқ этиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling