Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
89 Авеличев метафорани – “сўзни матнда” қўллашнинг ўзига хос ҳодисаси деб билиб, матнда шаклланмаган, керакли контекстуал алоқадан маҳрум бўлган метафоранинг мавжуд эмаслигини уқтиради. Шунинг учун ҳам метафорани ҳар қандай ўрганиш, унинг “механизми” ёки “вазифаси”нинг ҳар қандай нуқтаи назардан аниқланиши кенг матннинг чинакам хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим [8]. Яъни метафорани семасиологик аспектда текшира туриб, унинг семантик таркибининг алгоритмини ҳисоб-китоб қилиш у қадар осон иш бўлмагани каби, ҳар доим ҳам ёмон, айёр, ваҳший, очкўз одам бўри ёки тулкига, шоқол ёхуд юҳога ўхшатилмаслиги мумкин. Чунончи, атов занжиридаги денотат маъноли номинативлар, худди шундай, аниқ-равшан сифатларга ишора бериб турган белгилар мавжудлигида ҳам фавқулодда бетакрор, оригинал муаллиф (индивидуал) метафораларини “башорат қилиб” бўлмайди. Агар бунинг эҳтимоли бўлганда эди, индивидуал олам манзараси тўғрисидаги таълимотларни илгари суриш пуч сафсатага тенглашган бўларди. Хусусан, Солиҳ махдум гўштни Нигор ойимнинг ёниға қўюб ўзи зина билан айвонга чиқди. Махдум томонидан Раънонинг тергалиши Нигор ойимни унча машғул этмади. Аммо ҳозир унинг кўнглига келган масала эрининг чиқим важига фавқулодда ешилиб кетиши эди. Тўғри, Нигор ойимнинг ошхонасиға шунингдек бир неча чораклаб гўштлар кўб келар эди, фақат эти томонидан эмас. Солиҳ махдумнинг жўмардлиғи кўпинча йигирма пайса этдан нариға ошмас, шунда ҳам болалардан мўмайроқ “озодлиқ” келиб қолса ёки “панжшанбалик” куткандан ортиғроқ тушса. Шунинг учун Нигор ойим бу жўмардлиқ ҳақини эрига бералмади: — Гўшни кўброқ олибсизми… Анвар буюрғанмиди ? — деб сўради (А.Қодирий, Меҳробдан чаён) ёки Гўшт кўтариб йўлакдан кирган Солиҳ махдумнинг кўзи Раънонинг шу ҳолига тушди: — Балли Раъно, ана жиннилик! — деди махдум, — атлас кўйлак сенга ҳайф, сенга бўздан бошқаси албатта ҳайф! (юқоридаги асардан) парчасини олайлик. Собиқ шўро адабиётшунослиги тамойилларига кўра, Солиҳ махдум образи хасис нусха сифатида баҳоланиши лозим. Гарчи бугунги бозор иқтисодиёти даврида махдумни бемалол тежамкор, озодаликни севувчи шахс сифатида таърифлаш, ҳатто ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. Биринчи ҳолатда компьютер дастури махдумга ёки “қаттиқ”, “сўйса, қон чиқмас”, “феъли тор”, “тийиннинг устида турувчи” сингари номинативларни бириктириши, иккинчи вазиятда эса ғамхўр, ақли бутун бирликларини тиркаб қўйиши турган гап. Бироқ шу номинативлар ҳам гапнинг ҳар бир бўлаги англатган белгининг умумий концептуал йиғиндиси тўғри ҳисоблангандагина юзага чиқиши мумкин. Йўқса, дастур махдумнинг эркак боши билан аёлларга танбеҳ бериши, худа-беҳуда тергашига доир белгиларга асосланиб “бурнини ҳар ерга тиқувчи”, “ади-бадидан қолмайдиган”, “безори жон қилувчи”, “асабга тегувчи” дея хулоса чиқаради. Хусусан, хулосаларимиздан фарқли, хориж тилшунослигида корпус тушунчасигача бўлган даврда рус ва чех бадиий адабиётига тегишли 10000 миқдордаги ифода жанровий хоссалари, ҳажми, яратилиш вақтига кўра саралаб олингани ҳамда шу материал асосида чех тилидаги олтита перформатив феъли 2 ажратиб олинганини мисол қилиш мумкин [9:62-70]. Сўнгроқ эса мазкур йўналишдаги тадқиқотга замонавий чех ёзма матнларидан иборат SYN2000 корпусости (подкорпус 3 )даги 100 млн. миқдордаги материаллар жалб қилинган ва 6 та перформатив феъл тури йигирма биттага етказилган [10:47-63]. Ҳажми 1,3 млрд.лик SYN корпусости материалларидан жами 37 турдаги директив ва директив (буйруқ)-комиссив (аҳд, топшириқни бажариш) перформатив феъллар ажратилди [11:99-107]. Айтилганларга қарамай, муҳим илмий ҳақиқатни баён қилишимиз зарур. Тўғри, компьютерда ҳам нейронлар мавжуд, компьютер миясининг ахборотни қабул қилиш, қайта 2 performo — «яратаман», «шакллантираман» — ҳатти-ҳаракатни ифодаловчи нутқий актлар (Ж.Остин термини). Ваъда, қасам, огоҳлантириш ва буйруқ сингарилар перформатив ифодаларга киради. 3 Корпусости корпусчалар (подкорпус) материаллари: асарлар ва уларнинг муаллифлари, яратилиш даври, матн жанри, наср ва назмга тааллуқлилик, оригинал ва таржима матн, орфографик (замонавий ва мумтоз) белгиларга кўра таснифланади ва ажратилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling