Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020  
90
ишлаш, сақлаш ва узатиш функцияси инсон когнитив жараёни билан нисбатан бир хил тартибга 
эга. Хусусан, сунъий нейроннинг модели
4
қуйидагича (2-расм). 
2-расм. Сунъий - математик нейрон модели: 
х
n
 – кирувчи сигнал (ахборот), w – кутиш, y – чиқувчи сигнал, u+f – қайта ишлов (синтез-анализ),
 - жами (сумма) 
Инсон мияси нафақат нейронлар, балки мураккаб нейрон ансамблларидан ташкил топади. 
Ҳолбуки, компьютер нейронлари бундай ансамблларга эга эмас. Инсон миясидаги 30 млрд.га 
яқин нейрон ҳосил қилиши мумкин бўлган ансамбллар ўзининг мураккаблиги билан нейрон 
тўрлардан анча устун туради.
Қолаверса, когнитивизмнинг кескир танқидчиси бўлган Ж.Сёрл ўз қарашлари билан инсон 
мияси – компьютер метафорик моделининг шубҳали эканини тасдиқлашга уринган. Хусуан, 
унингча, компьютер дастурлари машинанинг турли қадамларини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга 
ўзгаришини (трансформациясини) белгилайди. Инсон ва компьютер ўртасидаги фарқ мана 
шунда: инсон қоидаларга мувофиқ иш кўради, компьютер эса – йўқ. Шунингдек, ахборотни 
қайта ишлаш тушунчаси фақат инсоннинг ментал фаолиятига хос бўлиб, компьютер ахборотни 
ментал имконияти бўлмаганидан қайта ишлай олмайди. У шунчаки инсон ментал жараёнларидан 
нусхани кўчириб қўяди. Хомский тахминига кўра, барча тиллар бир хил универсал грамматик 
қонуниятларни ифода этганида эди, инсон мияси ва компьютер мияси ўртасидаги тафовутни 
бирмунча бартараф этиш имкони юзага келарди. Инсон кўрув аъзоси инфрақизил ва 
ультрабинафша тўлқинларни ҳис қилмайди – уларни қабул қилиш имконига эга эмас. Ёки 
юраётган одамнинг ҳамиша ҳам мувозанат сақлаши ҳам миядаги алоҳида ҳисоб-китобларга 
бўйсунмайдиган баҳсли масала. Инсондаги таниш қобилиятини компьютерга кўчириш 
мумкинми? Инсон миясидаги нейрон ва синапслар билан одам миясининг бутун мураккаблигини 
тушунтириб бўлмагани каби, бунга биргина инсон кўрув даражасининг стимулларни қабул 
қилиш мураккаблигини мисол қилиш мумкин. Тасвирлашнинг ментал даражаси эса бевосита 
кайфият ва ҳиссиёт билан бир қаторда ментал лаёқат ва қобилиятлар, индивидуал хулоса ва 
истаклар, атроф-муҳит, дунёқараш сингари мезонлар билан ҳисоблашишни шартлайди [12].
Бинобарин, метафора соф антропоцентрик ҳодиса бўлганидан, тилда мавжуд ва эҳтимоли 
бор бўлган метафорик кўчимларни жонли –жонсиз, аниқ-ноаниқ, сифат, миқдор, ҳаракат 
категорияси асосида ажратиш мумкин бўлади. Уларга биноан, тушунчаларни таққос қилиш 
эвазига метафораларни идентификация қилиш мумкин. Лекин бу тил ўрганувчи учун мавжуд 
тилдаги ибора ва идиомалар билан танишиш мақсадигагина хизмат қилиши мумкин. Тилшунос 
С.А.Хахалова матндаги метафорани ажратиш бўйича қуйидаги босқичли амалиётни тавсия 
қилади[13]: 
1. Лисоний бирлик нутқ қўллаш жараёнига тегишли контекст таркибида текширилади; 2. 
Ажратилган луғавий бирликнинг табиий тилнинг изоҳли луғатларидан иборат кўлами кенг, 
репрезентатив имконияти катта бўлган корпус асосида луғавий изоҳини таҳлил қилиш; 3. 
Текширилаётган луғавий бирликнинг потенциал луғавий маъноси аниқланади; 4. Матнга 
4
Сунъий нейрон – математик нейрон модели илк марта 1943 йилда Маккалок (Warren McCulloch) ва Питтс 
(Walter Pitts) томонидан тақдим этилган. Сунъий нейрон (математик нейрон) – сунъий нейрон тўрнинг тугуни 
(узви) бўлиб, табиий нейроннинг содда модели ҳисобланади. Математик нейрон кирувчи ва ўлчанган 
сигналларнинг чизиқли уйғунлашган бирикма (комбинация)ларидан иборат ягона ишончли далил 
(аргумент)дан ўсиб чиқувчи чизиқсиз функцияни ифода этади.



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling