Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
88 Метафорани корпусда беришнинг ўзига хос асосларини айрим жаҳон тилшунослари Хитой фалсафий таълимотлари негизида тақдим этадилар. Ҳолбуки, улар ўз қарашларини Ж.Лакофф ва М.Жонсонларнинг шарҳлари билан мустаҳкамлайдилар. Чунончи, Ж.Лакофф ва М.Жонсонлар когнитив метафоранинг инсон билиш қобилиятидаги ўрнига юксак баҳо бериб: “Метафоризация жараёнларининг асосида фрейм-сценарийларнинг структур билимларини қайта ишлаш амалиёти ётади. Фрейм ва сценарийларда воқеланувчи билимлар эса инсоннинг олам, буюмлар олами, социум билан муносабатидаги умумлашган тажрибасини намоён этади”, дейдилар [2:9]. Ҳолбуки, Қўҳна Хитой У-син (wŭ xíng) таълимотига кўра, бугунда когнитив талқин қилинувчи метафора дарахт, олов, ер, металл ва сувдан иборат беш унсур уйғунлигини намоён этади: ўзаро яратувчилик (Дарахт – Оловни, Олов – Заминни, Замин – Металлни, Металл – Сувни, Сув – Дарахтни) ҳамда ўзаро аниқловчилик (дарахт заминни енгади, замин сувни енгади, сув оловни енгади, олов металлни енгади, металл дарахтни енгади) [3]. Мазкур таълимотга нисбатан метафоранинг табиатини табиий тил ва математик мантиқ алоқадорлиги мисолида тушунтириш, ҳатто компьютер график дастурларини яратиш қоидаларини ишлаб чиқиш мумкин, деб хулоса берилади [4:2, 5:21-51]. Тўғри, “когнитив инқилоб”га эргашган “корпус революцияси” [6:68-71] инсон билимларини билишнинг квантатив хоссаларига кўра структуралаш ва моделлаштириш эҳтимолини илгари сурди. Пировардида, бугунги кун тилшунослигида ҳатто метафорани ҳам корпусда беришнинг ҳаракатлари бошланди. Бироқ бунга қарши бизда эътироз мавжуд: бир вақтлар систем-структур тилшуносликка ҳам тилнинг барча сатҳлари ва ҳодисаларини, бирликларини структурализм асосида тушунтира олувчи йўналиш деб қаралди. Аммо илмий ҳақиқат шундан иборатки, тил – ўз-ўзича прагматик хусусиятли ҳодисадир; унга тегишли услубий қонуниятларни тизим мисолида тушунтиришнинг ҳам деярли имкони йўқ. Бинобарин, антропоцентрик парадигмада бор диққат билиш объектидан билиш субъектига кўчирилади, бошқача айтганда, бунда тил инсон омили, инсон эса тил омили негизида тушунтирилади [7:53], тилнинг ички ва ташқи формаси ўртасидаги алоқадорлик масалалари тил+маданият+тафаккур бирлиги асосида талқин этилади ва тўпланган билимлар семантик кўламнинг эмпирик компонентида жамланади. Бошқача айтганда, метафоранинг ном ҳосил қилиш борасидаги мўъжизакор, ғайритабиий қобилиятини систем-структур йўналишда бўлгани сингари, тайёр нутқ ҳосиласи тарзида текшириш мумкиндир, аммо шу номнинг тафаккурда содир бўлиш жараёнини тизимли таҳлиллар эвазига бирор лисоний қолип мисолида амалга оширишнинг мутлақ имкони йўқ. Ҳолбуки, инсон ботини рационал қонуниятларга бўйсунмовчи, ўзга табиатли хилқатдир, унинг таъсирида фикрий жараёнда кечувчи жараёнларнинг, пировардида, метафорик талқинга кўчиши эса том маънодаги феномендир. Модомики, метафора когнитив феълли ҳодиса экан, уни якка лисоний бирлик (сўз) мисолида, ақлий ва ҳиссий омилларсиз шарҳлаб бериш, эҳтимол қилиш мумкин эмас. Бинобарин, А. Қ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling