Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Key words: metaphor, National Corps, anthropocentric character of metaphor


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/159
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1014296
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159
Bog'liq
2020-6 2

Key words: metaphor, National Corps, anthropocentric character of metaphor. 
 
Қарашларимиз метафоранинг антропоцентрик тадқиқига бағишланганлигини эътироф 
этарканмиз, пировардида, метафорик тафаккур ёхуд аксинча, тафаккурнинг метафорик фаолияти 
эвазига ҳосил бўлувчи фавқулодда ноодатий, ғайриоддий ифодаларнинг келгусидаги тадқиқи 
истиқболлари ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашимиз зарур. Тўғри, метафорологик 
изланишларга қизиқиш ва эътибор асрлар оша сўниб, яна фаоллашганлигига нафақат 
тилшунослик, балки ўзга фанларнинг тадрижий ривожи гувоҳ. Бироқ бу жараён ҳали аниқ ва 
табиий фанларнинг фалсафий масалалари тўлиқ англанмаган ва аниқланмаган Ўрта ва XVII аср 
илм-фанига тааллуқли эди. Ҳолбуки, XX-XXI – антропоцентризмнинг гуллаб-яшнашига замин 
ҳозирлаган асрлар оралиғида инсоният нафақат фанларнинг фалсафий асосларини англади, балки 
кашф этилган илмий ҳақиқатларни реал воқеликка боғлаган тарзда ижтимоий амалиётга кенг 
татбиқ эта бошлади. Шундай экан, кибернетиканинг узлуксиз тараққиёти доирасида ўзбек тили 
метафораларининг келгуси даврлардаги тадқиқи, назаримизда, тилимизнинг Миллий корпусини 
яратишга алоқадор изланишлар билан чамбарчас боғланади. Миллий корпусни яратувчилар эса, 
ўз навбатида, инсон тафаккурининг маҳсули бўлмиш бу мураккаб лингвокогнитив
лингвомаданий, лингвопрагматик, психолингвистик ҳодисанинг алгоритмини аниқлашга 
интилувчи тадқиқий манба мисолида сунъий интеллектнинг метафоранинг репрезентациясига 
қодирми-йўқми эканлигини ҳам текшириб кўрадилар. Хусусан, шахсий фаразларимизга кўра, 
метафоранинг корпусдаги репрезентацияси ҳақиқатдан йироқ, ирреал эҳтимолдир. Негаки 
метафора – инсониятга Аллоҳдан неъмат қилиб берилган инъом бўлиб, айнан метафора инсон 
тасаввури ва тафаккурининг бетакрорлиги, сирли ва жозибадорлигини белгилайди. Демак, бу 
феноменга ўзга интеллект турларининг қодирлиги тўғрисидаги тахминларни бунда биз ўринсиз 
ҳисоблаймиз. Шундай экан, ўзбек тили метафораларининг Миллий корпусда берилиши бир 
ёқлама характер касб этиши мумкин: метафоранинг репрезентацияси (сунъий интеллект 
томонидан лисоний бирликларни эркин интерпретация қила олиш қобилиятини инкор этган 
ҳолда) фойдаланувчи томонидан қидирувда берилган лисоний бирликнинг лексик-семантик 
разметкаси (ЛСР) бўйича таснифи асосида амалга ошади. Бунда ЛСР нинг корпусда мавжуд 
маълумотлар билан чекланишини инобатга олиш лозим. Яъни метафора деб қабул қилинаётган 
нутқий ифодалар (нутқий ҳосилалар) қайси йўналиш (масалан, структурал, когнитив, 
психолингвистик ва ҳ.) ва қай йўсинда (кўчимларни ўзаро метонимия, синекдоха
персонификация, вазифадошлик (?), киноя (?)
1
кесимида текшириш назарда тутилмоқда) 
негизида талқин қилинишига қараб мукаммал ва тўлақонли тасниф деб ҳисобланиши керак.
1
Жаҳон тилшунослигида вазифадошлик ва киноя алоҳида кўчим сифатида эътироф этилмайди. Ўзбек 
тилшунослигида кўчимлар орасида вазифадошлик ва киноя турларининг ажратилиши асосан, рус 
тилшунослиги таъсирида шаклланган нотўғри таълимотдир. Ваҳоланки, ўз даврида Аристотель ҳам 
метафоранинг ямб шеърларига мос келишини таъкидлаган. Қаранг: Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. 
–Тошкент: Янги аср авлоди, 2011. - 352 б. – Б. 54. Маълум бўладики, киноя – метафоранинг бир кўриниши.



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling