Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
91 нисбатан ғайриоддий муносабатда (ғайриоддий маънода)ги бирлик ажратилади; 5. Текширилаётган лисоний бирлик потенциал маъносидаги семантик тараққиётни эҳтимол қилувчи энг майда, метафораларни таснифлашнинг универсал семантик кодификациясига доир компонент таҳлил амалга оширилади; 6. Метафоризация объектига оид барча мезонлар ўрнатилади; 7. Метафоризация нишонига тегишли мезонлар ўрнатилади; 8. Умумий (интеграл) семантик кўпайтувчи (ўхшатиш константаси, tertium compapationis) аниқланади. Бунда Ўзбек тили Миллий Корпусини тузишга даҳлдор асосий масала – ўзбек тилидаги ўхшатиш ва метафора, метонимия ва синекдоханинг лингвистик талқинига бағишланган илмий луғат ва манбаларнинг такомил даражасида етарли эмаслиги, мавжуд изоҳли луғатларда сўз кўчма маъноларининг идентификацияланмаганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Бу метафораларни корпусда бериш амалиёти учун салбий ҳолат ҳисобланади. Маълумки, табиий тил луғавий бирлигининг лисоний сатҳдаги ўзга бирликлар билан мувофиқлиги улар билан семантик-синтактик жиҳатдан мослашувида кузатилади. Бунга лексик мувофиқликни шартловчи тил грамматик қонуниятлари ва умумий тематика исбот бўлади. Метафоранинг гапдаги семантик мувофиқлашувига: долзарб маъноларнинг бутун ҳажмида семантик белгиларнинг умумийлиги; иккинчи даражали периферияга тегишли семантик белгиларнинг фаоллашуви ҳамда устувор мақомдаги белгилар қаторига ўтиши; гапни ташкил қилган сўзлар потенциал лексик маънолар ҳажмининг семантик мувофиқлиги; инсон психик феноменидаги ассоциатив ўхшатиш механизмининг фаоллиги [13]. Табиийки, инсон тафаккуридаги метафора лексемалар семантик кўламларининг тўқнашувини юзага келтиради. Машинада бу жараён қандай кечиши мумкин? Эҳтимол, машина бундай тўқнашувни умумий референтни ифода этувчи парадигматик қатордаги бирликлар кетма- кетлигини бузиб, бир сатҳ бирликларини иккинчи ёхуд ўзга сатҳ бирликлари билан улаган ҳолда янги синтагмани ҳосил қилиш орқали амалга ошириши мумкиндир, бироқ бу ясалма инсон ижодидаги бетакрор метафоралар билан на мазмуний жозибадорлик, на маъновий тугалликда беллаша олмайди. Чунки машина сунъий интеллект сифатида тил унсурларини қалбан, юракдан англамайди (унда онгнинг ўзи мавжуд эмас), миллат учун тегишли бўлган қадриятий тушунчаларни идрок қилиш қобилиятидан марҳум. Қолаверса, машина нима мумтоз характерли, нима бор-йўғи тамаддун маҳсули эканини фарқлаш имконига эга эмас: унга қўйиб берса, “Даҳшатли Теҳрон”(М.Козимий) билан “Дайди қизнинг дафтари” (С.Қаҳҳор, “Тахмина”)нинг бадиий савияси бир қаторга қўйилади, инсоний қимматга эга бўлган моҳият ва тушунчалар бу темир ускунага ёт. Ҳолбуки, машина шаклни фарқлайди, холос: дастлаб визуал фарқловдаги бу шаклларнинг компоновкаси 5 , композицияси, ўрин алмашинуви (трансформация ва транспозиция) унинг учун дастлаб бевосита кузатувда берилган белгилар асосида содир бўлади. Ўз даврида таниқли олим М.Арбиб икки асосий: “Инсон – бу мавжудот” ва “Инсон – бу машина” моделли метафораларни ажратиб, инсонни мавжудотга қиёслаш негизида унинг ботиний хоссалари, машинага таққослаганда эса ташқи белгилари инобатга олинишини қайд этганди [14]. Ҳолбуки, миллиардлаб матнлар орасида метафорик унсурларни фарқлаб берганида ҳам, машина метафораларни шахсан ижод эта олмайди. Инсон сингари туб моҳиятни пайқаши учун машинага том маънодаги юрак ва инсоний қалб зарур бўлади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling